Тизимга кириш


Ёки

Ro'yhatdan o'tish


yoki

Parolni tiklash

Мубашшир Аҳмад

Мубашшир Аҳмад Mudarris, olim 02 Iyun 2023


Жаннат ва дўзах йўли

img

Айтайлик, якка ўзингиз сафарга чиқдингиз ва олдингизда икки йўл пайдо бўлди. Бири қийин: тоққа кўтарилган йўл бўлса, бошқаси осон: кенгликда ястанган йўлдир. Биринчисида осиб қўйилган кўрсаткичда: “Бу йўлнинг боши ўнқир-чўнқир, тошлоқ, тикан-бутали, юриш оғир, силжиш қийин бўлса-да катта шаҳарга олиб борадиган, кўзланган мақсадга етказадиган энг тўғри йўлдир”, деб ёзиб қўйилган. Иккинчиси эса равон, мевали ва гуллаган дарахтлар соя ташлаб турган, четлари кўнгилни хушлайдиган, кўзни қувнатадиган қаҳвахона, ўйинхоналарга тўла. Лекин унинг лавҳасига: “Бу йўл хатарли ва таҳликали, охири муҳаққақ ўлим ва аниқ ҳалокатдир”, деб ёзиб қўйилган.
Шунда сиз қайси йўлдан юрасиз?

Шубҳасиз, нафс қийинига эмас – осонига, аламлисига эмас –лаззатлисига мойил бўлади. Нафс эркинликни севади, чекловни ёқтирмайди. Бу – Аллоҳ нафс устида яратган фитратдир. Агар инсон нафс-ҳавосига бўйсунган ҳолда қолдирилса, унга бўйсунса, иккинчи йўлни танлайди. Лекин бу ҳолда ақл аралашиб, ҳозирда машаққатли, ноқулай кўринса-да, орқасида боқий роҳат ва ажиб саодат бўлган йўл билан ҳозир осон ва қулай кўринса-да, ортида бениҳоя алам ва кулфат бўлган йўл ўртасини мезонга қўяди ва биринчи йўлни ортиқ билади. 
Бу – жаннат йўли ва дўзах йўлининг мисоли. 
Дўзах йўли роҳат, фароғатли. Унга нафс мойил, ҳавои нафс унга ундаган. Унда жамол гўзалликларига назар солиш, шаҳват ва унинг лаззатларига истижобат бор. Унда молни турли йўллар билан қўлга киритилади ва у марғуб, ҳам маҳбуб. Эркин ва озодлик унда, нафс эса ҳуррият ва эркинликни севади, чекловлардан қочади.
Жаннат йўлида машаққат ва қийинчиликлар бор. Чеклов ва чегаралар ҳам, нафсга қарши бориш ва ҳавои нафсни синдириш ҳам унда. Лекин бу йўлдаги муваққат машаққатнинг оқибати охиратдаги доимий роҳатдир. Дўзах йўлидаги бир зумли лаззатнинг самараси эса, жаҳаннамдаги давомли аламдир. Масалан, имтиҳон тунларидаги талаба телевизор қаршисида мукка тушган оила аъзоларини сурур ва роҳатда қолдириб, китоб ва дафтарлари билан якка ўзи қолган пайтда қаттиқ оғринади, аламланади. Бу алам ортидан эса у муваффақият лаззатини тотади. Ёки хаста инсон иситма оғриғи устига бир неча кун тотли таомлар маҳрумлигига ҳам сабр қилади. Шу сабаб бундан кейин соғлик саодатини қўлга киритади. 
Аллоҳ олдимизга шу икки йўлни қўйган. Ва бизга улар ўртасини ажарата билиш малакасини берган. Бу билан яхшиликни ёмонликдан фарқлаймиз. Хоҳ олим бўлсин, хоҳ жоҳил, хоҳ каттаю, хоҳ кичик, ҳамма агар яхши иш қилса кўнгли роҳатланади. Ёмон иш қилиб қўйса, безовталанади. Бу малака ҳатто ҳайвонда ҳам мавжуд. Масалан, мушукка бир бўлак гўшт отсангиз олдингизда уни шошмасдан, хотиржам ҳолда тановул қилади. Агар уни ўғирлаб кетса сиздан узоқда, шошилганича ейди. Таъқиб қилиб, олиб қўймаслигингиз учун икки кўзи сизда бўлади. Бунинг маъноси, биринчи луқма ҳаққи эканини, иккинчисини эса ноҳақ қўлга киритганини у идрок қилди, дегани эмасми? 
Бу ҳақ билан ботил ўртасини, ҳалол билан ҳаром ўртасини фарқлаш эмасми?
Ит агар яхши иш қилса, гўё ундан мукофот кутаётгандек эгасига ялтоқланади. Аммо бир гуноҳ иш қилиб қўйса, гўё узрини изҳор қилаётгандек ёки жазоланишини кутаётгандек думини қисиб узоққа бориб олади.
Аллоҳ таолонинг: “Ва Биз уни икки баландликка йўллаб қўйдик!” (Балад, 12) деганининг таъвили мана шудир.
Аллоҳ таоло жаннат йўли бошига унга чақирадиган, унга йўллайдиган даъватчилар, пайғамбарларни қўйган. Шунингдек, дўзах йўлига унга чорлайдиган, унга тарғиб этадиган чақирувчи шайтонларни қўйиб қўйган. Ва уламоларни пайғамбарлар меросхўри қилган. Муҳаммад қизи Фотима отасидан мол ёки уй мерос олмаган. Уламолар ҳам ундан ушбу даъватни мерос қидиб олишган. Ким уни ўз ўрнида қойим қилган бўлса, ушбу мерос шарафига ҳақли бўлади.
Албатта пайғамбарлар ва уларнинг меросхўрлари бўлган солиҳ олимлар жаннат йўлига чақирувчи кишилардир. Шайтонлар ва одамларнинг бузғунчи фосидлари дўзах йўлига чақирувчи кимсалардир. Бизда, бизнинг ичимизда уларнинг ҳам, буларнинг ҳам ёрдамчилари бордир. Ичимизда пайғамбарларга тарафкашлар ва шайтонларга тарафкаш тоифа – ёмонликка буюрувчи нафс бор.
Бу даъват иши жуда қийин. Чунки башарият нафси ҳурриятга мойил қилиб яралган. Дин эса уни кўп нарсада чеклайди. Инсон лаззат ортидан бошвоғи қўйворилишга мойил халқ қилинган. Дин эса уни тутиб қолади. Ким уни фисқ ва исёнга чақирса, табиатига мувофиқ келади. У билан бирга ариқда оққан сувдек равон юради. 
Тўғри, нафс ҳурриятга табиатан мойил. Дин эса кишандир. Бу кишан жуда керакдир. Агар нафсни ўз ҳолига қўйсак, ҳурриятга табиатан мойиллигидан келиб чиқиб фаҳш ишларни қилиб қўяди. Ва жамият улкан жиннихонага айланади. Чунки мутлақ ҳуррият жиннилар учундир. Жинни хаёлига келган ҳамма ишни қилади. Масалан, йўлда яланғоч юриб қолади. Автобусда ҳайдовчининг елкасига миниб олади. Кийиминг чиройли кўриниб устингдан ечиб олади. Қизинг маҳлиё қилиб, уни ўзига беришингни талаб этади. Жиннилик мутлақ ҳурриятли ҳурликдир. Оқилни эса ақли кишанлаб олган бўлади. 
Ақл нима?
У кишандир. У арабчадаги عقال – ъиқол деган сўздан олинган бўлиб, у туяни боғланадиган арқонга айтилади. Ҳикмати шуки, булар бир-бирига яқин маънодаги сўздир. У ҳам кишан, ҳазора ҳам кишан. У ҳам хоҳлаганингни қилишга қўймайди. Балки у сенга одамларнинг ҳуқуқини ва жамият одатларини риоя қилиш мажбуриятини юклайди. Адолат ҳам кишандир. Чунки у “бу ер қўшнинг ҳуррияти бошланган жой” дея сенинг ҳурриятингга чегара қўяди.
Кейин-чи, гуноҳлар лаззатлидир. Чунки у нафс табиатига мувофиқ келади. Сен ғийбатни эшитиш ва унда иштирок қилишда лаззат топасан. Чунки у сенга ёмонлигини зикр қилган кишидан яхши ва афзал эканингни ҳис қилдиради. Ўғирлик мазадир. Чунки унда молга машаққат ва қийинчиликсиз эга бўлиш бордир. Зино роҳатдир. Чунки унда нафсга ҳавосини бериш, шаҳвониятига етишиш мавжуддир. Имтиҳонда алдов лазиздир. Чунки у муваффақиятга осон эриштиради. Қандай бўлсин мажбуриятдан қочиш нафсга ёқимлидир. Чунки роҳат ва танбаллик ундадир. 
Лекин инсон тафаккур қилган ва ақлини ишлатган пайтда бу муваққат ҳуррият унинг ортидан келадиган жаҳаннамнинг бениҳоя тутқунлигига, ҳаром қилинган бу лаззат эса сўнгидаги азобга тенг келмаслигини англайди. 
Ким мана бунга рози бўлади: гувоҳлар олдида у ва мен келишамиз. Аҳдимизнинг муддати бир йил бўлади. Бу давр мобайнида керакли молни берамиз. Хоҳлаган қасрида, истаган мамлакатида яшаттирамиз. Хоҳлаган аёлига, иккита, учта ва тўрттагача уйлатамиз. Агар кечаси бирини қўйиб, эрталаб бошқасига уйланса ҳам унга хоҳлаган ишидан бирортасини ҳам ман қилмаймиз. Лекин йил тугаганида бўйнидан дорга осамиз ёки то ўлгунича қийнаймиз. Бу одам: “Ортида ўлим бор бундай лаззат қандай бахтсизлик, йўқ бўлсин, узоқ бўлсин”, демайдими? Дорда ўзи бир соат осилиб тургани, унга бор лаззатидан асар ҳам қолмаганини тасаввцр қилмайдими? Ваҳоланки дор қийноғи бир неча дақиқа, охират азоби эса узоқ замон бўлса-чи?!
Умрида гуноҳ қилмаган, ана шу маъсиятдан лаззат топмаган одам йўқ. Камида тўшак ҳузурини бир марта бўлса ҳам бомдод намозига туришдан олдинга қўйганмиз. Бундан ўн йил аввал ҳис қилганимиз ушбу лаззатдан ҳозир қўлимизда нима қолган? Ҳеч нима!
Ичимизда савоб иш учун ўзини қийнамаган ва ана шу тоат учун алам тортмаган киши топилмайди. Озида Рамазон ойи очлик ва чанқоғини бошидан кечирган. Энди ҳозир ўн йил олдин Рамазон ойида татиган очлик оғриғидан нафсимизда қандай из қолди? Ҳеч қандай! 
Гуноҳлар лаззати кетди ва иқоби қолди! Тоатлар алами кетди ва савоби қолди!
Ўлим онлари. Ушбу онларда бизга тотган ҳамма лаззатларимиздан ва кўтарган машаққатларимиздан нима қолди?
Албатта барча мўмин тавба қилишни, Аллоҳга қайтишни хоҳлайди. Лекин кечиктиради, кейинроқ дейди. Мен ҳам айтардим: “Агар ҳаж қилсам тавба қилиб қайтаман”. Ҳажга бордим, тавба қилмадим. Ва яна айтардим: “Агар қирққа кирсам тавба қиламан ва қайтаман”. Қирққа кирдим, тавба қилмадим. Олтмишдан ўтдим, тавба қилмадим. Қартайдим, тавба қилмадим. Бунинг маъноси, мен ҳаром амалларни қиляпман ва фаҳш ишларни амалга оширяпман, дегани эмас, Алҳамдулиллаҳ! Лекин инсон ўзига солиҳликни умид қилади, аммо уни кейинга суради. Гўё муҳлат кўп деб ўйлайди. Умрни узоқ деб ҳисоблайди. Ўлим эса тўсатдан эшик қоққанини кўради. Мен ўзим ўлимни икки марта кўрганман. Ўлганнинг шуурини ҳис қилганман. Тоатсиз ўтказган ҳар дақиқамга пушаймон бўлганман. Қасамки, ундан қутулганимда бир неча ой ўша ҳислар менда қолган. Солиҳ одамга айланиб қолганман. Сўнг ҳаёт тўлқинларига иккинчи марта шўнғидим. Унутдим... ўлимни унутдим. 
Ҳаммамиз ўлимни унутамиз. Ўлганлар олдимиздан ҳар кун ўтганини кўрамиз. Лекин биз ҳам яқинда ўлишимизни тасаввур қилмаймиз. Жаноза намозида турамизу, дунё ҳақида ўйлаймиз. Ҳар биримиз ўйлаймизки, ўлим ҳамма одамларнинг пешонасига ёзилган. Илло бундан ўзи истисно. Ваҳоланки, инсон аниқ билади; дунё ундан бурилмоқда ва у ҳам дунёдан бурилмоқда. 
Инсон қанча яшаса ҳам у барибир ўлувчидир. Олтмиш йил яшасин. Етмиш йил яшасин. Юз йил яшасин. Бу муҳлат тугамайдими? Юз йил яшаб ўлган одамни билмайсизми? Нуҳ (алайҳиссалом) қавмини тўққиз юз эллик йил давомида даъват қилди. Нуҳ ҳозир қаерда? Дунё унга вафо қилдими? Ўлимдан омонда қолдими? Нима учун ўлим тўғрисида тафаккур қилмаймиз? Ундан қочиб қутулолмас эканмиз, нега унга тайёрланмаймиз?

Мубашшир АҲМАД таржимаси


  • 4259
Ҳусайнхон Яҳё Абдулмажид

Ҳусайнхон Яҳё Абдулмажид Хофизи қуръон 02 Iyun 2023


Очилмас кўйлак, кийилмас тўн

img

Айрим хатти-ҳаракатлар борки, улар урфга кириб кетгани боис сизу бизга бинойидек иш туюлади. Бироқ, уни ташқаридан кузатган кишигина бу ишнинг нақадар хунук эканини ҳис қила олади. Баъзи оддий, тилга олишга ярамайдигандек туюладиган ҳолатлар, урф-одатлар борки, уларнинг натижаси анчагина нохушликларга олиб келади. Ўшандай одатларнинг халқ орасида тарқалганларидан бири ҳозирда биз сўз юритмоқчи бўлган мавзудир. Мен бу мавзуда илмий баҳс қилмоқчи эмасман, балки, мантиқий бир мулоҳаза юритмоқчиман, холос. Сиз мавзу сарлавҳасини кўриб, ҳайрон бўлгандирсиз. «Очилмас кўйлак ёки кийилмас тўн бўлиши мумкинми, ахир?» деган хаёлга ҳам боргандирсиз. Ёки бу кўчма маънодаги бир рамзий ифода бўлса керак, дейишингиз мумкин. Йўқ! Бу айни воқеъликдаги бир ҳақиқатдир. «Очилмайдиган кўйлак ва кийилмайдиган тўн қаерда бўлиши мумкин?» - демоқчимисиз? Андижонда бор. «Ундай нарса кимга керак?» десангиз... издиҳомчига керак. «Ундан кимга манфаат бор?» - дейсизми? Бозорчи аёлларга манфаат бор.

Келинг, гапнинг пўст калласини айтақолай. Халқимизда турли муносабатлар билан ҳар хил издиҳомлар, йиғинлар, тўй-маъракалар бўлиб туради. Уларнинг баъзилари яхши одатлар бўлса, баъзилари бидъат-хурофотдан иборат. Кўпинча издиҳомларнинг якунида меҳмонларга омматан ёки хоссатан кўринишда ҳадялар тортилади. Ўша ҳадяларнинг деярли барчаси тўн ёки кўйлак бўлади. Биз айтмоқчи бўлган тўн ва кўйлаклар ўшалардир.
Балким сиз: «Тўн ҳадя қилса, кўйлак тортиқ қилса, ёмонми?» - дерсиз? Йўқ, ҳамма гап – ўша ҳадядан кўзланган мақсад нима эканидадир.
Бировга ҳадя беришда икки мақсаддан бири кўзланади. Биринчиси: муҳтож кишига, унинг эҳтиёжини қондириш мақсадида, иккинчиси: муҳтож бўлмаган кишига, унинг кўнглини олиш ниятида ҳадя берилади. Аввалгиси раҳм-шафқат, мурувватнинг рамзи бўлади, кейингиси эса иззат-икромнинг, шарафлашнинг рамзи ҳисобланади.
Бироқ, издиҳомлардаги биз айтмоқчи бўлган «ҳадя»лардан мақсад нима эканини тушуниб бўлмайди. Чунки уларда берилган кўйлакларни кийиш у ёқда турсин, айримларини очишнинг ҳам иложи йўқ. Чунки қутининг ичида кўйлакнинг олд томони кўрсатиб тахланган. Очиб қарасангиз, орқасида ҳеч нарса йўқ. Ёки кўйлак шаклидаги кийим бўлса ҳам, шу қадар абгорки, қўпол қилиб айтганда, кафанликка ҳам ярамайди. 
Тўнларнинг ҳолати ҳам ундан ошиб тушади. Матоси ярим аср олдин ишлаб чиқарилган. Тикилганига ҳам чорак аср бўлиб қолган. Узоқ вақт мобайнида кичрайиб кетганми ёки ўзи шунақа андозада бичилганми, ҳалиги тўн олти-етти ёшли боланинг қоматига тўғри келади. Кийдирсангиз, ечилмайди, ечсангиз, қайта кийдириб бўлмайди. «Бирорта норасида болани топиб, «кийдириб» ташлайин, алдагани бола яхши» десангиз, унга норасидалар ҳам алданмайди.
Бу сўзлар муболаға эмас, айни ҳақиқатдир. Тўғри, улардан тузукроқ тўн-кўйлаклар ҳам бор. Лекин улар ҳам бировга ҳадя қилиш тугул, ўзингиз учун кийишга ҳам арзимайди.
Тарихдан маълумки, бир киши ҳақида «фалончи пистончига тўн кийдириб юборди» дейилса, тўн кийдирувчи шахснинг тўн кийган кишига нисбатан энг юқори даражадаги ҳурмат ва иззат-икром кўрсатганини билдиради. «Пистончи фалончига ҳадя берибди» дейилса, ўша одамнинг ҳадя олувчига нисбатан ўз муҳаббати ва яқинлигини изҳор қилгани тушунилади.
Аммо юқорида айтилган васфдаги увунтўда матоларни бировга ҳадя қилишни нима деб қабул қилиш мумкин? Биринчи навдан десангиз, бу нарсалар ҳожатга ярамайди. Меҳмонлар ҳам кийимсиз қолган бечоралар эмас. Иккинчи навдан десангиз, улар эъзоз тимсоли эмас, ҳақоратлаш аломати бўлиши мумкин.
Энди ўша нарсаларни ўзингизнинг таклифингизга биноан хонадонингизга ташриф буюрган азиз меҳмонга, сизнинг хурсандчилигингизга шерик бўлиш, муборакбод этиш учун келган ёки мусибатингизда таъзия билдириш, ёнингизда далда бўлиб туриш мақсадида ташрифи қудум қилган қадрдонингиз, қўни-қўшнингизга, хусусан, илмли, ҳурматли инсонга берсангиз, буни қандай тушуниш мумкин?! 
Ахир, бу ўша инсонга нисбатан таҳқир-ку! «Сен шунга лойиқсан» дегани эмасми? Ўзингиз ўйлаб кўринг, ўша нарсани ўзингиз кийиш учун сотиб олармидингиз? Йўқ, асло. Ўзига раво кўрмаганни ўзгага раво кўриш мусулмон кишига тўғри келмайди. Суюкли Расулимиз: «Ўзинг учун ёқтирганингни биродаринг учун ҳам ёқтирмагунингча мўъмин бўлмассан», деганлар.
Ўша нарсани отангизга: «Отажон, мана бу мендан сизга ҳадя» деб тортиқ қила оласизми? Йўқ, ҳаргиз, у ҳолда дуойи бадга қоласиз. «Меҳмон – отангдан улуғ», - дейди доно халқимиз. Пайғамбаримиз: «Ким Парвардигорга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, меҳмонини икром қилсин», - деганлар.
Қанчадан-қанча ҳурматли, қадрли кишиларни тўплаб, иззат-икром кўрсатиб зиёфатлар бериб, охирида уларни таҳқирлаб кузатишнинг нима маъноси бор?
Тўғри, Пайғамбаримиз: «Эй муслима аёллар! Бирор қўшни аёл қўшни аёлга нисбатан (ҳадясини) паст санамасин, агарчи қўй туёғи бўлса ҳам», - деганлар. Лекин бу оз бўлса ҳам бир-бирларингизга ҳадя улашиб туринг, катта нарса топганда қиламан деб алоқалар узилиб кетмасин, бир киши кўнгилдан чиқариб бир нарса берса, уни таҳқирлаб ҳадя берганнинг кўнглини синдириб қўйманг, деган мақсадда айтилган. Халқимизнинг «кўп берма, кўнгил қўйма», - дегани ҳам шу маънода. Қолаверса, қўйнинг туёғи оз нарса бўлса ҳам, фойдали, яроқли нарсадир.
Аммо биз ҳикоя қилаётган матолар яроқли нарсалар эмас. Уни бераётганлар эса йўқчилик сабабли шунга мажбур бўлаётганлари йўқ. Ёзган дастурхонлари ҳам бундан дарак бериб турибди. Аслини олганда эса, ўша нарсани бериш ҳам шарт эмас. Ўшани бермаса биров хафа бўлмайди ҳам. Улар фақат кўр-кўрона урф-одат ёки тубан риёкорлик юзасидан берилиши мумкин, холос. Ундан кўра битта янги пайпоқ берса-ю, ўшани биров кийса, шу яхшироқ эмасми? 
Пайғамбаримиз: «Бир-бирларингизга ҳадя улашинг, бир-бирларингизга муҳаббатли бўласиз», деганлар. Демак, ҳадя муҳаббатни уйғотадиган, ўзаро алоқаларни мустаҳкамлайдиган, олган киши берган кишини яхши кўриб қолишига олиб келадиган даражада ардоқли, яроқли бўлиши керак экан. 
Бошқа бир ҳадисларида: «Ҳадя кўнгилдаги ғиллу ғашликни кетказади», деганлар. Бинобарин, ҳадя инсонни хушнуд қиладиган, ҳаттоки, бировдан етган хафачиликни дилдан аритиб ташлайдиган ҳолатда бўлиши лозим, инсонни хафа қиладиган, кўнглини туширадиган даражада эмас.
Агар Парвардигорнинг розилигини истаб ҳадя берилаётган бўлса, унда иш яна-да аҳамиятли бўлади, жиддийлашади. У зот Ўз Каломида айтади: «Эй, иймон келтирганлар! Касб қилган нарсаларингизнинг покизаларидан ва Биз сизларга ердан чиқариб берган нарсалардан нафақа қилинглар. Нафақа қилганингизда нопокни кўзламанг. Ҳолбуки, уни ўзингиз ҳам олувчимассиз, магар ундан кўз юмсангизгина. Ва билингки, албатта, Аллоҳ беҳожат ва мақтовга лойиқдир. Шайтон сизга фақирликни ваъда қиладир ва фаҳшга буюрадир. Аллоҳ сизга Ўзидан мағфират ва фазлни ваъда қиладир. Ва Аллоҳ кенг қамровли ва билимдондир.
Ҳадя бериш қўшимча бир солиҳ амал. Ҳеч бир кишига бирор нарсани ҳадя қилиш вожиб эмас. Буни, фақат, савоб истаган одам ўз хоҳиши билан, чин кўнгилдан қилиши керак. Кимдир либос беради, кимдир китоб, яна биров бошқа нарса бериши мумкин. Ҳадя беришда, имкон қадар, энг керакли, савоби кўпроқ нарсани ихтиёр қилган афзал.
Энди савол туғилади: «Йиллар мобайнида издиҳомларда берилаётган бундай матоҳларнинг оқибати нима билан тугайди?»
Жавоб қуйидагича: Уларнинг оқибати салбий маънода «бор товоғим, кел товоғим, ўртамизда син товоғим» деган маталга кўра бўлади. Яъни, уни издиҳомчи бозордаги ёймачи аёллардан сотиб олади. Меҳмонларига тарқатади. Бир неча издиҳомга борганингиздан сўнг уйингизда ўшанақа нарсалар тўпланиб қолади. Уларни кийишнинг ҳам, бировга кийдиришнинг ҳам имкони йўқ. Чунки уларни бериш учун издиҳом қилиш керак. Бошқачасига ўтмайди. Бир ғарам бўлиб тўпланган матоҳларни уйда ивирсиб турмасин деб, бозорчи аёлларга арзимас пулга бўлса-да, сотасиз. Улар ҳам ҳалиги нарсаларни олиб, устига бироз фойда қўйиб, яна янги издиҳом қилмоқчи бўлганларга сотишади. Шу тариқа ҳалигидай қийматсиз тўн-кўйлаклар халқ орасида иззат-ҳурматда «қўлма-қўл» бўлиб юраверади. Охири кимнингдир қўлида титилиб тугайди. Тўплаб ёқиб юборай десангиз, кўзингиз қиймайди, «ҳарна», дейсиз-да. Кийиб юборай десангиз, эгнингизга раҳмингиз келади.
Кўпчилик ҳолларда аёллар бировни йўқлаб бориш маъносида ҳам ўшандай тўн-кўйлакларни ишлатишади. Бу ҳам инсонни калака қилишнинг бир намунаси. 
Урф-одатга кўр-кўрона эргашишнинг бир кўринишини сизга айтиб берай. Ўзим учун ҳам қадрдон, ҳам қариндош бўлган бир киши тўйга айтди. Ўша куни бир сабаб бўлиб издиҳомга айтилган вақтда бора олмадим. Анча вақт кейин бўлса ҳам «ҳечдан кўра кеч» деб, уларнинг уйларига бордим. Тўйхонада издиҳом соҳибларидан бошқа одам қолмаган. Бир-икки соат мароқли суҳбат бўлди. Суҳбат асносида уй соҳиблари айнан ҳозирда биз кўтарган масала ҳақида сўз юритиб қолишди. Бири олиб, бири қўйиб, роса танқид қилишди. Мен ҳам, таклифларига биноан, ўзимдаги фикр-мулоҳазалардан анча-мунча сўзладим. Суҳбат якун бўлиб, хайрлашиб чиқдим. Ташқарига чиққанимда қўлимга беназир такаллуф билан бир ҳадя-тугун тутишди. Уйга келиб қарасам, «ҳадя» уларнинг суҳбатларига мавзу бўлган кўйлакдан иборат экан. Мана сизга жоҳилона тақлид инсоннинг ақлини қай даражада кўр қилиб қўйишига бир жонли мисол.
Шу ўринда таъкидлаш лозимки, беҳуда урфларга қарши туришга кучи етмай, оқимга қарши суза олмай юрганлар ҳам оз эмас. Шу билан бирга, урф-одатлар оқимининг тўлқинларини йўналтирувчи шамол, асосан, аёллар тарафидан эсиши ҳам доимий қоидадир. Юқоридаги мисол ҳам шундан далолат бўлса, ажаб эмас.
Лекин бу дегани ҳамма шундай қилади, дегани эмас. Фаросатли, билим ва амалли баъзи кишилар маъноли ишларни ҳам қиладилар. Бироқ, ҳанузгача биз айтган сурат аксариятни ташкил этиб келмоқда.
Шунингдек, бу урф фақат Андижонга хос эмас. Бошқа жойларда ҳам шунга ўхшаш ҳолатлар кузатилади. Аммо Андижонда бу нарса кенг тарқалган иллатга айланган. Бу ҳодиса ташқари юртдан келган кишиларнинг олдида Андижон халқига нисбатан танқид ва дашномлар ёғилишига сабаб бўлмоқда. Кимларнингдир бу юрт халқини онгсизликда айблашига замин яратмоқда.
Мен ўзим андижонлик бўлганим боис, халқимнинг шаънидаги сўз ўзимнинг шаънимга текканини ҳис қилганимдан бу гапларни куюнчаклик билан айтмоқдаман. Агар кимнингдир кўнглига оғир ботган бўлса, мени афв этишларини сўрайман. Аммо, кимдир гапирмаса, жамиятдаги одатларни ислоҳ қилмаса, халқ ўз-ўзини ўнглаши мушкул. 
Хулоса сифатида савол туғилади: «У ҳолда нима қилиш керак? Зиёфатларда ҳадя улашишни йўқотиш керакми?» Йўқ, албатта. Балки ҳолатни ислоҳ қилиш керак. Ушбу халқнинг ҳозири ҳам, аввалда бўлганидек, ўз муқаддас динига амал қилиш билан ислоҳ бўлиши муқаррар. Бинобарин, ўша муборак таълимотга мурожаат қилиш, уни ўрганиб, унга ихлос билан амал қилиш лозим бўлади. Демак, масаланинг ечими қуйидагича:
Парвардигор Ўзининг муқаддас Каломида шундай марҳамат қилади:
«Ўзингиз суйган нарсадан нафақа қилмагунингизча, ҳаргиз яхшиликка эриша олмассиз. Нимаики нафақа қилсангиз, албатта, Аллоҳ уни билувчидир». 
Севимли Пайғамбаримиз айтадилар: 
«Бир-бирларингизга ҳадя улашинг, бир-бирларингизга муҳаббатли бўласиз». 
«Одамларга ўзинг учун яхши кўрган нарсани яхши кўргин, мусулмон бўласан».
Бинобарин, мусулмонларнинг ўзаро бир-бирларига ҳадя беришлари издиҳомларга ёки махсус муносабатларга боғланиб қолмаслиги, балки, ҳар қандай ҳолатда, ҳар қандай вақтда давомий тарзда, такаллуфсиз, самимий бўлиши лозим.

Муаллиф Ҳусайнхон Яҳё


  • 3831
Аҳмад Муҳаммад Турсун

Аҳмад Муҳаммад Турсун Ёзувчи 02 Iyun 2023


Ҳурлик нимадир?

img

Инсон ҳур туғилади ва ҳурлигича вафот этади. У туғилмасидан олдин ва ўлими олдида унинг ҳурриятига Аллоҳдан ўзга ҳеч бир зот дахл қилолмайди. Машҳур шоир айтганидай: “...ки сен ҳам ҳур туғилғонсан”. Инсон Аллоҳ таоло белгилаган чегараларга кўра ҳамма нарсада ҳур: у эҳтиросларини сўндириш, ғазабини жиловлаш, қалби билан курашиш, бад ниятларини даф қилиш, яхши амалларини кўпайтириш ихтиёрига эга. Инсон ўз бойликларини, ҳатто ўз жисмини қурбон қилиш эркига эга. Ҳақиқат ёки ёлғонни гапириш, таъқиқланган нарсалардан юз ўгириш, яхши ва ёмонни танлаш ихтиёри ҳам унинг ўзида. У назарини бегона чеҳралардан ўгиришга қодир. Тилини сўкишлардан, ғийбат ва бўҳтонлардан асрай олади. Яна у нафси сўзига кириш ва кирмаслик, шайтон йўлидан юриш ва юрмаслик ҳурлигига ҳам эга. Бу масалаларда ҳамма озод, аммо бу ишлари учун охиратда ҳисоб беради ва барча масалаларда Аллоҳ таоло ҳаммани қаттиқ сўроқ қилади.

Аммо бу ерда сўз бораётган озодлик нисбий тушунча, аслида мутлоқ озодлик дегани эмас, бу ҳурлик батамом, мутлоқ ҳурриятни англатмайди. Инсон ўз мажбуриятларидагина озод, ҳурдир. У улғая бошлаши билан унинг ҳурриятини чеклайдиган, эркинлигига хавф соладиган турли катта-кичик омиллар, сабаблар пайдо бўла бошлайди: “буни қилма, қонунларга зид”, “уни қилма, жамият устингдан кулади”, “бундай йўл тутма, чегарани бузяпсан”, “ундай қилма, ўзгаларни хафа қиляпсан”. Биз масъулиятни ҳис этамиз ва қилган хатоларимиздан афсусланамиз. Қачон эзгу амалларни қилсак, руҳимиз таскин топади. Жуда кўп имкониятларимизни сарҳисоб қиларканмиз, биз ҳар лаҳзада ниманидир танлаймиз. Чунки тафаккуримизнинг энг муҳим вазифаси – танлаш, бир нарсани бошқасидан афзал кўришдир. Бу озодликни яна шу нарса тасдиқлайдики, қалбни ўзи ёқтирмаган бирор нарсани севишга асло мажбурлаб бўлмайди. Аёл кишини дўқ-пўписа, калтаклаш билан ечинтириш мумкин, лекин уни ҳеч қандай куч севишга мажбур қилолмайди. Бунинг маъноси шуки, Аллоҳ таоло қалбларимизни турли-туман зўрлов ва мажбурлашлардан халос қилган, яъни У уларни озод қилиб яратган.
Шунинг учун Аллоҳ таоло қалб ва унинг интилувларини тафаккурнинг асоси қилган. Жазо билан қўрқитиб динидан чиқарилган диндор, агар у иймонсизлик ва шубҳалардан холи бўлса, бунинг учун жазоланмайди. Шунинг учун Аллоҳ таоло: «Лекин ким қалби иймон билан ором олгани ҳолда (куфр калимасини айтишга) мажбур қилинса, (унинг иймонига зиён етмас)» деган. (Наҳл, 106).
Асл ҳурлик ўзи нима? Инсон қачон батамом ҳур, озод бўла олади? Ислом мутафаккирлари бу саволга бундай жавоб беришган: “Чинакам ҳурлик Аллоҳга қуллик қилишдадир”. Инсон Аллоҳга қуллик қилмас экан, бандаларга, шайтонга ё нафсига қуллик қилишга мажбур. Мусулмон тафаккури донишмандлари наздида имонгина, Аллоҳга бандаликкина инсонни одамларга қуллик хорлигидан Аллоҳга қуллик шарафига, махлуққа қул бўлиш бахтсизлигидан Аллоҳга бандалик саодатига олиб боради. “Агар инсонлар Аллоҳнинг улуғлиги ҳақида фикр юритганларида, Унга исён қилмас эдилар”, деган Бишр Хофий. “Менга тақдир ҳукмларига рози бўлишдан ўзга хурсандчилик қолмади” дейди Умар ибн Абдулазиз. “Юксалмоқ юксакларга кўнгил бермоқдан бошланади” деб ёзади Али Суад. Қобуснинг эса мана бундай гапи бор: “Келиш ва кетиш – ҳаёт ва ҳуррият, тўхтаб қолиш эса ўлимдир”.
Аллоҳга бандалик, қулликкина инсон шарафини улуғлайди, унинг мартабасини кўтаради, инсонларга мутеълик шармандалигидан халос этади. “Маънавий қулликдан шармандалироқ мутеълик йўқ”, деган Сенека. Аллоҳга бандалик, Яратган Холиққа, буюк Парвардигорга қуллик қилмайдиганлар “чинакам ҳурриятга эришганмиз”, дея ўйласалар-да, билиб-билмаган ҳолда бошқа нарсаларнинг қулига айланиб бўлишган. Масалан, Аллоҳга бандалик қилмайдиган киши аслида шайтоннинг ёки нафсининг қулидир. Аллоҳга исён, итоатсизлик қиляптими, демак, шайтоннинг йўлига кириб бўлган: Аллоҳ буюрганига қарамай, гуноҳдан қайтмайди, ёмон йўлларда юради, бузуқлик қилади, У зот ҳаром қилган нарсаларни истеъмол қилади. Шайтонга ва нафсига қул бўлганлар учун гўёки бу дунё ҳаёти мавжуд, холос. Улар ўзларини ким яратгани, нега дунёда келгани, охират дунёсидаги оқибат нима бўлиши, Аллоҳ ҳузурида ҳисоб-китобдан ўтишлари ҳақида ўйлаб ҳам кўришмайди. Буни исташмайди ҳам.
Аллоҳга қуллик қилишни истамадими, демак, инсонларга қуллик қилиш йўлини танлаган: бошига бир иш тушса, Парвардигорига илтижо қилмайди, “фалончи акам қўллайди, жонимга оро киради” деб ўйлайди. Ризқни Аллоҳ бераётганига ақлини ишлатмайди, фалончи туфайли катта пул топяпман, деган хаёлга боради. Аллоҳга бандалик қилмайдиган одам ҳеч бўлмаганда нафсининг қулига айланади, ана шу катта душманига итоат қилишни бошлайди. 
“Бошингга қандай иш тушмасин, ҳаммаси аввалдан тақдирингга ёзиб қўйилган. Зеро, чигал сабаблар ибтидоданоқ сенинг мавжудлигингни шу ишларга боғлаб туради”, дейди Марк Аврелий Антонин. Ёки Аллоҳ белгилаган чегараларда ҳуррият излайдиганлар барибир жамият қонунларининг қулигига маҳкумдирлар. Цицерон Марк Туллий бундай деган: “Озод бўлиш учун қонунларнинг қулига айланишга тўғри келади”. Аллоҳдан қўрқмайдиганлар тўла ҳурликка эришмаган, улар барибир инсонлардан, раҳбарлардан, ўзларидан мансаб ёки бойликда устун кимсалардан қўрқишади. “Ўзгалардан қўрқувчи кимса, гарчи ўзи буни сезмаса-да, қулдир” деган экан ўтмиш донишмандларидан Антисфен. Айрим инсонлар Парвардигорларидан қўрқишмайдию, аммо У зотнинг бало-офатларидан қаттиқ қўрқишади. Ваҳоланки, атоқли Ислом олими Муҳаммад Зоҳид Қўтқу айтганидай, “Дунёдаги турли офату балолар ҳам Роббил оламийннинг лутфу эҳсонидир, бандасини Ўзига қаратмоқ ва илтижо эттирмоқ учун бир василадир”. 
Инсонлар ана шу ҳақиқатни тан олмай, ҳуррият масаласида ҳамиша адашувда бўлган. Ислом дини шахс ҳурриятини илоҳий мезон ўлчовларида баҳолади, чинакам озодлик нимада эканини кўрсатиб берди. Исломнинг буюк адолати шундаки, у барча инсонларни ҳур, тенг ва насаб-мансабда баравар, деб эълон қилди. Агар шундай бўлмаганида қулдорлик авжига чиққан бир даврда юборилган бу дин қул билан хожани бир мақомга қўймаган бўлур эди. Масалан, Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг Аммор ибн Ёсир, Билол Ҳабаший, Салмон Форсий каби ўнлаб саҳобалари мусулмон бўлишгунича қул эдилар. Айнан Исломгина қул озод қилишни ибодат ва гуноҳларга каффорат (эваз) даражасига кўтарди, айни шу дингина қулининг айби учун бир тарсаки туширган хожага бу гуноҳи эвазига ўша қулини озод қилишга буюрди. 
Аммо Исломдан бехабар ёки даҳрийлик жамиятларида асл ҳурриятни Аллоҳга бандалик, қуллик қилишда эмас, инсон хоҳиш-истакларига тўла эрк беришда деб тушунишади. Улар наздида ҳатто Аллоҳга итоат, диндорлик, художўйлик шахс эркини жиловлаш, унинг ҳурриятига тўсиқ қўйиш манбалари эмиш. Ваҳоланки, жамиятда бошқарув низоми, эътиқодий дастур йўқолса, инсонлар асл фитрий қиёфаларини йўқотиб, ҳайвонга айланишган ва алал-оқибат инсонийликдан маҳрум бўлиб, ҳалокат сари кетишган бўлур эди. 
Буни бугунги Ғарб олами мисолида кўриш мумкин. Бу жамият ўзидаги Парвардигорга итоатгўйликни, диний эътиқодни йўқотиб, ўрнига «демократия», «ҳурлик», «эркинлик» ниқоби остидаги ҳайвоний ҳирс ва нафсий бузуқликларни таклиф этмоқда. Бу жамиятда бангиворлик, фоҳишалик, ахлоқни назар-писанд қилмай кўнглига ёққан ишни бемалол қилиш (бу уларда «инсон ҳуқуқлари» деб аталади) каби иллатлар чинакам ҳуррият, инсоний қадрият эмиш, буларни ҳурмат қилиш керак эмиш. Ғарб ўзини инсон ҳуқуқ-эркинликлари, ҳуррияти ҳомийи деб, демократияни эса чинакам ҳурриятга эришишнинг бирдан-бир воситаси деб эълон қилганига қарамай, агар яхшилаб мулоҳаза юритилса, айнан ана шуларнинг инсон ҳурриятига тажовуз қилаётганига ишонч ҳосил қилиш мумкин. 
Ғарб тиқиштираётган, мажбурлаётган бу демократиянинг, бу «маданият»нинг, бу “ҳуррият”ни мусулмонлар тан олишмайди. Зарур бўлса, чинакам ҳурриятни, ҳақиқий адолатни, мунофиқликдан холи демократияни уларга Исломнинг ўзи ўргатиб қўяди. Бундан ўн беш аср муқаддам у чинакам ҳуррият қандай бўлишини бутун дунёга кўрсатиб қўйган. Оддий саҳройи араб Ислом дунёсининг раҳбари Муҳаммад алайҳиссалом ҳузурларига келиб, хоҳлаган нарсасини сўраб, хоҳлаган илтимосини изҳор эта олиши асл ҳуррият эмасми? Мўминлар раҳбари Умар ибн Хаттоб кўчада кетаётганида бир кампир тўхтатиб олиб, қаттиқ танбеҳ берганида «Бу муштипар аёлнинг арзини Аллоҳ эшитадию, Умар эшитмасинми?» деб ҳайқиришини ҳеч бир ҳурлик жамияти орзу ҳам қилолмайди. 
Исломдан бехабар юртларда кишиларнинг ҳурлик, озодлик ҳақидаги тушунчалари ниҳоятда бузилиб кетган ёки нотўғри тушунчалар жамият аъзоларига зўрлаб тиқиштирилмоқда. Уларда инсон кўнглига ёққан ишни бемалол қила олиш, ахлоқ меъёрларини назар-писанд қилмаслик, илоҳий низомларга бўйсунмаслик, ўта худбинлик ва жоҳиллик чинакам эркинлик, ҳуррият саналади. Ўзининг ҳамма нарсада ҳур санайдиган Ғарб жамиятининг комилликда ва шахс эркинлигини таъминлашда мақталадиган қонунлари аслида инсонларни нафс ва шайтоний ишларда эркинлигини таъминлаган эса-да, асл инсоний ҳуқуқларда улар ҳаққини ҳамиша поймол қилиб келган. Тарихда бунга мисоллар жуда кўпу, буни биргина “аёллар ҳуррияти” мисолида ҳам кўриш мумкин. 
Ислом ва аёл, аёллар «ҳуррияти ва эркинлиги» масаласи Ғарб ҳамиша мусулмонларга иддао қиладиган, маломат тошларини отадиган масалалардан саналади. Аммо тарихга холис назар ташлайдиган бўлсак, аксинча мусулмонлар ғарбликларнинг ўзларини аёллар ҳуқуқини поймол қилишда, уларнинг ҳурриятини бўғишда, хотин-қизларни хўрлаш ва камситишда айблашга ҳақлироқ туюлади. Ислом дини бундан ўн беш аср муқаддам аёлни олий мартабага кўтарди. У бутун инсоният пайғамбари Муҳаммад алайҳиссалом тиллари билан «Жаннат оналар оёғи остидадир», «Ўз хотинига меҳр-шафқатли бўлган кишилар энг яхшиларингиздир», деб эълон қилди. Исломда эркакларга ўз аёлларига яхши, хуш муомалада бўлиш, уларни урмаслик, илм олишига ва динини ўрганишига шароит яратиб бериш, таом, кийим, бошпана ва рўзғор ашёлари билан таъминлаш, никоҳда маҳрини бериш каби кўплаб мажбуриятлар юкланган. Динимиз ҳатто уруш пайтида ҳам аёллар ва болаларни ўлдиришни ман этган. 
Исломда аёллар ҳуқуқи қуйидаги тўрт тамойилга асосланган: биринчидан: Ислом таълимоти аёлга эркакка берган ҳуқуқ ва вожиботларни аёлга ҳам берди; иккинчидан: Ислом таълимоти қуйидаги ўринларда эр ва аёл ҳуқуқларини тенг деб билади, молиявий муомалаларда аёлнинг ўз моли ва бойликларини тасарруф қилишда ихтиёри ўзидадир, эри ёки отасининг аралашувисиз тижорий шартномаларни ихтиёрий равишда ўзи тузишга ҳақлидир, эркаклар молиявий муомалаларда қандай ҳуқуқларга эга бўлишса, аёллар ҳам худди шундай ҳуқуқларга эгадир; илм ва маърифатни ўрганиш ва талаб қилишда ҳам аёл эркак билан тенг ҳуқуққа эга; дин таълимотларига риоя қилган ҳолда жони, соғлиғи, ақлини сақлаш ва ривожлантириш, ақли ва жисми ислоҳоти билан боғлиқ бўлган ҳамма ишда аёл эркак билан баробар ҳуқуққа эга; учинчидан: қиз бола акалари, амакилари ёки бошқа қариндошларига оғир юк бўлмаслиги учун Ислом аёлга ота-онасидан мерос олишида ўғил меросининг ярми ҳисобида белгилади; тўртинчидан: Ислом шариати хотинни эр уйидан масъул бўлишида эркак киши мақоми билан баробар ўринга қўйган. 
Ваҳоланки, Исломгача бўлган даврда ва у етиб бормаган ўлкаларда яқин-яқингача аёлни инсон сифатида кўришмаган. Ер юзида аёлга адолат билан қарайдиган бирорта жамият йўқ эди. Масалан, қадим Ҳиндистонда аёл турмуш қуриш, мерос олиш ва бошқа ҳақлардан маҳрум эди, эри ўлганда у марҳум эри билан тириклайин гулханда куйдириларди. Будда ўз эътиқодига эргашувчиларни аёлга қарамасликка, у билан суҳбатлашмасликка мажбур қилган. Месопотамиядаги шумерларда эридан ажрашмоқчи бўлган аёлни тириклайин дарёга отишган. Қадимги Юнонистонда ҳам аёл хор ва ҳақир саналарди, у бозорда олиб-сотиладиган мол каби эди. Юнон маданияти чўққисига чиққани сайин аёлнинг аҳволи оғирлашди. Аёллар завқ воситаси ва шаҳватларни қондирадиган бир эрмак ҳолига келди. Фарзанд кўриш мақсади йўқолди, аёлларни эридан бошқа эркакларга қўшиш авжга чиқди. Юнон маданияти бу ахлоқсизлик, бузуқлик туфайли тарих саҳнасидан тушиб кетди. Қадимги Римда ҳам аёл ночор, бахтсиз эди. Хитой – Чинда аёл инсон саналмас, ҳатто исм қўйишга орлари келиб, «бир, икки, уч» каби рақамлар билан чақириларди. Насронийлик дини аёлни «ифлос», «йўлдан оздирувчи», «иблиснинг қуроли» деган сифатлар билан «улуғларди». Айни насронийликдаги роҳиблик ақидаси, яъни бўйдоқ ўтиш фикри аёл ҳақидаги манфий қарашларнинг натижаси эди. Милодий 586 йили Франсияда ўтказилган бир анжуманда «Аёл инсонми ёки инсон эмасми?» деган масала муҳокама қилинди. Ўн саккизинчи аср поёнида Франсия инқилоби қулликни бекор қилиш ҳақида қонунни қабул қилар экан, «бундан гўдаклар, телбалар, аёллар мустасно», деб қўшимча киритган. Аёлнинг мустақил мулкдорлиги ҳуқуқини Оврупа Исломдан ўн уч аср кейин тан олган. 
Ислом келмасидан олдинги жоҳилият замонида Араб жазирасида ҳам аёлнинг ҳеч қандай ҳақ-ҳуқуқи бўлмаган. Эркаклар беҳисоб уйланишар, жорияларини фоҳишалик қилиб пул топишга мажбурлашар, аёл зоти билан бир хонада ўтиришмас эди. Ўша пайтда Қурайш, Ҳинд каби қабилаларда қиз бола туғилса, тириклайин кўмиб юборишдек қабиҳ бир одат бор эди. Қиз туфайли йўқсиллик келиши ёки унинг оилага доғ тушириши, урушда асир тушиб номуси булғанишини ўйлаб шундай йўл тутишарди. Никоҳ, мулк тасарруфи, ахлоқ соҳасида уларнинг ҳуқуқлари паймол этиларди, иззат-нафслари камситиларди, инсон сифатида хўрланарди. 
Аёларни шундай оғир аҳволга солган ғайриисломий ўлкалар бугунга келиб ўз тўрваларини Ислом елкасига ортишга уринишади. Исломда аёллар ҳуқуқи, ҳуррияти қайси соҳаларда поймол этилаётгани ҳақида соатлаб жўшиб-қайнаб баҳс юритишади. Эмишки, Исломда кўп хотинлилик, аёлнинг тўрт девор ичига қамаб қўйилиши, «мажбуран» ҳижоб ўратиш, унга оилада қулдай қаралиши, эрига сўзсиз бўйсуниши, меросда улар эркаклар улушининг ярмини олиши кабилар аёлларнинг ҳуқуқи, ҳуррияти, эркинлиги бузилаётганидан дарак берармиш. 
Ғарбда аёллар тенгҳуқуқлилиги (феминизми) учун олиб борилган узоқ курашлар аёлларга бахт-саодат, ҳуррият, оилавий фароғат ўрнига чексиз кулфат, бахтиқаролик, оналик саодатидан мосуволик ва хўрлик олиб келганини бугун ҳеч ким инкор эта олмайди. Бир вақтлар асосий вазифаси уй-рўзғор ишларию фарзанд тарбияси ва эрларини бахтиёр қилишдан иборат бўлган аёллар ҳозирги замонда жамиятнинг, оиланинг барча ташвиш ва муаммоларига эрлари билан баравар масъул, жавобгар бўлиб қолишди. 
Шарқ аёлининг «оғир қисмати», «фожиали ҳаёти», «тўрт девор ичида қолиб кетаётгани» ҳақида зўр бериб айюҳаннос солаётган Овруподан, Ғарбнинг бошқа ўлкаларидан «Сизлар ҳурриятга эриштирган аёлларингизнинг аҳволи қалай?» деб сўрайдиган марднинг ўзи йўқ. Франсиянинг 1789 йилги инқилобида аёллар ҳурриятини талаб қилганлар аёл ва эркак тенг бўлсин, аёллар иқтисодий мустақил бўлсин ва эркин ҳаёт кечирсин, деган масалаларни ўртага қўйишган эди. Ўтган давр мобайнида Ғарб аёллари ана шу ҳуқуқларнинг ҳаммасига эришишди. Аммо оналик ва оила фароғатига мослашган аёллик фитратига хилоф бу мажҳул эркинликлар уларни бахтиёр қилолмади. Саодат ва ором-осойишталикка элтувчи фитрий вазифаларидан узоқлаштириб юборди. Ғарб аёллари жамоат ишларида қатнашиш, уй-оилада, фабрикада ишлаш, жамият кўнгилхушликларига берилиш, қаҳвахона ва базмларда қўшиқ айтиш ва рақс тушиш, эрлар олқишини олиш учун гўзаллик танловлари ва бошқа кўнгилочар тадбирларда қатнашиш билан аёллигидан ажради, ўзлигини йўқотди. 
Аёлларга “чин ҳуррият”ни ваъда қилган ғарб дунёси аёлларни хўрлаш, ҳаққини поймол қилишнинг янги-янги усулларини ўйлаб топмоқда. Бора-бора аёллар ҳатто эркаклар ишлашга кўнмайдиган оғир, зарарли ишларга жалб қилинадиган бўлди. Оврупа ўлкаларида бир хил иш учун аёллар олаётган маош эркакларникидан анча кам. Ҳозирга келиб аёл шахсияти шунчалик ерга урилдики, энди сармоядорлар ва заводчи бойлар бозори касод молларини ўтказиш, овоза (реклама) ва ташвиқ қилиш учун аёлларнинг юзидан, фақат эрлари кўришга ҳақли бўлган қоматидан ва пинҳона гўзалликларидан кенг фойдаланмоқда. Иқтисодий жиҳатдан мустақилликка эришган аёл шунда ҳам негадир бахтиёр бўла олмади. Аёл пул топа бошлагач, молиявий жиҳатдан эркакка қарамликдан «қутилди», унга боғлаб турган бир ришта узилди. Энди жинсий ҳаётдан ўзга уларни яқинлаштириб турган нарса қолмади. Айримлари эса ана шу сўнгги нажот арқонларини ҳам шартта кесиб ташлаб, ўзини «тўла ҳуррият», яъни фаҳш, зино, кўча эҳтирослари қучоғига отди.
Ғарбдагиларнинг инсон ҳурлиги, эрки хусусидаги фикрлашларида кўп учрайдиган хатоликлардан бири шуки, улар эркни Аллоҳ иродасидан, унинг Ягона ҳукмидан устун турувчи нарса, деб тушунишади. Ҳурлик, озодлик ҳақида гапирганларни Аллоҳнинг иродасини кўр-кўрона амалга оширувчи ёрдамчиларига айланиб қолганликда айбламоқчи бўлишади. Булар нотўғри тушунчалардир. Инсоннинг эрки ҳеч қачон Аллоҳ иродасидан устун бўлолмайди. Инсон баъзан Аллоҳга мақбул бўлмаган бирор ишни қилиши мумкин, аммо у асло Аллоҳнинг иродасига қарши бора олмайди. Бу ерда инсон эрки нисбийлигининг бошқа жиҳати кўриниб турибди. Гоҳида Аллоҳ таолонинг розилигисиз ва шариат қонунларига қарши бўлса-да, қиладиган барча амалларимиз ҳам Унинг иродаси билан бўлади. Бизнинг эркимиз – Яратувчининг Ўз иродаси билан бизга юборган туҳфаси. Биз буни Роббимиздан зўрлик билан тортиб олмаганмиз. Эркимиз – Унинг иродаси, холос. У: «Сизлар фақат Аллоҳ хоҳлаган вақтидагина хоҳларсизлар», деган (Инсон, 30). Яна бир оятда: «Агар Парвардигорингиз хоҳласа эди, бутун Ер юзидаги барча кишилар иймон келтирган бўлур эдилар. Ахир сиз одамларни мўмин бўлишга мажбур қилурмисиз?» дейилган (Юнус, 99). Аллоҳ ҳеч кимни куч билан иймонга келишга мажбурламайди, зўрламайди. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло Ўз расулига: «Уларни ҳидоятга бошлаш сизнинг зиммангизда эмас, балки, Аллоҳ истаган кишиларни ҳидоят қилади», дейди (Бақара, 272).
Тақдир ва азалиётни юқоридан инсонларга мажбурлаб белгилаб берилган нарса, деб тушунмаслик керак. Аллоҳ таоло ҳар бир кишининг тақдирини унинг руҳий интилишлари, ақлий имкониятларига боғлиқ ҳолда белгилаб берган. Аллоҳ ҳар бир кишининг машғулоти, интилишларидан қатъи назар, унинг ўз режаларини амалга оширишини истайди. Аллоҳ таоло инсонга у аниқ танлаган нарсасини беради, чунки Аллоҳ ҳар бир киши учун у севган ва интилажак нарсасини танлаб беради. Қуръони каримда бундай дейилган: «Ким (ўз амали билан) охират экинини (яъни савобини) истар экан, Биз унга экинини (нг ҳосилини) мўл-кўл қилурмиз. Ким дунё экинини истар экан, Биз унга ўшандан (дунё матоларидан) берурмиз ва унинг учун охиратда бирор насиба бўлмас!» (Шўро, 20). 
Инсон эрки – доимий бўлмаган нисбий тушунчадир, у вазиятга қараб ўзгариб туриши мумкин. Инсон билим воситасида, яъни меҳнат курсларини, ҳаракат воситаларини, алоқани ихтиро қилиш ёрдамида ўз эрки сарҳадларини кенгайтириши мумкин. У масофани қисқартириши, замон ва макондаги тўсиқларни енга олиши мумкин. Атроф-муҳитни ўрганар экан, инсон унга хўжайинлик қилиши ва ундан фойдаланиши мумкин. Одамлар иссиқни, совуқни, зулматни енгишни, баланд чўққиларни забт этишни ўргандилар ва бу билан ўз эркларининг ҳаракат доирасини кенгайтирдилар.
Илм занжирлардан халос бўлиш йўли, озодликка йўл очиш имкониятидир. Лекин озодлик сарҳадларини кенгайтиришнинг асосий воситаси – иймонга келишдир. Аллоҳ таолога яқинлашиш туфайлигина кишилар кўпроқ эркинликка чиқадилар. Ундан мағфират ва нажот оладилар. Абу Ҳомид Ғаззолий инсон тақдири муаммосини икки жумла билан баён этиб берган: «Инсон ўз билганлари соҳасида эркиндир, билмайдиганлари соҳасида эрксиздир». Бундан келиб чиқадики, инсон ҳар сафар ўз билимларини кенгайтираркан, бу билан ўз эрки сарҳадларини ҳам кенгайтиради. Бу эркинлик қай йўсинда бўлмасин, барибир Аллоҳ таоло томонидан берилгандир. Бундан хулоса шуки, чинакамига ҳур, озод бўлишни истаган банда фақат Аллоҳга бандалик қилиш орқалигина бунга эриша олади.

Муаллиф Аҳмад МУҲАММАД


  • 3443
Аҳмад Муҳаммад Турсун

Аҳмад Муҳаммад Турсун Ёзувчи 02 Iyun 2023


Мақтов (мадҳ)

img

Мақтов кимсаларнинг қилган ишлари ёки феълларини тил билан бошқаларга билдиришдир. Аслида барча мақтов Аллоҳ таолога хосдир ва Унинг Пайғамбарига (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) муносибдир. Шунинг учун доимо Аллоҳга ҳамд-санолар айтамиз. Шу боис, саҳобалардан Аббос, Ҳассон, Каъб ва бошқалар Расулуллоҳни мақтаб шеърлар ёзишган. Мақтовга лойиқ кишиларни мақташ жамиятда фазилат ва комиллик ортишига сабаб бўлгани учун шариатимиз бундан қайтармайди. Шунинг учун муболаға ва ёлғон сўзлардан сақланган ҳолда кишида бор бўлган сифатлар билангина мақташ жоиз. Лекин мақтовга лойиқ бўлмаган кимсаларни, кишининг мансаби, бойлиги ё обрў-шуҳрати учун мақташ ҳақиқат ва ахлоққа зид бўлгани учун ёмон иш саналади.
Кишини юзига мақташнинг фойдаси ҳам, хатари ҳам бор: агар мақталаётган киши комил имонли, ишончли, риёзатли, маърифатли бўлса ва мақтовдан фитналанмаса ёки ғурурга кетмаса, мақтов ҳаром ҳам, макруҳ ҳам бўлмайди. Аксинча бўлса, кишини юзига мақташ қаттиқ макруҳ бўлади.

Абу Мусо Ашъарийдан (розийаллоҳу анҳу) ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир кишини кўкларга кўтариб мақташаётганини эшитиб: "Уни ҳалок қилдинглар-ку!" (ёки белини синдирдинглар), деганлар (Имом Бухорий ва Муслим ривояти).
Мақтовчи (маддоҳ) бирор мансаб ёки манфаат илинжида одамларни юзига мақтовчи, асли йўқ, ҳақиқатга зид ва ботил нарсаларни тарғиб қилувчидир. Ҳадисда келишича, бир киши Усмонни (розийаллоҳу анҳу) мақтаганида саҳоба Миқдод ибн Асвад (розийаллоҳу анҳу) унинг юзига тупроқ сочиб юборган. Усмон: "Бу нима қилганингиз?" деб сўраганида, Миқдод бундай деган: "Расули акрам "Агар маддоҳларни (мақтовчиларни) кўрсангиз, юзига тупроқ сочинглар", деганларини эшитганман" (Имом Муслим ривояти). Айрим уламолар "юзга тупроқ сочиш"ни "маддоҳнинг овозини ўчириш" деб шарҳлашган.
Суннатга кўра, агар бир кишини мақташга тўғри келиб қолса, "у шундай фазилатларга эга бўлса керак, деб ўйлайман, агар у шу сифатларга эга бўлса, "унинг кифоячиси Аллоҳдир, Аллоҳ олдида бирор киши айбсиз эмас" дейиш керак. 
Одамлар даражаларига қараб мақтовни турлича қабул қилишади. Авом кишилар мақтовдан яйраб, хурсанд бўлишади, маддоҳ айтаётган фазилатлар ўзларида мавжудлигидан фахрланиб, кибрланишади, мақтовчини ўзларига дўст тутишади. Обидлар мақтовни эшитиб, ундан иложи борича қочишади, у эгаллаб қолмаслиги учун қалбларини иҳоталаб олишади. Орифлар эса бундай ҳолларда "агар Аллоҳ айбларимни беркитмаганида одамлар фақат фазилатларимни кўриб, мени мақташмасди, демак, бу мақтовлар Аллоҳга тегишлидир" деб фикрлайди ва барча мақтовларни Парвардигорига ҳавола этади.
Абулқосим аз-Замахшарий: "Ўзи сазовор бўлмаган ҳамду сано ва мақтовларни талаб қилиш уятсиз, телба одамларнинг одатларидандир", деган. Қайюм Носирий айтибди: "Биров сени ўзингда йўқ сифатлар билан мадҳ этса, ундай одамга ишонма. Чунки у сенда йўқ ёмон сифатлар билан бошқа ерда сени ёмонлашга қодир".
Фосиқ ва бидъатчини мақташ, мадҳда ҳақиқатни айтмай риё ва ёлғон қўшиш, мақталган киши бундан кибр ё ғурурга кетиши, мақтов орқали бирор манфаатни кўзлаш динимизда қоралангандир. Агар мақтов бу хусусиятлардан холи бўлса, мақташ ҳам, мақтовга рози бўлиш ҳам мумкин. 
Мақтовнинг акси зам (ёмонлаш), яъни бир кишига нисбатан ёмон сўзлар гапириш, ҳолатини фош этишдир. Ҳар қандай инсонни ноҳақ ёмонлаш ҳаромдир.

Муаллиф Аҳмад МУҲАММАД


  • 4105
Аҳмад Муҳаммад Турсун

Аҳмад Муҳаммад Турсун Ёзувчи 02 Iyun 2023


Кимлигингизни билиб олинг!

img

Одамзод яратилишига кўра қўрқоқдир. Янги туғилган чақалоқдан тортиб қартайган қариягача –ҳаммани қўрқув умр бўйи тақиб этади. Чақалоқ қўрқув йиғиси билан дунёга келади. Кейинроқ онасини йўқотиб қўйиш, оч қолиш, ваҳимали шовқин-суронлар, йиқилиб тушиш каби нарсалар уни ваҳимага солади. Эсини танигач, катталарнинг дўқ-калтаклари, чақмоқ-момақалдироқ ва табиат ҳодисалари, йиртқич ҳайвонлар, жин-алвасти ҳақидаги гаплар, алдов ва зўравонлик кабилар қўрқувга сола бошлайди. Йигитликнинг ҳам ўз қўрқув ўчоқлари бор: ҳаётда ўрнини тополмаслик, имтиҳондан йиқилиш, севгисининг рад этилиши, муносиб иш йўқлиги ва ҳоказолар. Ҳатто катта ёшдагилар ҳам қўрқув татўлқинқибидан омонда бўлишмайди. Уларни ҳам бир умрга турли касалликлар, омадсизлик, амалдан кетиш, душманлар хусумати, болаларининг ноқобил чиқиши, дўстлар ҳиёнати, қонунни бузиб қўйиш, турли фалокат ва офатлар, бошлиқлар зуғуми, қашшоқлик, эл-юртда шарманда бўлиш, барвақт кариш ва ўлим каби ҳолатлар даҳшатга солаверади.

Айниқса эл-юртда гап-сўзга қолишдан, одамлар маломатидан қўрқув инсоннинг фароғатини, оромини ўғирлайди, уни машаққатларга, турли гуноҳ ишларга, виждонига хилоф иш тутишга рўбарў қилади. «Халқ нима деркин, одамлар маломат қилмасмикин, маҳаллада, қариндошлар орасида шарманда бўлиб қолмасмиканман» қабилидаги қўрқув туфайли ўзининг этўлқинтиқодига қарши боради. Буюрилмаган ишларни қилишга мажбур бўлади. Эл орасида машҳур-баобрў одамларнинг гапидан, маломатидан қўрқиб тўй-маросимларни катта қилади. Йўқ ердаги бидтўлқинат ишларга, хурофотларга қўл уради. Нопок фосиқ кишилар билан яқинлашади. Ана шу қўрқув туфайли гоҳо инсон бор-будидан ажрайди. Ҳаёти издан чиқади. Этўлқинтиқод-иймонидан чекинади.
Қўрққан одамнинг иродаси суст, шижоати бўш бўлади. У қўрқоқлик орқасидан ёлғон гапириши, сохта гувоҳликка ўтиши, оиласига, халқига, динига, этўлқинтиқодига хиёнат қилиши, субутсиз ва иродасиз кимсага айланиши мумкин. Қўрқув туфайли у бундан ҳам оғир жиноятларга қўл уради. Ҳатто ўз жонига қасд қилишгача боради. Бежизга Сулаймон алайҳиссалом «Қўрқувни ҳис этмайин десанг, жудаям ҳақиқатгўй ва ўта донишманд бўлмагин», демаганлар.
Энди бир тасаввур қилиб қўринг: бола отасидан қўрқиб қаерда, нима билан машғул бўлганини яширади, ёлғон гапиради. Демак, шу кундан унинг тарбиясига раҳна етди. Аёл эрининг зуғумидан қўрқиб, уни алдашга, баҳона-сабаблар қидиришга ўтади. Демак, шу дамдан бошлаб оилани ишонч, тотувлик, ҳаё тарк этади. Кичик раҳбар катта раҳбардан қўрққани туфайли ўлда-жўлда қолган режани бажарилди, деб матўлқинлумот бериб юборади. Демак, ўша корхонанинг иқтисоди зарар кўчасига йўл олди. Бир қарашда беозоргина бошланган ана шундай қўрқув «туққан» алдов-ёлғонлар тўпланиб-йиғилиб охири улкан бир ёлғон тоғига айланади. Бир-икки қўрқоқнинг ёлғон-ҳийлалари тўпланиб, бутун жамият таназзулига сабабчи бўлиб қолади. Давлатларнинг ёлғонлари ўсиб-кўпайиб, инсоният тарихини булғайдиган уруш-ихтилофлар, вайронагарчилик-инқирозларни келтириб чиқаради.
Қўрқоқлик пасткашлик ва турли ёмонликларни туғдиради. Кўпгина гуноҳ ва қабиҳликларнинг боши, асосий сабабчиси ҳам қўрқувдир. У беҳаёлик, ёлғончилик каби иймонни заифлаштирадиган оғир руҳий хасталикдир. Ўта қўрқоқлик эса кишини иймонсизлик ва куфргача олиб бориши мумкин.
Одамларнинг гап қилишидан, маломатидан қўрқув орқасида ўғил-қизига катта, дабдабали тўйлар қилиб, бор-будидан ажраган, неча кунлар «қозонини сувга ташлаб қўйган» оилаларни биламиз. Батўлқинзилари қарзга ботиб, тўйдан кейиноқ бошқа ўлкаларга пул ишлагани кетишяпти. Ватанидан, аҳли-аёли ва яқинларидан узоқда, бегона юртларда хорлик ва хўрлик тортиб юришга уларни одамларнинг гап-сўзи, маломати, «бошқалар нима деркин, ўзгалар кулмасмикин», деган бематўлқинни истиҳолалар мажбурламаяптими? Ёки «мен сендан кам эмасман, нега қўшним ёки қариндошим қилганни мен қилолмас эканман», деган сохта обрў орттириш илинжи шу кўйга солмаяптими? Бундай ҳолатлар бошга келиб қолса, «кўрпага қараб оёқ узатиш», чўнтакдаги пулга, шахсий имкониятларга қараб иш тутиш осонроқ эмасмикин?
Нега одамларнинг, айниқса бегоналарнинг гап-сўзидан, маломатидан қўрқасиз? Пулни ўзингизни минг кўйга солиб, қийналиб топган бўлсангиз. Фарзанд ҳам сизники, тўй ҳам сизники, ишларингизга аралашишга бошқаларнинг нима ҳаққи бор? Ўша «холис» маслаҳат бераётганлар балки сизга ҳасадлари кучлилигидан, эҳтимол душманликдан ёки бошқа бир ғараз билан шундай йўл кўрсатаётгандир?! Балки ўзлари қилолмаган ишни сизга юклаб қўйиб, қийин аҳволга тушишингиздан бир «маза» қилмоқчидир? Ахир бир кунлик тўй ўтади-кетади, ўғил-қизингиз кейинчалик аҳил, бахтли яшаб кетса бўлди-ку! Ёки тўйни катта, серҳашам қилмаса улар бахтли бўлолмайдими?
Тўйдан кейинги ва аза-мотам билан боғлиқ маросимларни-ку, айтмай қўяқолайлик: урфда ҳам, динда ҳам бўлмаган бу маросимларни, одатларни қиламан, деб қанча одам бор-будидан ажраяпти, турмушидан файз, ҳаётидан ором-ҳаловат кетяпти. Ҳамма бу ишларнинг хатолигини, фойдасизлигини кўриб-билиб туради, ҳар даврада бу ҳақда куйиб-пишиб гапирилади, аммо аҳвол ҳеч ўзгармайди. Одамлар ўзларига ўхшаш одамларнинг гапидан, маломатидан қўрқиб ўзини қийнайверади, хотиржамлигидан ажрайверади, ҳаётини ғурбатга, азобга айлантираверади.
Яна кўпчиликнинг оромини ўғирлайдиган, хотиржамлигини тортиб оладиган бир ёмон иллат борки, бу ўз мавқеини, ўрнини, мақомини билмасликдир. Билганда ҳам ҳавойи нафсининг айтганини қилиб, ўжарларча буни тан олмасликдир. Айтайлик, мен оддий бир ишчиман, деҳқонман ёхуд ҳунармандман. Қўшним, қариндошим эса катта вазифада ишлайди ёки роса бойиб кетган бир тижоратчи. Нима, мен ҳам уларга тақлид қилиб, уйимни уч қаватли қилишим, «Мерседес» автомобили сотиб олишим, тўйимга минглаб одамларни чорлашим керакми? Ёки ўғлимни Англиягами, Америкагами ўқишга юборишим зарурми?
Асло йўқ! Аллоҳ бир кишининг «зуваласини катта кесиб», унга ризқни мўл бериб қўйган. Бошқа бировга эса сал мундайроқ, яна кимнидир ҳамма нарсадан қисиб, фақир қилиб қўйган. Агар Яратганнинг ана шу ўлчов-иродасига рози бўлмас экансиз, белгилаган тақдирига кўнмас экансиз, Унга исён қилган, амридан чекинган бўласиз. Сиз ўша қўшни ёки қариндошга тақлид қилиб, уларга ўхшаб ҳаёт кечиришни орзулаган бўлсангиз, бундан фақат жабр кўрасиз, ўзингизни беҳуда қийнайсиз. Эл-юртда шарманда бўлиб, одамларнинг кулги-масхарасига қоласиз. 
Кўпинча шайтон бундай хуруж қилиб қолади: «Сенинг фалончидан қаеринг кам, у ҳам олий матўлқинлумотли, сен ҳам, у ҳам оилали, сен ҳам, аммо у шоҳона яшаяпти, сенинг уйингда эса сичқонлар аза тутиб ётишибди». Ёки сиз эндигина фан номзоди бўлганингизда иқтидорли бир собиқ курсдошингиз докторликни ёқлади, энди академияга сайланмоқчи. Ёхуд укангиз сиздан тўкинроқ яшайди, қўлини қаерга узатса етади. Ё қўшнингизнинг тўрт мучаси соғ, сизнинг эса қандайдир жисмоний камчилигингиз бор.
Ана шундай ҳолатларда агар ақлингизни топмасангиз, ўрнингиз, мақомингизни яхши англаб олмасангиз, ҳаётингиз бутунлай зулматга, уқубатга айланади. Яшашдан ҳам, одамлар билан муносабатдан ҳам совиб кетасиз. Иродаси бўшроқ одам бўлса тушкунликка тушиб, ҳатто ўз жонига қасд қилишгача бориши мумкин.
Ваҳоланки, буларнинг ҳаммаси ҳеч нарсага арзимайдиган васвасалардир. Танишингиз ёки яқинингиз бойликдами, мансабдами, обрўдами, ҳусндами сиздан устунроқ бўлса, нима қипти? Сиз ўзингиздан пастроққа, сиздан ҳам ночорроқ кишилар борлигига қаранг. Атрофингизда қанчалаб камбағаллар, оддий одамлар, муҳтожлар, хунуклар ҳаётидан нолимай яшаб юрганига этўлқинтибор қаратинг.
Аллоҳ сизни, уларни ва ҳаммани шундай қилиб яратган, Унинг хоҳиш-иродаси шундай бўлган. Сиз ҳадеб ўз аҳволингиздан шикоятлар қилиш, турмушингиздан, мартабангиздан нолиш ўрнига дунёнинг қаеридадир бўлаётган урушларда бегуноҳ одамларнинг ўлиб кетаётганини, ярадор бўлаётганини, яқинларидан ажраётганини кўз олдингизга келтиринг. Ёки яна қайдадир бир бурда нонга зор, бошпанаси йўқлигидан кўчада тунайдиган хор одамлар борлиги ҳақида ҳам бир ўйлаб кўринг. Ёхуд бир маҳалладошингиз кўп йиллардан буён беморлик тўшагида қимирламай осмонга тикилиб ётганини бир эслаб қўйинг. Ана шунда кимларнингдир назарида сиздан бахтли одам йўқлиги, кимларнингдир ҳам сизга ҳавас қилишлари, кимлар учундир сиз комил инсон тимсоли эканингиз аён бўлади-қолади.
Танангизнинг соғ бўлиши, юртингизнинг тинчлиги, етарли озуқа ва кийимларнинг борлиги, ҳаво ва сувнинг мавжудлиги, қўйингки, бутун дунё сизнинг қўлингиздаю, уни ҳис қилмаяпсиз. Ҳаётга эгасиз-да, уни билмаяпсиз. «Аллоҳ осмонлар ва ердаги барча нарсаларни сизга бўйсундириб қўйганини ва сизга барча зоҳирий ва ботиний (ятўлқинни, моддий ва матўлқиннавий) нетўлқинматларини комил қилиб берганини» кўрмаяпсиз. Икки кўзингизнинг, тилингиз, икки лабингиз, икки қўл ва икки оёғингизнинг мужассамлиги энг катта давлатингиз эмасми?
Энди бир ўйлаб кўринг-чи, кесилган оёқ билан юриш осон ишми? Болдирингиз олиб ташланган бўлса, унга суянишнинг иложи борми? Оғриқ ўраб турганида кўзингизни юмиб ухлай олармидингиз? Ёки хаста қорнингизга иштаҳа тусаб турган овқатни ёки совуқ сувни кирита олармидингиз? Шундай кишилар борки, овқат вужудини қақшатиб, ичган суви заҳарлаб, уни касалга мубтало қилган.
Қулоғингиз ҳақида фикр юритинг, чунки карликдан омонда этилдингиз. Кўзингиз ҳақида ўйланг, чунки кўрликдан омонда қилиндингиз. Терингиз тўғрисида фикр айланг, чунки песлик ва мовохликдан нажот топдингиз. Ақлингизга назар солинг, чунки ақлингиз етарли бўлгани учун жиннилик ва довдирликка чалинмадингиз.
Фараз қилинг: битта кўзингизни Чотқол тоғидек олтинга алиштирармидингиз? Ёки қулоғингизни Помир тоғи вазнича кумуш эвазига сотишга кўнармидингиз? Тилингизнинг соқов бўлиши эвазига подшоҳлар қасрини сотиб олишни хоҳлармидингиз? Қўлингиз кесилиши эвазига гавҳар ва ёқутларга эга бўлишни истармидингиз?
Ўзи аслида энг афзал нетўлқинматлар ичидасиз, лекин ўзингиз билмайсиз. Шунинг учун ғам-ғусса, хафа ва тушкунликда яшайсиз. Олдингизда иссиқ нонингиз, совуқ сувингиз, тинч уйқунгиз, узун офият турса-да, йўқотган нарсаларингиз ҳақида бош қотирасиз. Борига шукр қилмайсиз. Молиявий зарардан безовта бўласиз. Аслида сизга саодат калити, беҳисоб яхшилик, иқтидор, нетўлқинмат ва бошқа эзгу нарсалар бериб қўйилгани ҳақида жиндай тафаккур қилмайсиз. 
Танлай ола билиш қобилияти ҳам хотиржамлик асосидир. Одамзод яратилганидан буён унинг жисмида мавжуд бўлган сўзлаш, хаёл, сезиш қувватлари каби танлаш қуввати ёрдамида инсон бошқалардаги гўзал ва хунук хислатлар, муҳим ва зарарли ишларнинг яхши-ёмонини ажрата олади. Абу Наср Форобий ёзганидай: «Танлаб олиш хосияти ёрдамида инсон бирор нарсани истайди ёки ундан қочади, унга берилади ёхуд ундан жирканади, ундан татўлқинсирланади ёки тортинади. Бунинг натижасида нафрат ва муҳаббат, дўстлик ва душманлик, қўрқинч қа жасурлик, ғазаб ва розилик, шаҳват ва миннатдорлик ҳис-туйғулари пайдо бўлади».
Бекорчилик ёки севмаган машғулотни қилиш, ўзгаларнинг миннатли эҳсонларига кўз тикиб яшаш, ўзингизга ёки инсониятга фойда келтирмайдиган ишлар билан шуғулланиш ҳам ҳаётингизнинг маромини бузадиган, турмушингиздан файз ва лаззатни олиб қўядиган энг ёмон иллатлардандир. Бекорчилар барчанинг назаридан қолган ва ҳамманинг этўлқинтирозига сабаб бўлувчи кишилардир. Чунки уларнинг иродаси бўш, ўзлари эса ачинишга лойиқ бебахт кишилардир.
Инсоннинг энг тубан ва хатарли ҳолатларидан бири унинг бекорчи бўлиб қолишидир. Бундай инсон икки тарафига қалқа-қалқа пастликка шитоб билан тушиб бораётган ҳайдовчисиз машинага ўхшайди. Агар бекорчи бўлиб қолар экансиз, ўзингизни ғам-андуҳ ва қўрқинчлар гирдобига тайёрлайверинг. Чунки бекорчилик сизга ўтган, ҳозирги ва келажак ҳаётдаги барча паст-баландликлар, озор-ўкинчлар ҳақидаги матўлқинлумотлар дафтарчасини олиб келади. Миянгизга бир-биридан ваҳимали ташвишларни, ғам-ташвишга қоришган ўй-фикрларни тўлдириб ташлайди ҳамда сизни бесаранжомлик ва ғурбат чангалзорларига киритиб юборади.
Доноларнинг насиҳати шуки, ўша таги йўқ, пўк нарсалар ўрнига самара берадиган фойдали ишлар билан шуғулланинг. Чунки бекорчилик махфий ўлим ва тинчлантирувчи капсула билан ўз жонига қасд қилишдан бошқа нарса эмас. Бекорчилик худди Хитой қамоқхоналарида маҳбусларга нисбатан қўлланиладиган томчи сув билан жазолаш воситасига ўхшатилади. Уларда маҳбус устига ҳар дақиқада бир томчидан сув туширадиган жўмрак ўрнатилади ва у ўша томчи қачон тушар экан, деб кутиш асносида у жинниликка мубтало бўлади.
Шундай бўлгач, ҳозироқ ўрнингиздан туринг-да, бирор фойдали юмушни қўлга олинг. Китоб мутолаа қилинг ёки бирор нарса ёзинг, ҳеч бўлмаганда ёзув столингизни тартибга солинг ёки уйингизнинг кам-кўстини тузатинг. Хулласи бошқаларга манфаати етадиган нима иш бўлса ўшани қилинг, фақат ҳаётингизда бўш вақтга ўрин қолмасин. Кунингизга мазмун кирсин. 
Бекорчиликни иш пичоғи билан бўғизлаб ташланг, шунда дунё шифокорлари сизга эллик фоиз бахт-саодат кафолатини беришади. Деҳқонлар, новвойлар, қурувчиларнинг қушларга ўхшаб ўзларининг роҳат-фароғатда, бахтли эканлари ҳақида тинмай куйлаб юришганига этўлқинтиборингизни қаратинг. Тўшак устида кўз ёшларингизни арта-арта изтироб чекишдан тўхтанг. Шундагина қалб хотиржамлигини қўлга киритасиз, икки дунё саодатига эришасиз! 
«Ўкинма» китобида ёзилишича, бошқаларнинг шахсиятига ўхшаб олиш ҳам доимий азобдир. Кўпчилик бу нарсани унутиб қўяди ва овозини, ҳаракатларини, қилиқларини, сўзларини, иқтидорини, қўйинг-чи барча ҳолатларини бошқаларникига ўхшатишга, ҳеч бўлмаганда ўзганикига яқинлаштиришга интилади.
Бу нарса инсоннинг ўз зоти, табиатига бўлган такаллуфи, мақтанчоқлиги ва тақлидбозлигидан бошқа нарса эмас. Одамзоднинг атиги икки нафари кўринишда, хилқатда, фетўлқинл-атворда ҳеч қачон бир хил бўлмайдию нима учун иқтидор ва ахлоқда бир бўлсин? Сиз тамоман бошқа бир шахссиз! Тарихда сизга ўхшаши асло бўлмаган ва бўлмайди ҳам. Атрофингиздаги ҳамма одамдан бошқачасиз.
Қандоқ яратилган бўлсангиз, ўшандоқ яшашга интилинг. Овозингизни, гапириш оҳангингизни, юриш-туришингизни ўзгартирманг. Сизнинг фақат ўзингизга хос идрок қилиш хусусиятингиз бор, фақат ўзингизга хос рангингиз мавжуд. Атрофингиздагилар сизни ўша идрокингиз ва рангингиз ҳолатида кўришни исташади. Одамлар табиатига кўра худди наботот оламига ўхшашади. Ширини ҳам бор, нордони ҳам бор, узуни ҳам бор, калтаси ҳам. Агар олма бўлсангиз, беҳига айланиб олишингиздан нима матўлқинно бор? Ахир айнан олма бўлганингиз учун чиройли, қимматли, этўлқинтиборга лойиқсиз.

Муаллиф Аҳмад МУҲАММАД


  • 2816
Аҳмад Муҳаммад Турсун

Аҳмад Муҳаммад Турсун Ёзувчи 02 Iyun 2023


Ихтилофлар ечими – мўътадилликда!

img

Сиз балоғат ёшидасиз. Фитратингизга кўра мусулмонсиз. Эҳтимол, отангиз ёки онангиз ибодат қилишмас, намоз ўқишмас, рўза тутишмас?! Лекин сизнинг қалбингизга тоза бир эътиқод йўл топган. Аллоҳ таоло ҳидоятини сиздан дариғ тутмаган. Намозларни иложи борича масжидда, жамоат билан адо этишга ҳаракат қиласиз. Рамазон ойи рўзасини қолдирмай тутасиз. Исломнинг бошқа арконларини сидқидилдан бажарасиз. Иймонингиз бутун, ихлосингиз улуғ. Ҳар бир ишда, ҳар бир амалда Аллоҳ таолонинг ризосини топишга интиласиз. Сиз чин мусулмонсиз! Сиз бу билан фахрланишингиз, қувонишингиз керак. Сизни мусулмон этиб яратгани, ибодатларга қойим қилгани учун Аллоҳ таолога беҳисоб ҳамд-шукроналар айтишингиз лозим!

Чунки дунё ҳаётида мусулмон бўлишдан, Аллоҳни танишдан, Унинг ризосига мушарраф бўлишдан ортиқ шараф, мартаба, мақом йўқ! Чунки сиз Аллоҳнинг Ўз ҳабиби, сўнгги набийи, суюмли расули Муҳаммад алайҳиссалом орқали нозил қилган Ҳақ динига, қиёматгача амалда бўладиган охирги динга эътиқод қилаётганингиз билан икки дунё саодатига эришган бахтли инсонлардан бирисиз! Сиз Ер юзини истиқомат тутган бир ярим миллиардли улкан Ислом жамоасининг ҳамма жиҳатдан тенг, ҳур, ажралмас бир аъзосисиз!

Аммо ҳозирги замонда дунёда содир бўлаётган кўпгина воқеа-ҳодисалар, тартиб-қоидалар барча мусулмонлар қатори сизга ҳам тушунарсиздай туюлади. Аҳолисининг катта қисми мусулмон бўлган хорижий ўлкаларда мусулмонлар ҳар қадамда камситилаётгани ҳам сизга таниш ҳол. Кўча-кўйда, ўқув юртларида, жамоат жойларида қизлар болдирларини, кўкракларини намойиш қилиб, ярим яланғоч юрса ҳеч ким уларнинг мушугини «пишт» демайди, лекин бир муслима қиз Аллоҳдан қўрқиб ўқишга, ишга рўмол ўраб келса, ҳамманинг бараварига дод-вой солиши, ваҳимага тушиши ҳам тушунарсиз. Гўшт харид қилиш учун дўкон ёки расталарни айланган мусулмоннинг исломий юртда қўй-мол гўшти билан бирга Аллоҳ ҳаром қилган чўчқа гўшти, хамр ҳам бемалол сотилаётганидан яна бир марта хуноби ошади.

Бу каби асабга тегадиган, нафрат қўзийдиган, жаҳлни чиқарадиган ҳолат-воқеаларга барча мамлакатлардаги мусулмонлар ҳаётда кўп марта тўқнаш келишади. Аҳолисининг асосий қисми мусулмон диёрларда нега уларнинг ҳуқуқ-манфаатлари ҳар қадамда поймол этилаётгани сиз каби бошқаларга ҳам тушунарсиз. Масалан, минглаб номда газета-журнал чоп этилаётган ўлкаларда мусулмонлар ҳиссасига бир-иккитадан нашр тўғри келади, холос. Радио-телевидение эрта тонгдан ярим тунгача танаффуссиз ишлайдию, аммо мусулмонларга аталган эшиттириш-кўрсатувларга ҳафтада бир-икки марта вақт ажратилади, холос. Мусулмон юртда ўнлаб ғарблик миссионерлар турли ниқоб-баҳоналар билан бузуқ мазҳаб ва оқимларининг ақидасини бемалол ёшларга тарғиб қилиб, адабиётларини тарқатиб юрса мумкину, аммо бир мусулмон йигит биродарини, яқин қариндошини намоз ўқишга, исломий илмларни эгаллашга чақирса, «ақидапараст», «зўравон»га айланади. Ёнгинасида яшайдиган бир ароқхўрнинг ҳар қандай хурмача қилиғига маҳалладошлари кўз юмиб чидашадию, аммо бир мусулмон йигити билиб-билмай бирор хатога йўл қўйса кифоя, ҳамма қўлини бигиз қилиб, «бу киши яна намозхон эмишлар», дея уни айблашга тушади.

Булар ҳаётдаги майда-чуйда келишмовчиликлар. Дунё миқёсида олиб қарасангиз ҳам кўпгина ерларда мусулмонлар камситилаётгани, ҳақ-ҳуқуқлари поймол этилаётгани, иззат-нафси хўрланаётгани, туҳмат-иғволарга учраётганига шоҳид бўласиз. Ғарб сиёсатдонлари эса ҳар бир қулай фурсатдан Исломга қарши курашда фойдаланиб қолишга уринади.

Ошкоралик масаласида ҳам аҳвол бундан ўзгача эмас. Инглиз олими Тимоти Уинтернинг ёзишича, «Дэвид Креш ўзининг умумий меъёрларидан четга чиқувчи Тавротга оид хабарини... «Қиёмат ранчоси»дан эфирга узатиши мумкин. Аммо бирор бебош исломий гуруҳ Қоҳирада швед сайёҳларига бомба ҳужумини уюштирса, ўша пайтнинг ўзидаёқ бутун дунёга «жангари мусулмонлар» ҳақида гўнг сочилади» (юқоридаги асар, 272-бет).

Жаҳоннинг қаеридадир портлаш ёки қотиллик содир бўлса, мусулмонларнинг юраги пўкиллайдиган бўлиб қолган. Чунки шоввоз мухбирлар ҳали воқеа жойига етиб бормай, нима бўлганини англамай туриб, дарров «мусулмонларни, яъни Ислом жангарилари ва террорчилари»ни айблашга ўрганиб қолишган. Чунки ана шу фитналарни уюштираётган, бу билан Исломни, мусулмонларни дунёда ёмонотлиқ қилишни мўлжаллаган «акалари» воқеадан олдинроқ уларга етарли «кўрсатма»ни бериб улгуришган.

Мусулмонларга нисбатан олиб борилаётган бу камситиш, хўрлаш сиёсати ҳамма даврларда, барча мустамлакачилар томонидан бир лойиҳа, қолип асосида олиб борилган ва бориляпти. Далилларга мурожаат қилайлик: ўтган асрнинг ўрталарида фаранг мустамлакачилари Жазоирда бир миллион мусулмоннинг ёстиғини қуритди. Ҳатто араб мактабларида ўқувчиларнинг ўз она тилларида таълим олиши тақиқланган эди. Оран шаҳрида олти асрли тарихга эга бўлган ва ноёб обида ҳисобланган жомеъ масжиди темир йўл шоҳбекатига айлантирилди.

Совет тузуми пайтида Русиянинг ўзида 12 минг масжид ёпиб ташланди. Мусулмон республикаларида номигагина бир неча масжид омон қолди, қолганлари чўчқахонага, шароб корхоналари ёки омборларига айлантирилди. Диний китоблар батамом йўқотилди, руҳонийлар қамалди ёки таъқибга олинди. Бундай мисолларни хоҳлаган Ғарб давлатининг мусулмонларга нисбатан тутган йўли мисолида кўриш мумкин.

Масалан, Ўрта Осиёни истило қилиб турган рус ҳукмдорлари ҳам худди шундай фикрда бўлишган, худди шундай йўл тутишган. Туркистоннинг биринчи генерал губернатори фон Кауфман: «Мусулмон дини мавжудлигига тоқат қилинади, аммо унинг ривожи рағбатлантирилмайди. Ислом яшаб кетиши учун зарур шарт-шароитидан маҳрум бўлиб қоладиган вақт ҳам келади». («Турон тарихи» журнали, 1993 йил, 2-сон).

Яна шу золимнинг мана бундай дегани ҳам тарихда қолган: «Бу халққа (туркистонликларга) иложи борича, мумкин қадар кўпроқ пахта эктириш, уларни тинимсиз ишлашга мажбур этиш керак, токи бу халқнинг бошқа нарсаларни ўйлашга, сиёсий воқеаларни англаб етишга бир зум ҳам вақти ва хоҳиши қолмасин» (Мажид Ҳасаний, «Юрт бўйнидаги қилич», Тошкент, 1997 йил).

Русия маориф намояндаси ва миссионери П. Ильинский эса бундай деган: «Русиядаги мусулмон халқларга бирорта ҳам ижтимоий-сиёсий ҳуқуқ бермаслик керак». (Мажид Ҳасанийнинг юқоридаги китоби).

Ана шундай ноҳақлик ва адолатсизликлар ҳар қандай мусулмонни нафратлантиради, ғазабини қўзғайди, қалбида мухолифларига нисбатан ранж-алам пайдо қилади. Нафрат-аламлар, ҳақсизликлар олдидаги чорасизлик, иложсизлик, хўрлик бора-бора исёнга, радикал кайфиятларга, қасос олиш учун ҳаракатлар бошлашга олиб боради. Жамиятдаги бу норозилик меваларидан Ислом мухолифлари ҳам, дунёни бўлиб олиб бошқариш илинжида уйқуси қочган сармоядорлар ҳам, сиёсатда омади чопмаган ҳукмдорлар ҳам бараварига фойдаланиб қолишга интилишади.

Милодий йигирманчи асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб жаҳоннинг гоҳ у ерида, гоҳ бу ерида салафийлик, ақидапарастлик, ваҳҳобийлик, ҳизбут-таҳрир, қўйингки, яна ўнлаб бошқа турфа номлар остида ҳали эътиқоди мустаҳкамланмаган, иймони заиф, дунёқараши шаклланмаган қанчалаб холис ёшларни чалғитишга уринишлар ҳам ана шу ҳаракатларнинг бир кўринишидир. Бунда бир ўқ билан бир неча нишонга урилади: аввал ана шундай «исломий ҳаракат»ларга ёшларнинг фаол қатламини жалб этишга кўз юмиб турилади. Кейин улар сони кўпайгач, «мамлакат хавфсизлигига раҳна солаётир» баҳонасида таъқиб қилиш, жисмонан маҳв этиш бошланади. Адашган ёшларнинг режалари, қилмишлари ҳақидаги ёлғон-яшиқлар атрофида катта-катта шов-шувлар ясаб, Ислом ва мусулмонлар омма кўзига ёвуз, уришқоқ, қонхўр сифатида кўрсатилади. 

Ғарб зўр бериб Исломга ёпиштираётган «ақидапараст, террорчи, жангари» деган ёрлиқларнинг динимизга ҳеч қандай алоқаси йўқ. Ислом ҳеч қачон зўравонликни, зулмни, ўзгалар жонига қасд қилишни оқламаган, бунга йўл ҳам бермаган. Аксинча, у ўз тарихида фақат тинчлик, осойишталик, раҳм-шафқат, инсонийлик, меҳр-оқибат дини сифатида ном чиқарган. Ғарб олимларидан бирининг ёзишича, «айни пайтда жаҳон жамоатчилиги Исломга нисбат бераётган инсон ҳуқуқларининг шармандали тарзда паймол қилиниши, ўзга дин ва миллат вакилларига нисбатан тоқатсизлик ва терроризм аслида бу динга дахли йўқ тўдаларнинг, мутаассибларнинг ва кўпинча худобехабар муртадларнинг ишидир. Анъанавий ва чин мусулмонлар ҳеч қачон терроризмга қўл урмаган». (Тимоти Уинтер, юқоридаги китоб, 306-бет).

Хўш, аҳвол шундай бўлгач, мусулмон ёшлар фаолликни бир четга йиғиштириб қўйиб, жимгина намозларини ўқиб, рўзаларини тутиб юришаверсинми? Жамиятда рўй бераётган ўзгаришлардан, сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлардан бир четда туришсинми? Ижтимоий ҳаётга аралашиш, ундаги қусур-нуқсонларни йўқотишга бефарқ бўлишсинми?

Йўқ, асло! Ислом – фаоллик дини. У беғамликни, ҳафсаласизликни, жамият ҳаётидан четда туришни, фаолиятсизликни, танбалликни, фикрий лоқайдликни қаттиққоралайди. Мусулмонларни ўз диний ақидаси, эътиқоди, иймони, шаъни-эркига бўладиган ҳар қандай тажовузларга муросасиз бўлишга чақиради.

Унда ҳозирги ёшлар қандай йўл тутишлари зарур? Энг аввало, улардан ақидада маҳкам бўлиш талаб этилади. Машҳур шоиримиз Сўфи Оллоҳёр «Ақида билмаган шайтона элдур, Агар минг йил амал деб қилса, елдур», деб бежизга ёзмаган. Мусулмонлик даъво қилсак, мўминмиз, деб кўкракка урсак, аммо иймонимиз заиф бўлса, ақидамиз пойдевори бўш заминга, қийшиққилиб қурилса, ғанимларимиз қалбимизни осонгина забт этиб, ҳидоят йўлидан, Ҳақ йўлдан қийналмай адаштириб юборади.

Исломни китоб ўқиш билангина танимоқчи бўлганлар адашишга маҳкумдирлар. Силсилага мансуб бир устоз кўрмай, ўзларича бир неча ҳадисни ёдлаб олгач «улуғ донишманд» даражасига кўтарилиб олганларнинг айниқса ҳақ йўлдан адашиб, залолат ва куфр йўлига кириб кетишлари (наузанбиллаҳ!) осонроқ бўлиб қолади.

Аллакимларнинг найранггига учиб, уларнинг ақидасига кириб қолган, ҳақ нима, ақида нима – ажратиб олганидан кейин изтироб ва надоматлардан қийналган ёшларни кўрдик. Дунё ҳаётидаги тансиқ йилларини хатолар гирдобида ғарққилиб юбормасликлари учун ёшларга қарата Пайғамбар алайҳиссаломнинг: «Динингизни кимдан ўрганаётганингизга қаранг», деган кўрсатмаларини эслатиб қўйиш жоиз. Расулуллоҳдан (а.с.) буён давом этиб келаётган олимлар силсиласини устоз қилиб олганлар асло адашишмайди. Бу Аҳли сунна вал жамоа тузиб чиққан ва асраб-авайлаб келаётган ақида, эътиқод ва шариат йўлидир.

Ҳазрати Абу Ҳанифадан: «Кимлар Аҳли суннага мансуб?» деб сўрашганида, «Икки Шайхни тан олган, икки куёвни тан олган ва маҳсисига масҳ тортган Аҳли суннадир», деган эканлар. Билишса, икки шайх Ҳазрати Абу Бакр Сиддиқ ва Умар ибн Хаттоб, икки куёв эса Усмон ибн Аффон ва Али ибн Абу Толиб эканлар. Бундан келиб чиқадики, ким динида мўътадил ўрта йўлни олиб бораман деса, Исломнинг тўғри йўлдаги тўрт халифаси тан олиб, улар ишини ва йўлини давом эттириши ҳамда шариат ҳукмларини оғишмай бажариши лозим экан.

Турли тафриқаларга бўлиниш, ҳақ йўлда адашишларнинг яна бир йўли суннатни тарк этиш, мазҳабсизлик ҳамда мутаассиблик балосидир. Ислом қонунларини бузиб қўйишдан тақво қилган ўтмишдаги буюк алломаларнинг тўқсон тўққиз фоизи мазҳабга содиқ бўлган. Ҳатто ихтилоф авжга минган ўн тўртинчи асрда чиққан Ибн Таймийя, Ибн Қайюм каби бошқача фикрлилар ҳам чаласавод мусулмонларга фақиҳлар ёрдамисиз ижтиҳодга қўл уришни тавсия этишмаган.

Аллоҳ таоло мўмин-мусулмонларга шундай хитоб қилади: «Динларини бўлиб, фирқа-фирқа қилиб олган кимсалардан (бўлмангиз)! Ҳар бир ҳизб-фирқа фақат ўз олдиларидаги нарса билан хурсанддирлар» (Рум, 32).

Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломдан ривоят қилинган ҳадиси шарифда бундай дейилган: «Мана бу уммат яқинда етмиш уч фирқага ажралади. Етмиш иккитаси дўзахда ва биттаси жаннатдадир». «Эй Расулуллоҳ, бу биттаси кимлар?» деб сўрашди. «Аҳли сунна вал жамоа», дедилар» (Имом Термизий ривояти).

«Суннийлик соф диний майдонда мусулмонлик тарихининг тўқсон фоиз вақти мобайнида тўқсон фоиз умматни бирлаштира олди. Ғарб тадқиқотчиларининг фикрича, суннийлик мазҳаби вакиллари динга нисбатан деярли ўзгармаган ҳурматни ва ўзаро биродарликни сақлаб қола билди. Бошқалар учун мана шундай мушкул кечган узоқ давр мабайнида на улкан диний урушлар, на қўзғолонлар ва на таъқиблар уларни бўлиб юбора олмагани ҳайратланарлидир» (Тимоти Уинтер, юқоридаги китоб, 935-бет).

Ҳазрат Пайғамбаримизнинг умматлари етмиш уч фирқага бўлинди. Етмиш икки фирқа залолатда қолиб ҳалок бўлди. Фақатгина тўртта фиқҳий мазҳаб (Ҳанафий, Шофеъий, Моликий, Ҳанбалий)ни бирлаштирган «Аҳли сунна вал жамоа» мазҳаби саломатда қолиб, нажот топган. Ҳозир ер юзидаги жами мусулмонларнинг 92,5 фоизи ана шу ҳақ йўлдаги мазҳабда турибди. Аҳли суннат жамоатидан заррача айрилган киши исломиятдан узоқлашган бўлади.

Демак, бугунги ёшларимиз дин душманларининг ҳийла-найрангларига учмай, қалбларига эгалик қилиш илинжида турли тузоқ-қопқонлар қўяётган мухолифларнинг фитнасига илинмай дейишса, Қуръони карим ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам суннатларини маҳкам тутишади. Янги замоннинг маккор ва муғомбир қалб ўғрилари домига тушмаслик учун Аҳли сунна вал-жамоа мазҳабидан чекинишмайди. Чунки дунё мусулмонларининг салкам тўқсон уч фоизи адашиши, залолатга кетиши, ҳидоят йўлидан чекиниши асло мумкин эмас!

Бугунги кунда мусулмон ёшларни қийнаётган яна бир қанча ижтимоий муаммолар бор. Шулардан бири жамиятдаги диндор ва даҳрий қатламлар ўртасида ошкора-пинҳона ихтилофлардир. Бу ихтилофларнинг келиб чиқишида эса ҳар икки томоннинг ҳам айрича «айб»лари бор.

Тўқсонинчи йилларнинг бошида юрт мустақил бўлиб, диний эркинликлар берилгач, узоқ йиллик мудҳиш қатағондан сўнг кўксига шамол теккан мусулмонларнинг ва ўтмишда даҳрийлик нонини еб катта бўлганларнинг ҳолатлари ҳамон кўз ўнгимизда. Масжидларни тўлдирган ёшлар бенамозлар вафот этса уларга жаноза ўқимаслик, улар билан алоқа қилмаслик шиорини ўртага ташлашган, ароқ ичувчи, қимор ўйновчилар ва бошқа жиноятчилар душман деб эълон қилинган, енги калта кўйлак кийган аёллар беҳаёликда, бузуқликда айбланган, ҳайкал ва расмлар бут сифатида йўққилинган пайтлар эди. Бир томонда мустамлакачилар томонидан динсизлик руҳида тарбияланган бир авлод эса масжидларга оқиб бораётган ёшларни, китоб расталарини тўлдирган диний адабиётларни, масжидлардан баралла янграётган азон товушларини, ҳаж сафарини ташкил этган ҳукуматнинг махсус учоқларда минглаб кишиларни олис Маккага юбораётганини кўриб ғазаблари ошган даврлар эди. Ана шундай пайдо бўлган ихтилоф-келишмовчиликлар вақт ўтгани сайин кучайса-кучайдики, пасаймади. 

Бугунги кунда жамиятда одамлар диндорлигига қараб уч тоифага бўлинади:
Биринчиси – Аллоҳ ва Унинг расулига иймон келтирган, Ислом дини арконларини, илоҳий амр-фармонларини мунтазам бажараётган, турмуш тарзини шариат талаблари асосига қурган мўмин-мусулмонлардир.
Иккинчиси – тилда мусулмонлигини изҳор қилиб, Аллоҳнинг барҳақлигини тан олса-да, Унинг амр-фармонларини бажармайдиган, ибодатларни адо этмайдиган, ҳалол-ҳаромни ажратмайдиган кишилардир.
Учинчиси эса – Аллоҳ ва Унинг расулига иймон келтирмаган, динни ва руҳий оламни инкор этадиган, фақат моддиятга асосланган илм ва назарияларга бўйсунадиган даҳрий, худосиз кимсалардир. Ана шу уч томон ўртасидаги ихтилофли кураш уларнинг ўзларига асло фойда келтирмайди, балки Ислом душманларигаю, ўзларининг босқинчилик сиёсатларини ўтказишга асосий тўғаноқ бўлиб майдонга чиқаётган исломий тоифаларнинг танобини тортиб қўйишни орзу қилаётган мустамлакачиларга ва дунёда Ислом динининг ғолибона юришидан ваҳимага тушаётган Ғарб оламига ҳам бирдай қўл келиши мумкин.

Жамиятдаги ихтилофларнинг асосий сабаби анча олдинроққа – милодий 1917 йили советлар «доҳий»и Ленин бошчилигида қилинган Ўктабр тўнтаришига бориб тақалади. У ҳокимиятни қўлга олибоқ, динларга қарши кескин жанг бошлади. «Черковни давлатдан ва мактабни черковдан ажратиш ҳақида»ги машъум декретини имзолади. Мустамлакачилар аҳолисининг мутлоқ кўпчилиги мусулмон бўлган ўлкаларда мусулмонларнинг ҳақ-ҳуқуқлари ҳар қадамда бузилди, уларнинг арз-додлари, шикоятлари, талаб-истаклари масжид деворлари ичида қолиб кетди, мамлакат қонунларида ҳақ-ҳуқуқлари кафолатлаб қўйилганига қарамай, аслида жамиятнинг энг ҳақсиз, ҳуқуқсиз қатлами бўлиб қолди, ишга ёки ўқишга қабул қилиш, мансабида кўтариш, тақдирлаш, давлат ҳокимияти органларига сайланиш каби ишларда пинҳона чеклов ва камситишлар жорий қилинди. Айниқса диний арбоблар, масжид имомлари, мударрисларга қарши аёвсиз кураш олиб борилди, улар жисман ва маънан таъқиб қилинди. 

Ваҳоланки, аввалда қишлоқ ёки шаҳарда имомнинг обрўси, таъсири катта бўлган. Намозхонлар ҳам, маҳалладаги бошқа кишилар ҳам унга ҳамма масалаларда мурожаат қилишган, дарду ҳасратларини айтишган. Бир тадқиқотчи ёзганидай, одамлар улов сотиб олишдан тортиб, ўғлини уйлантириш, қизини узатиш, эски самоворини ямаш каби барча масалаларда имом билан маслаҳатлашган (Я. Ковалев, «О магометанских муллах», Казан, 1907, 15-23 стр.). У қишлоқ, маҳаллада энг обрўли, ҳурматли, улуғ киши бўлган. У диний эҳтиёжларни қондирибгина қолмай, ҳамюртларининг ҳамма саволларига жавоб бера олган, ҳамма воқеалардан, қавмнинг барча аъзолари, уларнинг оилавий муаммоларидан яхши хабардор бўлган.

Имомдан ҳамма бараварига қўрққан: у болаларига зулм ўтказган катталарни тергаган, бебош ёшларни одобга чақирган, ахлоқсизларга танбеҳ берган. Имом бир пайтнинг ўзида ахлоқ ҳимоячиси, қози, терговчи, дин арбоби бўлган. Бугунги кунда ахлоқсиз ёшларни тарбияга чақириш, уришган эр-хотинларни яраштириш, маҳалладаги кишилар ўртасини ислоҳ қилиш, ичкиликбозлик, ўғрилик, гиёҳвандлик, бузуқликларни таг-томири билан тугатишда маҳалла фуқаролар йиғинлари, милитсия, посбонлар, фаолларнинг катта ўрдуси ҳам қийналиб қолаётган бир пайтда имомларнинг салоҳияти, обрўси ва таъсир кучини ошириш ҳамон долзарб бўлиб қолаверади.

Замонамиз мусулмонлари қаршисида яна бир хатар борки, бу диний жаҳолатпарастлик туғиб вояга етказган мутаассибликдир. Дин асосларидан бехабар жоҳил ва нодон кимсалар «бидъатга ўт очиш, Исломга янгилик киритишдан қочиш» баҳонасида асрлар бўйи илм-фан ривожига, ҳар қандай янгилик ва кашфиётга қаршилик қилиб келишди. Масалан, ўн саккизинчи асрга қадар матбаачилик, китоб чоп этишни ҳаром иш, дея баҳолаб келинган. Китобларни осон йўл билан кўпайтириш Ислом таълимотининг аҳамиятини пасайтиради, деб ҳисоблашган. Исломни қабул қилган можористонлик Иброҳим Мутафарриқа 1720 йили Истанбулда Ислом оламидаги илк матбаа дастгоҳини ишга солиб, бу борадаги қарашларни ўзгартира олди.

Наманганлик машҳур маърифатпарвар олим, Наманганда илк босмахона очган Исҳоқхон Ибрат ҳам мусулмонлар жоҳиллик ва мутаассиблик туфайли дунё тараққиётидан, фан-техника ютуқларидан орқада қолишаётгани ҳақида «Мезон ул-замон» асарида шундай куюниб ёзади: «Ҳар бир давр-замонда янги-янги нарсалар пайдо бўлади, кашф этилади. Мусулмонлар уларни дин ва замона тарозусида тортиб қабул қилишлари, кераклисидан ўз манфаатлари йўлида бемалол фойдаланишлари керак... Аммо айрим нодон ва жоҳил кимсалар, мутаассиб дин ходимлари ана шу қулайликларни Аллоҳ бандалари учун яратиб қўйганини инкор этиб, уларни ҳаром ёки макруҳ, деб эълон қиладилар ва мусулмонлар орасига низо солиб, уларни тафриқа (бўлиниш)га олиб борадилар... Ўрта Осиёда пайдо бўлган поезд, пароход, машина, тилғироф каби одамлар учун зарур ва фойдали нарсаларни Аллоҳ таоло бандаларига ато этиб турсаю, бизлар жоҳиллигимизга бориб, бу неъматлардан фойдаланишдан бош тортиб турсак, яхши бўладими?.. Мусулмонлар замонни ўзларига мослаштиришни кутиб ўтирмай, ўзлари ўша замоннинг фойдали илмларига мослашсалар яхши бўлмасмикин?..» (Исҳоқхон Жунайдуллохожа ўғли Ибрат, «Мезон уз-замон», Наманган, «Исҳоқия», 1912 йил, 36-бет.)

Ибратнинг бу ташвишлари ва куюнишлари Ўктабр тўнтаришидан кейин диний-маърифий ислоҳот бошламоқчи бўлган Фитрат, Абдулла Қодирий, Мунаввар қори Абдурашидхонов, Маҳмудхўжа Беҳбудий каби илғор фикрли намояндаларнинг қарашларига ҳамоҳангдир. Динга жоҳилона муносабатда бўлиш, мутаассиблик бугунги кунимизда ҳам батамом йўқолмаган. Ҳар бир янгиликни, ҳар бир кашфиётни сўраб-суриштирмай, ҳаром ёки макруҳга чиқариш иллати бугунги айрим дин ходимларига ҳам хослигича қоляпти. Уларнинг иддаоларига қулоқ солсангиз, бутун дунё мусулмонлари ишлатаётган, жумҳур уламолар фойдали деб топган компутор, интернет ва бошқа телекоммуникатсия воситаларини қўллаш мусулмонга мумкин эмас эмиш. Уларнинг фикрича, дунёвий билимларни эгаллаш, хорижий ўлкаларда таҳсил олиш, ҳатто ўзбек тилидаги диний адабиётлар нашрини кўпайтириш ҳам яхши эмас. Чунки хорижда ўқиганларнинг эътиқоди бузилиб кетармиш. Мусулмонга кибернетика, математика, фалакшунослик, биология, физика каби илмлар шарт эмасмиш. Она тилида диний адабиётлар кўпайса, оддий халқ ўқиб олиб, чалғиб кетармиш ёки имомларга саволларни кўпайтириб юборар эмиш. Бундан ҳам ортиқ маҳдудлик, мутаассиблик бўладими?

Шу жойда атоқли маърифатпарвар олим Ризоуддин ибн Фахриддин асаридан иқтибос келтириш ўринлидир: «Султон Маҳмуд аскарларга янги қоида ишлаб чиқишга ва замонга мувофиқ кийинишга, бошқа давлатларга ўхшаб ҳарбий таълим беришга киришган вақтда Истанбул уламолари бу ислоҳотга дин номидан қарши турдилар... Лекин Султон Маҳмуд динни яхши билганидан ва ҳар бир салла ўраган «олим»нинг ҳайбаракалласига учиб кетавермаганидан ўз сўзининг устидан чиқди, «амри маъруф» ва «наҳий мункар» учун йиғилган Истанбул кўчаларидаги мутаассибларга замбаракнинг оғзини тўғрилаб қўйди... Энг аввало ўзларини дин йўлида қурбон қилишга чоғланган зотлар жуфтакни ростлаб қолдилар.

Бундан олдин Султон Маҳмуд Истанбулда расадхона (обсерватория) бино қилишга киришганида Истанбул уламолари «Расадхоналар барпо қилиш ва ҳикматга (физика, фалакшунослик, риёзиёт ва бошқалар) доир асарларни ўқиш ман қилинади», деб дин номидан фатво беришган. Шу сабабдан Истанбулда бутун дарс «Ҳидоя» билан «Иноя»дан иборат бўлиб қолган эди...

Бу кунларда Бухоро шаҳрининг уламолари янги усул билан болаларга «алифбо» ўқитишни ман қилдилар, шундай мактабларни дин номидан бекитдилар. Кўкраклари, сонлари очиқ ўрус қизларнинг театрларда, сиркларда ўйнашларини мақтаб, таҳсинлар айтиб, сўлакларини оқизишиб томоша қилиб ўтиришда, Ислом вақфларини сотиб еб, рибо билан муомала қилишда ўзлари учун динда монеълик топмаган бу муборак зотлар болаларга енгиллик билан ўқиш-ёзишни ўргатадиган бу мактабларнинг очилишида қандай монеълик топишди экан?!» (Ризоуддин ибн Фахриддин, «Жавомеъул-калим», Тошкент, «Мовароуннаҳр», 2004 йил, 95-бет.)

Замонамизнинг машҳур Ислом олимларидан шайх Юсуф Қарзовий ҳамма нарсани тақиқлашни яхши кўрадиган ва жуда эҳтиёткорлик билан ёндошиш керак бўлган «ҳаром» сўзини суиистеъмол қилувчи дин олимларини кескин танқид қилади: «Бундай кишилар «ҳаром» сўзини кўпинча мутлақо сабабсиз тилга оладилар. Улар наздида телевидение, кино, фотография, аксионерлик жамиятлари, хуллас, ҳамма нарса ҳаром. Умуман, уларнинг бутун ҳаёти ҳаром устига ҳаромдан иборат. Ахир Қуръони карим шундай буюради: «Аллоҳ сизларга енгилликни истайди, сизларга оғир бўлишини истамайди» (Бақара, 185). Юсуф Қарзовий мусулмон арбобларини ҳамиша замон билан баравар қадам ташлашга чақиради.

Аммо бу – мусулмонлар ҳалол-ҳаромни суриштирмай, дуч келган нарсани истеъмол қилаверишсин, дегани эмас. Айниқса, Ислом душманлари мусулмонларга ҳамма томондан зарба беришга уринаётган ҳозирги пайтда уларнинг халқумини, емагини ҳаром нарсалар билан булғаш режасидан ҳам воз кечмаган. Яна халқумини поклашда, ҳалол-ҳаромни фарқлашда юксак тақво кўрсатаётган диндош биродарларимиздан ўпкаланишга ҳеч қандай асос йўқ. Чунки мўминларнинг энг афзали тақводорларидир. Ҳазрат Умар: «Ҳаромдан қўрқиб шубҳали нарсаларнинг ўнтадан тўққизтасини тарк этар эдик», деганлар.

Ҳамма гап ўрта йўлни ушлашда, мутаассиблик, қотиб қолганлик каби қусурларни йўқотишда! Пайғамбар алайҳиссаломнинг шундай ҳадислари бор: «Ислом дини енгил бир диндир... Дин ишларида ифроту тафритга (ҳаддан ошишу сусткашлик қилишга) берилмасдан, ўртача бир адл йўлни ихтиёр этинглар, комил ибодат қила олмасанглар, шунга яқинроқ равишда ибодат этишга ҳаракат қилинглар» (Имом Муслим, «Саҳиҳ», I жуз).

Бизда эса ҳамма нарсанинг ё у томони, ё бу томони ушлаб олинади. Масалан, масжидларга замонавий кийимларда ёки бошяланг кириб қолган ёшларни олиб кўрайлик. Атрофдаги пешонаси сажда кўрмаган минглаб «мусулмон»лар билан ҳеч кимнинг иши йўқ. Аммо ана шундай намозхон йигитларга танбеҳ бериш, ўқрайиб қарашлар ҳар қадамда учраб турибди. Ҳатто имомларимиз ўртасида замонавий билимлардан мутлақо бехабар, дунёда бўлаётган воқеа-ҳодисалар билан қизиқмайдиган, ўз устида ишламайдиган кишилар бор, десак, балки ишонмассиз. Ваҳоланки, Ислом илм-маърифат дини, мусулмон мамлакатлардаги диний арбоблар замонавий илм соҳасида ҳар қандай профессорлар билан бемалол беллаша олишади. Масалан, миср муфтийи доктор Али Жамаъа ҳам илоҳиёт, ҳам техника фанлари докторидир.

Бугунги кунда Ислом давлатларида яшайдиган мусулмонлар аксарият ҳолларда ўткинчи сиёсий масалаларга маҳлиё бўлиб, ҳаёт-мамотга, Ислом асосларига ва ақидасига дахлдор улкан тамойилларни ўжарларча назар-писанд қилишяпти. Ваҳоланки, уларнинг олдида турган ўша сиёсий масалалар эрта-индин ҳеч нарсага арзимай қолади. Шу ўринда англиялик профессор Тимоти Уинтернинг «XXI асрда Ислом» китобидан бир иқтибос келтириб ўтиш зарурга ўхшайди: «Агар биз дунёда нега бу қадар кўп исломий ҳаракатлар барбод бўлаётгани сабабини англаб етмоқчи бўлсак, ишни, эҳтимол, уларнинг раҳбарлари исломий бошқарувдаги тўсиқларни муваффақиятли енгиб ўтишнинг асосий шарти бўлган янги дунёни ақлий билиш қобилиятига эга эмаслигини тан олишдан бошлашимизга тўғри келади. Замонавий мафкуралар нима эканини билмайдиган бугунги ашаддий мусулмонлар аслида уларни енгиш тўғрисида хомхаёл қилишдан нарига ўтмайдилар» (11-бет).
Бу фикрлар нақадар бадхўр ва ёқимсиз бўлмасин, ҳақиқий аҳволни тўла ифодалайдиган аччиқ ҳақиқатдир...

Муаллиф Аҳмад Муҳаммад


  • 2551
Аҳмад Муҳаммад Турсун

Аҳмад Муҳаммад Турсун Ёзувчи 02 Iyun 2023


Камбағаллик айб эмас

img

Азалдан фақирлар мақталади. Чунки инсонлар камбағалларни яхши кўришга буюрилган, Аллоҳ учун энг яхши одамлар камбағаллардир, дейилган. Барча пайғамбарлар ҳам камбағаллик билан имтиҳон қилинган. Фақир-камбағалларни севишда Набийни севиш бор. Аммо фақир одам қаноатли бўлса, халқдан бирор нарса тамаъ қилмаса, уларнинг қўлидаги нарсадан умидвор бўлмаса, қандай йўл билан бўлмасин мол-дунё орттиришга интилмаса ёки ҳарис бўлмаса, шундагина у мақталувчи фақир ҳисобланади. Хабарда айтилганидек, «Бойларнинг уйига камроқ киринглар, акс ҳолда Аллоҳнинг сизларга берган неъматларини писанд қилмаган бўласизлар». Яна фақирларни жуда катта ажр-мукофотлардан, савоблардан тўсадиган бир иллат борки, бу уларнинг кибридир. Фақирнинг кибри бойларникидан ёмон бўлади, сабаби бой мол-давлатидан фахрланиб кибр қилса, камбағал ҳеч нарсага эга бўлмасдан туриб кибр қилади. Ана шу кибр ортидан у ҳамма ишда бойга тенглашишга интилади, ўзини бой кўрсатиш учун ҳар қандай алдов ва найрангларга боради, бу билан тақдирга исён қилган ҳисобланади.

Хабарда айтилганки: «Уч кимсага қиёмат кунида Аллоҳ таоло гапирмайди ва қарамайди ҳам, уларга қаттиқ, аламли азоб бўлади: улар – зино қилувчи кекса, ёлғончи подшоҳ ва кибрли фақир кишилардир»; «Аллоҳ мутакаббирни ёмон кўради, мутакаббир фақирни ундан ҳам ёмон кўради».

Ҳақ йўлдан йироқ бўлган инсон учун фақирликнинг машъум хатарлари бор. Баъзи маънавий ожиз одамлар учун фақирлик, унинг ортидан келадиган қийинчилик-машаққатлар куфрга кетиш учун бир восита бўлиб қолиши мумкин. Чунки сабр ва қаноат каби улуғ неъматлардан бебаҳра инсонлар фақирлик имтиҳонининг қийноқларига дош беролмай, ҳар куни Яратгандан норози бўлиб, ширку исён байроғини кўтаришга одатланиб қолишади. Ўзини камситилган ҳис этишади ёки илоҳий адолат бузилганмикин, деган куфрона гумонларга боришади.
Баъзан фақирликда, камбағалликда яшаётган одамларни кузатсангиз, уларнинг гўё фақирликларига ўзлари айбдордай, ўксиниб, бошқалар олдида хижолат чекиб, ноқулай ҳолатга тушишларини кўп кўргансиз. Ёки «Нима қилайлик, пешонамиз шўр экан, Худо бизни фақир қилиб, ночор қилиб яратиб қўйган бўлса!» деб зорланишганини эшитгансиз. Айримлари ўзларининг фақирликларидан уялиб, сал ўзига тўқроқ қариндошлар билан борди-келдини ҳам йиғиштириб қўйишади. Баъзилар камбағалликдан шунчалик орланишадики, таркидунё қилган роҳиб каби одамлардан бутунлай ўзларини тортишади. Маҳалла-кўй, тўй-маросимларга аралашишдан ҳам воз кечишади. Нима, камбағаллик айримлар ўйлаганидай, шунчалик айбми, камчиликми, пешонанинг шўрими, Аллоҳнинг жазосими ёки тақдирнинг шумлигими?
Йўқ ва яна йўқ. Агар инсон фақирлик орқасидан ўзига қандай улуғ марҳамат, ажр-мукофотлар борлигини, у фақирлик билан синалаётган экан, бундан сабр, шукр орқали шараф билан ўта олса, уни боқий дунёда қандай улкан неъматлар ва мукофотлар кутаётганини тасаввур ҳам қила олмайди. Бежизга ўтмишдаги сўфийлар: «Агар ҳукмдорлар биздаги руҳий хотиржамликнинг сабабини билиб қолишса, эгнимиздаги жандаларни тортиб олган бўлишар эди», дейишмаган. Шундай экан, сиз фақирлик келганида хафа бўлиш ўрнига севининг, камбағаллигингизни қўрқмай, уялмай тан олинг, ўзингизни камбағалликка тайёрланг. Закот ейишдан уялманг, шуни билингки агар сиз каби камбағаллар бўлмаса, бойлар закотини бергани одам тополмай, Аллоҳнинг фарзини бажара олмай қолишарди-ку! 
Фақирона ҳаётнинг руҳий ва маънавий сакинати, қалб хотиржамлигини ҳеч нарсага тенглаб бўлмайди. Мол-дунёси бўлмаган одам уни тасарруф қилиш, кўпайтириш, фойда олиш, асраш, алданиш хавфи каби қанчалаб офат-хатарлардан омонда, хотиржам яшайди. Дунёнинг ташвиши ва ҳисоб-китоби миясини банд қилмагани учун ибодатларида ҳаловат, роҳатланиш бор. Боқий дунёда ҳисобга тортилмаслигининг ўзи ва бунинг ортидаги қалб ҳаловатини унча-бунча нарса билан ўлчаб бўлмайди. Камбағалнинг бойлардан беш юз йил аввал жаннатга кириши башорати ҳамма бойликлардан устун мукофот эмасми? Хабарларда айтилганидай: «Одамларнинг олдидан айланиб юрганида бир ва икки луқма ёки битта ва иккита хурмо берсанг, олиб кетадиган киши ҳақиқий мискин эмас. Ҳақиқий мискин ўзини беҳожат қиладиган нарса топа олмаса ва садақа бериш учун унинг аҳволидан бошқаларнинг хабарлари бўлмаса ҳамда ўзи ҳам тиланиб юрмайдиган кишидир»; «Ҳар бир нарсанинг калити бор, жаннатнинг калити мискин-фақирларни севишдир».
Фақир саҳобийлар ораларидан бир кишини вакил қилиб Пайғамбар алайҳиссалом ҳузурларига юборишди. Вакил у зотга бундай деди: «Мени асҳобингизнинг фақирлари ҳузурингизга юборишди». У зот: «Сенга ва сени юборганларга марҳабо! Улар мен севган кишилардир», дедилар. Келган вакил истакларини шундай баён қилди: «Бойлар моллари бўлгани учун ҳаж қилишяпти. Жуда кўп хайрли ишларни қилишяпти. Биз эса фақирлик орқасидан буларни уддалай олмаяпмиз. Шунинг учун охиратдаги мукофотимиз, хайрли амалларимиз оз бўлиб қоладими, деб ўйлаяпмиз. Мени сизга юборган фақирлар «бизнинг ҳолимиз нима бўлади», деб сўрашди. Фахри коинот бундай дедилар: «Фақирларга мендан шуни етказгинки, охиратда эришадиган мукофотларини ўйлаб, бу дунёдаги маҳрумият ҳолларига сабр қилсинлар. Чунки фақирларнинг бойлардан афзал учта жиҳатлари бор:
1. Уларга бу дунёда чеккан машаққат-қийинчиликлари, дунё неъматларидан бебаҳраликлари эвазига жаннатда шундай кўшк-пар бериладики, бошқалар у кўшкларга дунёда энг порлоқ юлдузларга қарагандек маҳлиё бўлиб қарашади. Бу кўшклар пайғамбарлар, шаҳидлар ва фақир мусулмонлар учундир.
2. Фақирларнинг ҳисоблари осон бўлади ва улар бойлардан олдинроқ жаннатга киришади.
3. Бой киши садақа бериб эришадиган савобга фақирлар: «Субҳаналлоҳи вал ҳамдулиллаҳи ва ла илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар», деб эриша олишади. Фақирлар бу каби зикр ва тасбеҳларни бойлардан кўпроқ айтишса, бойларнинг пул ва моллари билан қозонган савобларига шу айтган зикрлари билан эриша олишади». 
Зуннун Мисрий дейдики: «Бир камбағал дўстим бор эди, оламдан ўтди. Бир куни тушимга кирди. Ундан: «Аллоҳ сен билан қандай йўл тутди?» деб сўрадим. У шундай жавоб қайтарди: «Аллоҳ: «Пасткаш бойваччалар узатган нонни олмаганинг учун гуноҳларингни мағфират этдим», деди». Шу зотнинг яна бундай сўзи бор: «Илм аҳлидан бўлмиш ҳар бир эр илми зиёда бўлгани сайин мол-дунёга нафрати кучайиб, уни тарк этарди. Энди-чи? Бугун илми кўпайгани сари мол-дунё муҳаббати ва талаби кучаймоқда. Илгари олим одам молини илм йўлида сарф этарди. Бугун-чи? У илми орқали мол-дунё тўплайди. Илгари илм олувчининг ботини ва зоҳири кучга тўларди. Ҳозир-чи? Унинг ботини ҳам, зоҳири ҳам фасоддир».
Бишр Хофий айтади: «Фақирлар уч тоифа бўлишади: биринчиси сўрамайди, берсанг олмайди ҳам, бу тоифа руҳонияти олий одамлардир, улар Аллоҳдан сўрашса Аллоҳ беради, Аллоҳга қасам келтиришса қабул бўлади. Иккинчи тоифа сўрамайди, берсанг олади, булар ўрта қавм, Аллоҳга таваккул қилиб яшашади, буларга жаннатда дастурхонлар ёзилади. Учинчи тоифа сабрни ўзига қалқон қилганки, бошга ҳожат келса Аллоҳга мурожаат қилади, Ўзи сингарилар ёнига чиқади, ҳақиқатгўйлиги унинг хизматкоридир». Шу зотнинг мана бундай гаплари ҳам бор: «Шундай замонлар келадики, қоплаб дунё тентаклар қўлига ўтиб кетади». Ишонмасангиз, атрофингизга бир назар солинг: беҳисоб мол-дунёга эга бўлганлар ақлли, доно, тақводор одамларми ёки аксинчами?
Абул Ҳасан Сирий бундай деганлар: «Ҳеч кимдан ҳеч нарса сўрама, ҳеч кимдан ҳеч нима олма, шунда бировга беришга ҳеч ниманг бўлмайди. Дунёнинг турган-битгани ортиқчадир, лекин беш нарса бундан мустасно: нон, сув, кийим, уй ва манфаатли илм».
Шақиқ Балхий фақирликни ёқлаб ўтган шайхлардан. У айтадики, «Дунёга интилиб ўлишдан сақлан, хотиржам бўлгинки, сенга ёзилган ризқ сендан ўзгага берилмайди. Банда фақирликни ихтиёр этиб, бойликдан қўрқиши қандай билинади? У бадавлат одам камбағал бўлиб қолишдан қўрққанидек бойиб қолишдан қўрқади ва фақирлик ҳолатини қўрқув билан сақлайди. Фақирликни сақлаш фақирликни Яратганнинг инъоми деб тушунишдир. Бойлардан четда юр, чунки қалбингни уларга боғласанг, улар билан ҳамтовоқ бўлсанг, улар итоатига тушиб қолиб, Раббингдан юз ўгирасан».
Муҳаммад ибн Баҳрин аш-Шажиний бундай деган эди: «Мол-мулким кўплигига қарамай, фақирликдан жуда қўрқар эдим. Кунлардан бир куни Абу Ҳафс Ҳаддод менга: «Агар пешонангга фақирлик ёзилган бўлса, ҳеч ким сени бой қила олмайди», деди. Бу гапни эшитганим заҳоти фақирлик қўрқуви қалбимни тарк этди».
Баъзи кимсаларнинг камбағалларни қўл учида кўрсатиши, уларни назарга илмаслиги, улар ҳузурида бойлиги билан керилиши ёки кибрланиши, инсоний муносабатларда камбағаллардан устунлик даъво қилиши нодонликдан, жоҳилликдан бошқа нарса эмас.
Мана шундай нохуш ҳолатларга келин олишда, қиз чиқаришда айниқса кўпроқ дуч келинади. Келин ахтарганлар бойроқ хонадондан қиз олсам, ўғлимнинг келажаги таъминланади, қайнотаси ёки қайнонаси турмушда ёш оилани қўллаб туради, деган бемаъни хаёлларга боришади. Қиз узатадиганлар бадавлат хонадонга узатсам, егани олдида, емагани кетида, ҳеч нарсадан муҳтожлик кўрмай юради, деган режалар тузишади. Билишмайдики, Аллоҳ таолонинг ризқ тақсимлашда алоҳида ҳикмати, иродаси бор, бировга кўпроқ, бировга озроқ ризқ беради.
«Нега камбағалга қиз бермайсиз, битта айби гоҳо оч қолади-да», деб сўради бир доно киши маҳалладошларидан. Уларнинг чеҳрасида тасдиқ ишорасини кўргач афсусланиб хитоб қилди: «Йўқ, аксинча бойнинг хонадонида оч қолади. Қизингиз юрган йўлида еса бой «нега туриб еяпсан», деб кўз очирмайди, ўтириб еса «нега ўтирволиб ейверасан», деб тинчлик бермайди. Ишонмасангиз, текшириб кўринг, барча бойларнинг келини ориқ… Камбағал эса фақирлигим сезилиб қолмасин, дея ҳали синашта бўлмаган келинга нуқул овқат тиқиштиради».
Аксарият бадавлат кишиларнинг қизлари тўкинчиликда, фаровонликда, эрка бўлиб улғайгани учун кўп ҳолларда оддий, камтарона яшайдиган хонадонларга муносиб келин бўлолмайди. Сабаби, одатда уларнинг қўлини совуқ сувга урдиришмайди, айтганини ҳамиша муҳайё қилишади, қилини эгри дейишмайди, хулласи ҳамма айбу нуқсонларини қилинган мўл-кўл сеплар, шоҳона тўй маросимлари ёпиб кетади, деб ўйлашади. Аксинча, камбағалроқ оиладан келин бўлиб тушган қизлар эсли-ҳушли, «оилам, эрим, рўзғорим» дейдиган, борган жойига тошдай чўкадиган, ҳамманинг хизматини қилиб кўнглини оладиган эпли бўлишади. Фақат уларнинг камхаржлигини, қўли калталигини бетига солмасангиз, арзимас майда-чуйда деб иззат-нафсини койитмасангиз, бўлди.
Шу ўринда Ҳазрати Умарнинг сутчи аёлнинг ҳалол қизини келин қилганлари ҳақидаги гўзал бир ривоятни келтириш ўринлидир: Умар ибн Хаттоб Мадина кўчаларини айланиб юрганларида бир воқеанинг гувоҳи бўладилар. Бир хонадонда сутчи аёл бугун сути одатдагидан камроқ кўрингани учун унга бироз сув қўшмоқчи бўлар, унинг қизи эса «Аллоҳдан қўрқмайсизми?» деб уни бу гуноҳ ишдан қайтарар эди. Воқедан воқиф бўлган Ҳазрати Умар эртасига эрталаб ўша хонадонга бориб, Аллоҳдан қўрқувчи, гўзал ахлоқли, яхши фазилатли ва иффатли қизни ўғлига хотинликка сўради. Бутун мусулмон оламининг амири ўғлини фақир қизга, оддий сутчининг қизига уйлантирди. Ўша покиза келиндан шундай фарзандлар дунёга келдики, улардан бири бобоси каби адолатни севувчи, Аллоҳдан қўрқадиган, тарихда «Иккинчи Умар» номини олган, халифалик қилган йиллари «энг саодатли ва адолатли давр» сифатида тарихга кирган Умар ибн Абдулазиз эди…
«Тазкират ул-авлиё»да шундай нақл қилинган: Шайх Ҳотами Асом Балх шайхларининг улуғларидан эди. Бир куни Ҳотам аёлидан:
– Мен тўрт ойлик сафарга кетяпман. Шу тўрт ойлик муддатга қанча нафақа қолдиришимни истайсан? – деб сўради. Аёли бундай жавоб қилди:
– Тирик қолишимга етгулик нафақа қолдиринг.
– Тириклигинг ва ўлиминг асло менинг қўлимда эмас, Ҳақ таолонинг қўлидадир, – деди Ҳотам.
– Ундай бўлса, менинг ризқим ҳам сизнинг қўлингизда эмас, жаноби Ҳақнинг қўлидадир, – деди хотин.
Ҳотамга бу сўз маъқул келди ва хотинини дуо қилди. Қўшни хотинлар келиб аёлга: «Ҳотамдан нечун нафақа сўрамадинг?» дейишди. Хотин бунга жавобан:
– У киши ҳам мен каби ризқ еювчидир, бергувчи эмасдир, – деди.
Ҳофиз ибн Ражаб ушбу воқеани қози Абу Бакр Муҳаммад ибн Абдулбоқийдан нақл қилади: «Мен Макка шаҳрида фақирона ҳаёт кечирар эдим. Бир куни кўчада ҳамён топиб олдим. Уйга келиб очиб қарасам, ичидан бир шода марварид чиқди. Бунақасини умримда кўрмаган эдим.
Қайтиб кўчага чиқдим. Бир одам: «Мен ҳамёнимни йўқотиб қўйдим, ким топиб олиб қайтариб берса, беш юз динор бераман», деб юрган экан. Шунда мен: қорним оч, ҳожатмандман, ҳамённи бериб эвазига пулни оламану ундан фойдаланаман, деб ўйладим.
Ўша одамни чақирдим. У уйимга киргач, ҳамённинг ва ундаги марвариднинг белгиларини сўрадим, аниқ айтиб берди, шунда унга ҳамёнини топширдим. У беш юз динор пулни узатди, аммо мен олмадим, тўғрироғи олишни эп кўрмадим.
Орадан анча вақт ўтиб, денгиз сафарига чиқдим. Ногаҳон кемамиз ҳалокатга учраб, ҳамма сувга ғарқ бўлди. Аллоҳ таолонинг иродаси билан ёлғиз менгина бир парча тахтага ёпишиб, жон сақлаб қолдим. Кейин бир оролга чиқиб олдим ва ўша ердаги масжиддан паноҳ топдим. Қуръонни чиройли ўқишимни эшитиб, одамлар олдимга кела бошлашди. «Ёзувни ҳам биласанми?» деб сўрашди. «Ҳа», дедим. Улар бола-чақалари билан келиб, мендан ўқиш-ёзишни ўргана бошлашди. Моддий ёрдамлари туфайли мен ҳам ўзимни тиклаб олдим. Бир етим қизлари бор экан, бир куни улар мени уйлантириб қўймоқчи бўлишди. Аввалига рози бўлмадим, қистайверишгач кўнишга мажбур бўлдим.
Тўй куни…қизнинг бўйнидаги марваридга кўзим тушиб, ҳайратда қотиб қолдим. У ўша мен топиб олган марварид эди. Одамлар менинг аҳволимга ҳайрон… Уларга бошимдан ўтган воқеани айтиб бердим. Одамлар такбир айтиб юборишди. Сўнг бу қизнинг отаси ўша ҳамёнини йўқотган киши эканини, у умрининг охиригача: «Дунёда ҳамёнимни қайтариб берган йигитга ўхшаган софдил кишини бошқа кўрмадим, эй Аллоҳ, мени яна ўша йигитга рўбарў қил, қизимни унга никоҳлаб берай», деб дуо қилганларини айтиб беришди…».

Муаллиф Аҳмад МУҲАММАД


  • 3891
Аҳмад Муҳаммад Турсун

Аҳмад Муҳаммад Турсун Ёзувчи 02 Iyun 2023


Амр ибн Осс

img

Абу Абдуллоҳ Амр ибн Осс ибн Воил ас-Саҳмий (розияллоҳу анҳу) улуғ саҳобалардан бўлганлар. Ясрибга кўчиш воқеасидан эллик йил олдин Маккада туғилганлар, Қурайш қабиласидан. Муовия, Муғийра, Зайд каби арабларнинг тўрт буюк даҳоларидан бири эди. Амр Исломга кирмасидан олдин Расулуллоҳга (соллаллоҳу алайҳи васаллам) ашаддий душман бўлган. Бироқ Ҳандақ ғазотидан кейин бу кишида кескин ўзгариш содир бўлди. Макка фатҳидан ярим йил аввал Холид ибн Валид, Усмон ибн Талҳа билан Мадинага кўчиб бордилар. Расули акрам ҳузурларида шаҳодат калимасини айтиб, аввалги гуноҳлари авфини сўрадилар. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) унга бир неча вазифаларни ишониб топширдилар. Макка фатҳидан сўнг Ўрдун ҳукмдори олдигага элчи қилиб жўнатдилар. У киши Пайғамбаримиз вафотларигача ўша ерда волий (ҳоким) бўлдилар. Миср эгаллангач, унга волий этиб тайинландилар. Расули акрамдан 39 та ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 43 (милодий 664) йили Мисрда вафот этганлар, қабрлари Жабали Муқаттамда.

Амрнинг отаси Осс ибн Воил Саҳмий Қурайш қабиласи ичидаги энг обрўли Бани Саҳм уруғининг кўзга кўринган арбобларидан эди. "Фил ҳодисаси"дан тўрт йил ўтганда унинг хотини Набиға бинти Хармала ўғил туғди. Унга Амр деб исм қўйишди. Амр Қурайш зодагонларидан бири фарзанди сифатида яхши тарбия топди. Осс ибн Воил қабиласининг юқори мартабали кишиларидан бўлишига қарамай, унда жоҳилият жамиятининг турли ёмонликлари керагича бор эди.
Аллоҳ таоло Муҳаммадни (соллаллоҳу алайҳи васаллам) Пайғамбар этиб юборганида Осс ибн Воилнинг барча разилликлари юзага чиқди. У Расулуллоҳга (соллаллоҳу алайҳи васаллам) ва Исломга тиш-тирноғи билан қарши турди. Пайғамбаримизнинг (соллаллоҳу алайҳи васаллам) ўғил фарзандлари турмаганини рўкач қилиб, Осс ибн Воил ва унинг шериклари мусулмонлар раҳбарига туҳмат қилишди, бу билан Ислом обрўсини тўкишга уринишди. «Муҳаммаднинг орти кесик, ишини давом эттирадиган ўғил фарзанди йўқ. У вафот этганидан сўнг ҳамманинг ёдидан чиқиб кетади», дейишгача боришди. Ана шунда Аллоҳ таоло Ўз ҳабибига тасалли бериб, душманларга раддия сифатида Кавсар сурасини нозил қилди: "Албатта, Биз сизга Кавсарни ато этдик. Бас, Раббингиз учун намоз ўқинг ва қурбонлик қилинг. Албатта, ғанимингиз ўзининг орти кесик".
Исломга ашаддий душманлардан бирининг ўғли сифатида Амр ҳам Исломга ғаним бўлиб ўсди. Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам) Пайғамбар бўлганларида Амр ибн Осс ўттиз олти ёшда эди. У Макка мушриклари зулмидан қочиб, Ҳабашистонга борган мусулмонларни Ҳабашистон пошоҳига ёмонлаб, қайтариб келиш учун юборилган икки Қурайш элчисининг бири бўлди. Амр ибн Осс кейин ҳам ўз ишлари билан тез-тез Ҳабашистонга бориб турди. У ҳар борганида Нажоший билан кўришиб, суҳбат қурар эди. Охирги боришида улар суҳбати Му¬ҳаммадга (соллаллоҳу алайҳи васаллам) бориб та¬қалди. Шунда Ҳабашистон подшоҳи Амрдан нега Аллоҳнинг ҳақ Расулига эргашмай юргани ҳақида сўради. Бунга Амр: "У шундай эргашиладиган кишими?" деган савол билан жавоб берди. Подшоҳ: "Ҳа, Амр, сен унга итоат қил, эргаш! Аллоҳга қасам, у ҳақ устидадир! Албатта, у ўзига қаршилик қилганлардан устун келади!" деди.
Бу гаплар Амрга қаттиқ таъсир қилди. У шошиб юртига жўнади. Аллоҳ таоло Амр қалбига Ислом муҳаббатини солиб қўйган эди. У тўғри Мадинаи мунавварага йўл олди. Йўлда ўзига ўхшаш яна бир араб улуғи Холид ибн Валидга дуч келди. У ҳам мусулмон бўлиш учун Мадинага, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига кетаётган экан. Уларга Усмон ибн Талҳа ҳам қўшилди. Учовининг Мадинага келаётганини эшитган Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) ниҳоятда хурсанд бўлдилар.
Имом Муслим Амр ибн Осснинг (розияллоҳу анҳу) мусулмон бўлиши ҳақида унинг ўзидан қуйидагиларни ривоят қилади: «Мендан кўра Расулуллоҳни (соллаллоҳу алайҳи васаллам) ёмон кўрадиган, агар қўлимга тушсалар ўлдирмай қўймайдиган одам бўлмаса керак, деб ўйлардим. Аллоҳ таоло қалбимга Исломни солиб қўйганида Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи васаллам) олдиларига бориб: "Қўлингизни беринг, аҳд-паймон қилай", дедим. У зот қўлларини узатдилар, шунда қўлимни тортиб олдим. У зот: "Сенга нима бўлди, эй Амр?!" дедилар. "Шарт қўймоқчи бўлдим", дедим. "Нимани шарт қўясан?" дедилар. "Мағфират қилинишимни", дедим. "Ислом ўзидан олдинги нарсани ювиб юборишини, кўчиш ўзидан олдинги нарсани ювиб юборишини ва ҳаж ўзидан олдинги нарсани ювиб юборишини билмасмидинг?" дедилар. Шу соатдан бошлаб менга Расулуллоҳдан (соллаллоҳу алайҳи васаллам) севимлироқ одам бўлмай қолди. Мен учун у зотдан улуғроқ бирор одам йўқ эди. У зотни шунчалар улуғлаганимдан юзларига тик қарашга ботинмас, шунинг учун таҳрифларини қилиб бера олмас эдим». Амр ибн Осснинг мусулмон бўлиши саккизинчи ҳижрий санада, Ҳудайбия сулҳидан ке¬йин, яна ҳам аниқроғи, Хайбар воқеасидан сўнг бўлди.
Амр ибн Осс (розияллоҳу анҳу) Исломга кирганидан бошлаб доимо Пайғамбар соллалоҳу алайҳи ва саллам билан бирга бўлишга ҳаракат қиларди. Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи ва саллам Маккани фатҳ қилишга отланганларида Амр ибн Осс ҳам у зот билан бирга эди. Оламлар сарвари Байтуллоҳдаги машҳур бутлардан Сувоъни бузишни унга топширдилар. У буни қойиллатиб бажарди. Амр ибн Осс Пайғамбар алайҳиссалом ҳузурларида борган сари юқори мартабага кўтарила борди. Расули акрам Уммон подшоҳини Исломга тарғиб қилиб, мактуб юбормоқчи бўлганларида бу ўта муҳим вазифани ҳам айнан Амр ибн Оссга ишониб топширдилар. Уммонга Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) элчиси бўлиб келган Амр ибн Осс у зотнинг Уммон диёридаги волийлари (ҳоким) бўлиб қолди. Кейин у Ярмук жангида, румликлар мағлуб бўлган Ажнодайн воқеасида, Миср фатҳида катта жасорат ва тадбиркорлик кўрсатди.
Амр ибн Осс (розияллоҳу анҳу) Исломга кеч кирган ва мусулмон ҳолида Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи васаллам) билан бирга атиги уч йилча бирга юрган бўлса ҳам, у зотнинг таҳсинларига сазовор эди. Йигирма йил давомида Исломнинг ашаддий душмани бўлиб юрган одамнинг бирданига Ислом фидокорига айланиши ва охирзамон Пайғамбаридан (соллаллоҳу алайҳи васаллам) мақтовлар эшитиши ҳақиқатда Ислом мўъжизаси эди. Бунга бир неча ҳадиси шарифлар далилдир: 
Уқба ибн Омирдан (розияллоҳу анҳу) Имом Термизий ривоят қилади: "Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам): "Одамлар мусулмон бўлишди, Амр эса мўмин бўлди», дедилар». Чунки ўшанда кўпчилик Ислом устун келганидан сўнг қўрқиб, ноиложликдан Исломга киргани ҳолда, Амр ибн Осс бутун вужуди билан ҳақиқатни англаб етиб, чин қалбдан имон келтирган эди. Талҳа ибн Убайдуллоҳдан (розияллоҳу анҳу) Имом Термизий ривоят қилган бошқа бир ҳадисда Пайғамбар алайҳиссалом: "Албатта Амр ибн Осс Қурайшнинг солиҳларидандир", деганлар. Ибн Адий келтирган ривоятда Жобир (р.а.) Расулуллоҳнинг (соллаллоҳу алайҳи васаллам): "Эй Аллоҳим, Амр ибн Оссни мағфират қил», дея уч марта айта туриб, "Мен уни садақа келтиришга ча¬қирсам, олиб келар эди", деганларини эшитганман", дейди. Абу Бакр Сиддиқ (розияллоҳу анҳу) Амр ибн Оссни Шом фатҳига юбораётиб, унинг улови ёнида юриб бораркан, унга бундай насиҳат қилган эди: "Эй Амр, ичингда ҳам, ташингда ҳам Аллоҳдан қўрқ! У Зотдан ҳаё қил! Чунки У Зот сени ҳам, амалингни ҳам кўриб турувчидир. Мен сени сендан кўра пешқадам кишилардан ҳам, сендан кўра ҳақлироқлардан ҳам устун қўйганимни кўриб турибсан. Сен охират учун амал қилувчилардан бўл ва амалинг билан Аллоҳ розилигини истовчилардан бўл. Ўзинг билан бирга кетаётганларга худди отадек бўл. Одамларнинг ички сирини очма, уларнинг таши билан кифоялан. Ишингда жиддий бўл. Агар душман билан тўқнашсанг, собит тур, қўрқма. Ҳаддан ошадиганлардан эҳтиёт бўл ва улардан ҳимоялан. Шерикларингга ваъз қиладиган бўлсанг, қисқа қил. Агар ўзинг солиҳ бўлсанг, одамларинг ҳам солиҳ бўлишади".
Миср фатҳи чоғидаги воқеа ҳозиргача тарихчиларни ва умуман инсонларни ҳайратга солиб келади. Амр ибн Осс (розияллоҳу анҳу) бошлиқ лашкарлар Мисрга кириб боргач, у Миср халқига сулҳ таклиф қилиб, қуйидаги аҳдномани ёзиб берган: “Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм! Ушбу Амр ибн Осснинг Миср аҳли жонлари, моллари, миллат (дин)лари, черковлари, хочлари, қуруқликлари ва сувлари учун берган омонлигидир. Уларнинг мазкур нарсаларига бирор аралашув бўлмайди, камситилмайди ва улар билан нубийлар (Нуба водийидаги қоратанли қавм) билан бирга яшамайди”.
Миср аҳли, агар ушбу сулҳга биноан жизя (солиқ) беришга келишса, дарёлари тўла бўлиб турганида эллик минг дирҳам тўлашади. Ўғрилари қилган жиноят ҳам улар зиммасида бўлур. Агар улардан кимлардир буни қабул қилишдан бош тортадиган бўлса, жизядан ўшалар миқдорича камайтирилади. Ким бош тортса, у биздан соқит бўлади. Агар дарёлари суви озаядиган бўлса, ўшанинг миқдорича улардан (жизя) камайтирилади. Румликлардан ва нубийлардан ким ушбу сулҳга кирса, унга ҳам ушбу имтиёз ва мажбуриятлар жорий бўлур. Ким сулҳдан бош тортиб, бошқа томонга кетишни ирода қилса ёки салтанатимиздан чиқмоқчи бўлса, у хавфсиз жойга етиб олгунича бизнинг омонликдадир. Уларга (мисрликларга) вожиб бўлган нарсанинг учдан бири ўшаларга ҳам вожиб бўлур. Ушбу ёзилганларга Аллоҳ аҳди ва зиммаси, Унинг Расули зиммаси, мўминлар амири зиммаси ва мўминлар зиммаси бордир. Ёрдам беришга рози бўлган нубийликларга жанг қилмасликлари, ички ва ташқи тижоратдан ман қилинмасликлари шарти ила бир неча бош от ва чорва моллари берилади. Бунга Зубайр ва унинг икки ўғли Абдуллоҳ ва Му¬ҳаммад гувоҳ бўлишди. Вурдон ёзди".
Ушбу ҳужжатдаги жизяни ҳисоблаб чиққан уламолар унинг миқдори ҳар бир одамга йилига бир динорнинг ўндан бирича тўғри келганини таъкидлашади. Шунда мусулмонлар Амрнинг фустоти, яъни, чодири атрофига ўз фустотларини ўрната бошлашади. Шу тариқа ҳозиргача номи сақланиб келаётган Қоҳиранинг Фустот тумани пайдо бўлади. Амр ибн Осс кўп йиллар Миср волийи бўлиб турди.
Ибн Абдул Ҳакам Лайс ибн Саъддан ривоят қилади: "Умар ибн Хаттоб розийаллоҳу анҳу раҳбарлиги даврида Мадинада қаттиқ очарчилик бўлди. Шунда Ҳазрати Умар Мисрдаги Амр ибн Оссга бундай мактуб ёзди: "Аллоҳ бандаси, мўминлар амири Умардан Осий ибн Осийга. Салом! Аммо баъд, умрим ила қасам, эй Амр, ўзинг ва сен билан бўлганлар тўқ юришсаю, мен ва мен билан бўлганлар ҳалокатга учраса ҳам ишинг йўқми?! Ёрдам! Ёрдам!"
Амр ибн Осс унга бундай мактуб ёзди: "Аллоҳ бандаси, мўминлар амири Умарга Амр ибн Оссдан. Аммо баъд, лаббайка! Яна лаббайка! Сизга бир карвон юбордим. Унинг боши сизнинг ҳузурингизда, охири менинг ҳузуримда. Вассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳу".
Амр катта карвон юборди. Унинг боши Ма¬динага етиб борганида охири Мисрда эди. Туялар бир-бирига уланган эди. Умар Мадинадаги ҳар бир уй аҳлига бир туяни ва устидаги таомини берди. Волий Абдурраҳмон ибн Афв, Зубайр ибн Аввом ва Саъд ибн Абу Ваққосни (розияллоҳу анҳум) карвондаги нарсаларни одамларга тақсимлаб бериш учун юборганди. Улар ҳар бир хонадонга бир туяни устидаги таоми билан беришди. Очарчиликка учраган мадиналиклар овқатни ейишди, туяларни сўйиб гўштидан фойдаланишди, ёғини эритиб олишди, терисини пойабзал қилишди, ҳатто таом тугилган матоларни ҳам рўзғорда ишлатишди. Шундай қилиб, Аллоҳ таоло одамларга кенгчилик ато қилди". Шу тариқа Амр ибн Осс (розияллоҳу анҳу) Ислом тарихида биринчи бўлиб инсонпарварлик ёрдами уюштирган эди. У киши ташкил қилган бу мислсиз ёрдам мусулмонларни катта машаққат ва тангликдан қутқарган эди.
Амр ибн Осснинг фазилатлари кўп эди. Амр ибн Оссни машҳур қилган хислатларидан бири унинг сермаъно, ҳикматли сўзларни кўп айтганидир. Бунга мисол тарзида Муовия ибн Абу Суфённинг (розияллоҳу анҳу) балоғат, сабр, сахийлик ва шижоат ҳақидаги саволларига у киши берган жавобларни келтириш кифоя: Муовия Амр ибн Оссга: “Балоғат нимадир?” деди. “Ортиқча гапни тарк қилиб, қисқаси билан кифояланиш”, деди Амр. “Одамлар ичида сабрлиси ким?” “Ҳамиша фикран ҳавои нафсига қарши бўлгани”. “Одамларнинг сахийи ким?” “Дини фойдаси учун дунёсини сарф қилгани”. “Одамларнинг шижоатлиси ким?” “Жаҳлини ҳилми билан қайтаргани”.
Амр ибн Осс ўғли Абдуллоҳга (розияллоҳу анҳу) бундай деган экан: "Эй ўғлим, одил султон баракали ёмғирдан яхшидир. Жиловланган шер золим султондан яхшидир. Бешафқат, золим султон бардавом фитнадан яхшидир". Амр ибн Осс яхши шоир ҳам бўлган. Тарих ва сийрат китобларида у кишининг маънодор, ҳикматли шеърларидан кўплаб намуна келтирилган.
Амр ибн Осс (розияллоҳу анҳу) саксон ёшдан ошиб, 43 ҳижрий йили Рамазон ҳайити куни вафот қилди. Ҳайит намозига келган жамоат унинг жанозасида иштирок этди. Жанозасини ўғли Абдуллоҳ ўқиди ва Муқаттам қабристонига дафн этилди. Аллоҳ таоло Амр ибн Оссдан рози бўлсин!

Муаллиф Аҳмад Муҳаммад


  • 3071
Одинахон Муҳаммад Юсуф

Одинахон Муҳаммад Юсуф Олима 27 May 2023


Ташна кўнгилларга мурожаат...

img

Эй аёл, эй нозик хилқат..
Ушбу муборак кечаларни йиғлаб ўткизяпсан. Тонггача ёстиғинг хўл бўлади ҳар гал. Сабаби сен бевасан! Эринг вафот этиб кетган. Ундан сенга нима қолди? Пешонангга “бева” деб босилган тамға, етимлар ва бир дунё дарду алам!
Сенчи, кўнгли ярим? Не умидларда турмуш қурган эдинг? Энди нима бўлди? Тўлғоняпсан яна тонг саҳар? Кеча кундуз сени бебахт қилган инсонгга ҳаёлларингда аччиқ аччиқ гапирсанг ҳам хуморингдан чиқмайсан. Қайтиб келиб ўз уйингга сиғмаяпсан. Лекин сендан ҳам ҳоли хароброқлар бор, ҳув ана, кўзларига уйқу келмаётган дугонангга қара, иккинчи турмуши ҳам бўлмади.

Ҳа, дугонажон?! Бир ўзингни айблайсан, бир уни, бир ундан аввалгисини. Сени ҳозир кўпроқ одамларнинг гап сўзи хижолат қиляпти. Икки эрдан ҳам чиққан бўлиб қолдим дейсан, аввалги турмушим устимдан кулади дейсан. Дунё кўзингга қоронғу кўриняпти. Қора кигиз, оқ кигиз, ҳаммаси бир гўр. Ўзингни қўйгани жой топа олмайсан.
Сенчи? Шу кундош балоси сени ҳеч ўз ҳолингга қўймадида?! Бир эринг билан уришасан, бир кундошинг билан. Саволлар кетма кет қуйилиб келаверади. Нега нега... ҳаёлинг шундан холи эмас, камига тушларингда кўрасан. Унга айтасан дардингни, бунга айтасан, лекин дард ўлгур тугамайди, ниҳояси кўринмайди. Эртаю кеч ўша офатдан қандай қутулишни ўйлайсан.
Ҳа, гулим, сенинг мусибатинг балки бошқаларникига қараганда енгилроқдир? Ҳа, ҳали турмуш қурмадинг. Бошқа уйқусизларга қараганда сенинг қайғуинг кичикроқ. Лекин бу ўзингга билинмайди. Назарингда энг бебахт аёл сенсан. Ойнага узоқ термулиб ўзингдан шубҳа қиласан. Ўзингга ўзинг хуник кўринасан ва бахтинг очилмаганининг сабабини шундан кўрасан.
Тасаввур қилинг, шундай бедор аёллар кечаларини чироқни ёқиб ўтказишса, кечанинг ёруғи кундузникидан зиёда бўлар эди.
Дугонажонлар, мен сизлар билан бирга яшайман. Дардларингизни тинглайман. Ҳолингиздан хабарим бор. Сизлар ҳақингизда ўйлайман. Кечалари Роббимнинг раҳматидан умидвор бўлиб кўкка боққанимда, ёнган чироқларингизни кўраман.
Кечаларининг тенги йўқ, кундузларининг мисли йўқ бу муборак ойда, келинг сизларга бир насиҳат қилай, ташна бўлган кўнгилларингизга тасалли берай.
Аввалам бор азизаларим, бахт деганда нимани тушунасиз?
Ҳа, аёл киши учун эрлик бўлиш, фарзандлик бўлиш бахтдир. Лекин асосий ва ягона бахт шуми? Ҳақиқий бахт Аллоҳни таниш ва давомли итоату ибодатда бўлиб, солиҳ банда бўлиш эмасми? Тақдирга иймон келтирмаймизми? Аллоҳнинг бизга берган неъматларига шукр қилмаймизми?
Сенга бахтни эркак эмас, балки уни яратган Зот беради. Сен бахтни ундан эмас, Холиқингддан кутгин.
Оила деганда фақат эрни тушуниладими? Ота онангчи, ака укаларинг ва опа сингилларингчи? Фарзандаларингчи?
Билгинки, эркакнинг аёлга, аёлнинг эркакка талпиниши, аслида зурриёт қолдиришга бўлган турткидан ўзга нарса эмас. Бу Буюк Зотнинг ҳикматидир.
Ҳа, сен бевасан, тинмай нолийсан. Лекин беванинг Аллоҳ ҳузуридаги дарожотини биласанми? Унга яхшилик қилиш, етимга яхшилик қилиш билан баробар эканлигини биласанми? Сабр қилсанг, қанча ажрга эришишинг мумкинлигини биласанми? Бевалик аслида сен учун бир олий мақом эканлигидан хабаринг борми?
Қайғуришдан не фойда? Фарзандингни тарбияси билан шуғуллан. Биласанми, қанчадан қанча уламолар, улуғ инсонлар етим бўлишган, отасиз ўсишган, уларга оналари ҳам она ҳам ота бўлганлар. Фарзандларини улуғ инсонлар қилиб етиштирганлар.
Аммо сенчи? Ажрашдингми, майли, ундан аввал ҳам усиз яшагансан, ундан кейин ҳам яшайсан. Шояд ундан ажрашишингдан хайр ва ҳикмат бўлса? Балки ҳали бирга яшаётган бўлсанг, ҳаётинг жаҳаннамга айланиши мумкин эди. Бу нарса яхши аёлларнинг бошидан ҳам ўтган, улуғ аёлларнинг бошидан ҳам ўтган, ҳатто Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қизлари ҳам бундан саломат қолмаган.
Дугонажон, иккита турмушинг ҳам барбод бўлдими? Майли, Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлма. Борига шукр қил. Ҳаёт тугади дегани эмас бу. Балки иккинчи бор турмуш қурганингда яхши ният қилмагандирсан. Балки у тўғри ният қилмагандир. Сен кўнглимга қарайди, болаларим бошини силайди дегандирсан. У эса, тайёргина, оғирлигини менга солмайди дегандир. Аллоҳ учун дейилмагандир. Аллоҳнинг розилиги учун дейилмагандир.
Адолат истаётган аёл! Кундошингни ҳам эрингни ҳам ўз ҳолларига қўй. Қиёмат куни улар учун сен жавоб бермайсан. Ҳақсизлик қилишаётган бўлса, ўзлари жавоб беришади. Сен ўзинг нима деб жавоб беришингни ўйла. Ҳали унга ҳали бунга шикоят қилишни бас қилиб, ҳамма иш Ўз қўлида бўлган Роббингга шикоят қилгин, қадарига рози бўлгин, неъматига шукр қилгин. Менга тенг қилди я деб куяверма. Фақатгина Аллоҳга тенгдош қилиб бўлмаслигини эсингда тутгин.
Ҳа, гулим?! Аллоҳ бандаларинг суратию жамолига эмас, қалблари ва амалларига назар солишидан бехабармисан? Ўзингни тузаб, бирортасига ёқармикинман, дейсану, Роббингни рози қилишга уруниб кўрасанми ҳеч? Балки сенинг шу ҳолатинг, сен ҳавас қилган кўпгина дугоналарингнинг ҳолатидан кўра афзалдир? Улар турмуш қуриб, ибодатга кўп ҳам бўша олмаётгандирлар, тақволар сусайгандир. Сенда уларга қараганда, ибодатга фурсат анча кенг!

Келинг азизаларим, Рамазонни ғанимат билайлик. Кўнгиллар ташналигини Аллоҳ бандасининг муҳаббати билан эмас, Аллоҳнинг муҳабати ила сероб қилайлик. Вужудимиздаги бўшлиқни Аллоҳнинг ишқи ва Расулининг ишқи ила тўлдирайлик. Кечалари бахтсизлигингизни ўйлаб йиғламанг, Аллоҳдан қўрқиб йиғланг. Кераксиз ўй фикр, ҳаёлларни деб бедор бўлманг, ибодат учун бедор бўлинг. Кундузи рўзадор бўлиб, ғийбатчилик, ношукрчилик қилманг, зикр қилувчи, шукр қилучи бўлинг. Рамазоннинг ҳар дақиқасидан фойдаланинг. Минг кечадан хайрли кечани қўлдан қочирманг.
Кундузлари рўзадор бўлар экансиз, тиловат қилар экансиз, кечалари қоим бўлиб ибодат қилар экансиз, сизни улуғлаган Аллоҳни улуғланг. Ўзидан умид қилинг, Ўзигагина ёлборинг, Ўзидангина сўранг.
Аёлларни эркалаган, умматларининг эркакларига уларга яхшилик қилишни васият қилган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга саловоту саломлар айтишдан эринманг.
Бирор аёлнинг эри вафот этса, ёки ажрашса, иддаси тугаши билан эшига олдида нафслари учун эмас, савоб умидида совчиликда навбат бўлиб турадиган саҳобаи киромларга ҳам саловоту саломлар юборинг.
Уйида эркак бўлмас, кўчага чиқариб қўйган челакларига сув тўлдириб келиб берган мард эркакларнинг ҳаққига дуо қилинг ва фарзандингизни худди шундай тарбия қилинг.
Сиз мўминлар оналаридан, саҳобиялардан ўрнак олиб, улар тутган йўлни тутинки, сизларга ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хулқлари ила хулқланган, саҳобаларга ўхшаш эркаклар насиб қилсин.
Агар сиз шу айтилган нарсаларга амал қилсангиз, сизнинг ғаму андуҳларингизга шоҳид бўладиган чироқларга ҳожат қолмайди. Балки уларнинг ўрнига улардан афзал бўлган, яна ҳам ёрқин бўлган Раҳмоний нур пайдо бўлади ва сизлар томон назар солган инсу жинлар:”Бечора бахтсизлар” деб эмас, “Энг бахтли мўминалар”, дея ҳавас ила қарайди.

Муаллиф: Одинахон Муҳаммад Юсуф


  • 4206
Абдул Азим Зиёуддин

Абдул Азим Зиёуддин Мударрис, сийратшунос 25 May 2023


Расулуллоҳнинг туғилишларига хурсанд бўлишнинг мукофоти

img

Расулуллоҳнинг туғилишларига хурсанд бўлишнинг мукофоти

Урва ибн Зубайр айтади: “Сувайба Абу Лаҳабнинг чўриси эди, Абу Лаҳаб уни озод қилди. Сувайба Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламни эмизган. Абу Лаҳаб ўлганидан сўнг, оила аъзоларидан бири (ота бир, она бошқа укаси Аббос розийаллоҳу анҳу) тушида Абу Лаҳабни жуда ёмон бир аҳволда кўрди ва: “(Ўлимдан сўнг) нима топдинг?” деди. Абу Лаҳаб: “Сизлардан кейин (роҳат-фароғат) топмадим, фақат Сувайбани озод қилганим учун менга мана бунда сув берилди”, деб қўлининг бош бармоғи билан кўрсатгич бармоғи орасидаги чуқурчага ишора қилди”[1]. Суҳайлий айтади: «Аббос розийаллоҳу анҳу: “Абу Лаҳаб ўлганидан бир йил ўтиб, тушимда уни ёмон аҳволда кўрдим”, деди. Абу Лаҳаб: “Сизлардан кейин роҳат топмадим, фақат ҳар душанба куни мендан азоб енгиллатиляпти-озайтириляпти, холос”, деди”. Бунинг сабаби, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам душанба куни туғилганлар ва Сувайба Абу Лаҳабга жиянли бўлгани ҳақида хушхабар келтирганида, суюнчисига уни озод қилиб юборган эди»[2].

Бу иккала ривоятда кофир кишининг яхши иши охиратда фойда беришига ишора бор. Лекин Урва ибн Зубайрнинг ривояти “мурсал” (санадидан саҳоба тушириб қолдирилган), яъни, Урва раҳматуллоҳи алайҳ тобеинлардан бўлиб, мазкур ҳадисни айтиб берган саҳобани зикр қилмасдан, тўғридан-тўғри Пайғамбаримиздан ривоят қилган. Хўп, “мавсул”[3] бўлган тақдирда ҳам ҳадисдаги хабар тушдир, қолаверса, туш кўрувчи ўша пайтда ҳали мусулмон бўлмаган бўлиш эҳтимоли ҳам бор[4].
Қолаверса, бу иккала ривоят ҳам Қуръони карим оятларининг зоҳирига тўғри келмайди. Масалан: Аллоҳ таоло айтади:
“Биз (кофирлар) қилган ҳар бир (яхши) амалга келиб, уни сочилган тўзон (каби) қилиб қўйгандирмиз”[5];
“Кофир бўлган кимсалар учун жаҳаннам олови бордирки, на уларга (иккинчи бор ўлиш) ҳукм қилиниб, ўла олурлар ва на улардан (жаҳаннам) азоби енгиллатилур. Биз ҳар бир кофирни мана шундай жазолармиз”[6];
“Дўзахдаги кимсалар жаҳаннам қўриқчиларига: “Парвардигорларингга дуо қилинглар, бизлардан бирон кунлик азобни енгиллатсин”, деб ёлворганларида, улар айтдилар: “Ахир сизларга пайғамбарларингиз очиқ ҳужжатлар билан келмаганмидилар?!” Улар: “Ҳа, (келган эдилар, лекин биз уларни ёлғончи қилган эдик)”, дедилар. (Шунда фаришталар уларга) айтдилар: “У ҳолда ўзларингиз дуо-илтижо қилаверинглар. Кофирларнинг дуо-илтижолари фақат залолатдадир (яъни, бефойдадир)”[7].
Ушбу оятлар билан юқоридаги ривоятларни бир-бирига қандай боғлаймиз?
Мазкур оятлардаги ҳукмлар умумий бўлиб, барча кофирларга тегишлидир. Пайғамбаримизнинг амакилари Абу Толиб билан Абу Лаҳаблардан азобнинг енгиллатилиши эса, Пайғамбаримизнинг ўзларига хос бўлиб, бу имтиёз у зотнинг шафоатлари ва шарофатларидандир.
Маълумки, Пайғамбаримизнинг хос шафоатлари туфайли амакилари Абу Толиб дўзахнинг чуқур-тубидан саёз жойига олиб чиқилгани ва куфрдан бошқа гуноҳлари учун бериладиган азобнинг енгиллатилгани, ҳақидаги ривоят маълум ва машҳурдир[8].
Мана шу саҳиҳ далил Абу Лаҳаб ҳақидаги ривоятларга қиёс бўлиб, уларни қўллаб-қувватлайди.
Модомики, Абу Толиб Пайғамбаримизга ёрдам берган ва у зотни ҳимоя қилган экан, унга гуноҳлари учун бериладиган азоб Абу Лаҳабникига қараганда енгилроқ бўлиши ривоятлардан маълум![9]

[1] “Саҳиҳул Бухорий”, 3-жуз, “Никоҳ” китоби, 20-боб, 5101-ҳадис таълиқи-изоҳи.
[2] Абду Раҳмон Суҳайлий, “Ар-равзул унф фи шарҳис сийратин набавия ли Ибни Ҳишом” (5/123); Бадриддин Айний, “Умдатул қорий шарҳу саҳиҳил Бухорий” (29/242); Ибн Ҳажар Асқалоний, “Фатҳул Борий” (9/256).
[3] “Мавсул” – санади бошидан охиригача бир-бирига боғланган ривоят.
[4] “Фатово ва истишоротул ислом ал-явм” (13/504). Пайғамбарнинг туши бўлса ёки азон масаласи каби саҳобанинг Пайғамбаримиз тасдиқлаган туши бўлса, бошқа гап.
[5] Фурқон сураси 23-оят.
[6] Фотир сураси 36-оят.
[7] Ғофир сураси 49 – 50-оятлар.
[8] “Саҳиҳул Бухорий” (3670, 3672, 5855, 6196 ва 6203-ҳадислар); “Саҳиҳи Муслим” (357 ва 360-ҳадислар).
[9] Бадриддин Айний Ҳанафий, “Умдатул қорий шарҳу саҳиҳил Бухорий” (29/240-242); Ибн Ҳажар Асқалоний Шофеъий, “Фатҳул Борий шарҳу саҳиҳил Бухорий” (9/256-259); Ибн Касир, “Ал-бидоя ван ниҳоя”(2/53); Шайх Сулаймон ибн Муҳаммад Ҳанбалий, “Ийқозул афҳом фи шарҳи умдатил аҳком” (6/27).

Абдул Азим ЗИЁУДДИН


  • 3399
Абдул Азим Зиёуддин

Абдул Азим Зиёуддин Мударрис, сийратшунос 25 May 2023


Расулуллоҳнинг туғилишларига боғлиқ ажойиботлар

img

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам туғилганларида Кисро[1] Ануширвоннинг мустаҳкам саройи зилзила ва момоқалдироқ туфайли ёрилиб ўн тўртта айвони қулаб тушган, Форс империясидаги мажусийларнинг минг йилдан бери ўчмай келаётган “муқаддас олов”лари ўчиб қолган ва Сова[2] кўлининг суви ерга сингиб кетиб, унинг атрофидаги черковлар қулаган”, деган ривоят бор. Бу ривоятнинг исноди ҳақида уламоларимиз нима дейишади?
Имом Заҳабий “Ас-сийратун набавия” китобида (1/12) бу ривоятни: “Мункар, ғариб”, деган.
Ибн Асокир: “Бу ривоят ғарибдир, ҳужжатга ярамайди”, деган.
Аллома Ибн Касир “Ал-бидоя ван ниҳоя” китобида (2/329): “Бу ривоятнинг асли-асоси йўқ”, деган.

Шайх Абдул Фаттоҳ Абу Ғудда Мулла Али Қорининг “Ал-маснуъ фи маърифатил ҳадисил мавзуъ” китоби таҳқиқида (18-бет) ва доктор Абдул Муътий Қалъажий Имом Байҳақийнинг “Далоилун нубувваҳ” китоби таълиқи-изоҳида (1/129): “Бу ривоят саҳиҳ эмас”, дейишган.
Доктор Маҳдий Ризқуллоҳ “Ас-сийратун набавия фи зовъил масодирил аслия диросатан таҳлилия” китобида (112-бет): “Бу ривоят саҳиҳ йўллар билан собит бўлмаган”, дейди.
Шайх Холид Абду Раҳмон имом Мовардийнинг “Аъломун нубувваҳ” китоби изоҳида (271-бет): “Кучсиз-қониқарсиздир, ҳужжатга ярамайди”, деган.
Шайх Муҳаммад Ғаззолий: “Фиқҳус сийра” китобида: “Кучсиз-қониқарсиз”, дейиш билан мазкур маълумотни тасдиқламаган.
Шайх Сафийюр Раҳмон Муборакфурий “Ар-раҳиқул махтум” китобида (61-бет): “Бу ривоятларнинг бирорта ҳам собит исноди йўқ. Ўша халқларда тарихнавеслик кучли бўлганига қарамасдан, уларнинг тарихида бу воқеалар тилга олинмаган”, дейди.
Доктор Акрам Зиё Умарий “Ас-сийратун набавия ас-саҳиҳа” китобида: “Мазкур ривоятнинг ровийлари ичида Яъло ибн Имрон Бажаллий ва Махзум ибн Ҳониъ Махзумий каби мажҳул-номаълум шахслар бор бўлиб, уларнинг таржимаи ҳолларини топа олмадим”, деган.

Абдул Азим ЗИЁУДДИН


  • 3649
Абдул Азим Зиёуддин

Абдул Азим Зиёуддин Мударрис, сийратшунос 25 May 2023


Расулуллоҳни эмизган аёллар

img

Баъзи манбаларда Омина, Сувайба, Хавла бинти Мунзир, Умму Айман, Бану cулаймлик уч аёл, Умму Фарва, Бану cаъдлик бир аёл ва Ҳалимаи Саъдиялар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни тартиб ила эмизишгани айтилган[1]. Мазкур оналарнинг қайси бири ҳақиқатан Пайғамбаримизни эмизган?
Бу борадаги аниқ жавоб фақат Омина онамиз, Сувайба, Бану cаъдлик бир аёл ва Ҳалимаи Саъдияларнинг эмизганларидир[2].
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни биринчи бўлиб оналари Омина эмизган. Сути етмагач, амакилари Абу Лаҳабнинг озод қилган чўриси Сувайба бир неча кун[3] эмизади. Ўша пайтда унинг Масруҳ исмли чақалоғи бўлган. Сувайба бунгача Ҳамза ибн Абдулмутталиб билан Абу Салама ибн Абдуласад Махзумийларни ҳам эмизган эди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Сувайбанинг хизматини қадрлар, Хадича онамиз ҳам унга эҳтиром кўрсатар, кийим-кечаклар юбориб турар эдилар. Мадинага ҳижрат қилганларидан кейин ҳам хабар олиб турдилар. Макка фатҳ қилинганида Пайғамбаримиз Сувайба билан ўғли Масруҳ ҳақларида сўраганларида, она-боланинг оламдан ўтганини айтишди. Сувайба ҳижратнинг еттинчи йили, Макка фатҳидан бир йил олдин, ўғли Масруҳ эса сал олдинроқ оламдан ўтган эдилар. Кейин Сувайбанинг қариндошлари ҳақида сўрадилар, улардан ҳам биронтасини тирик топмадилар. Ҳофиз Ибн Мандаҳ[4]дан бошқа барча олимлар Сувайбанинг мусулмон бўлмаганини айтишган[5].
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан Ҳамза розийаллоҳу анҳу Бану Саъд қабиласида бўлганларида Ҳамза розийаллоҳу анҳуни эмизаётган Бану саъдлик аёл Пайғамбаримизни ҳам бир марта эмизган[6].
Пайғамбаримизни тўлиқ икки йил эмизган аёл Ҳалимаи Саъдия экани маълум ва машҳурдир. Дарвоқе, Ҳалима она кейинчалик Пайғамбаримиз Хадича розийаллоҳу анҳога уйланганларидан сўнг Маккага келади ва у зотга қурғоқчикдан шикоят қилади. Пайғамбаримиз унинг аҳволи ҳақида Хадича онамизга сўзлаганларида, онамиз қирқта қўй бериб юборади. Ҳалима она нубувватдан кейин эри билан келиб, мусулмон бўлишади. Ҳалима она Макка фатҳидан кейин Ҳунайн ғазоти куни ҳам Пайғамбаримизнинг ҳузурларига келади. Пайғамбаримиз ўринларидан туриб, ридоларини ерга тўшайдилар ва унга ўтқазадилар. Ҳалима она Пайғамбаримиздан ҳадис ривоят қилган, ундан Абдуллоҳ ибн Жаъфар ибн Абу Толиб ривоят қилган. Ҳижрий саккизинчи йилдан кейин вафот этган.[7]
Умму Айман эса, асли ҳабашистонлик бўлиб, Пайғамбаримизнинг оталари Абдуллоҳнинг чўриси бўлган. Абдуллоҳ оламдан ўтганидан сўнг Пайғамбаримиз катта бўлгунларига қадар энагалик қилган, аммо эмизмаган[8]. Пайғамбаримиз уни озод этганлар ва у Зайд ибн Ҳориса розийаллоҳу анҳуга турмушга чиққан. Умму Айман Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам вафотларидан беш ой кейин оламдан ўтган[9].
Хавла бинти Мунзир Пайғамбаримизни эмас, кенжа ўғиллари Иброҳимни эмизган эди[10].
Умму Фарва билан Бану сулаймлик учта аёлнинг Пайғамбаримизни эмизганлари ҳақидаги маълумотлар тасдиғини топган эмас.

[1] Ибн Асокир, “Тариху Димашқ” (3/97).
[2] Али ибн Бурҳониддин Ҳалабий, “Ас-сийратул ҳалабия” (1/185); Шайх Сафийюр Раҳмон Муборакфурий, “Ар-раҳийқул-махтум”; Доктор Солиҳ ибн Аввод Мағомисий, “Ал-айёмун назира вас сийратул атира ли Расулина” (1/18); Иззуддин ибн Жамоа Каттоний, “Ал-мухтасарул кабир фи сийратир Расул” (1/8); Шайх Ҳасан ибн Умар, “Ал-муқтафо мин сийратил мустафо” (1/5); Муҳаммад ибн Юсуф Шомий, “Субулул ҳудо вар рашод фи сийрати хойрил ъибод” (1/6).
[3] Бухорий ривояти, “Фатҳул Борий” (9/124).
[4] У – Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исҳоқ ибн Муҳаммад ибн Яҳё ибн Мандаҳ Исфаҳоний (ҳижрий 310-395 йил).
[5] Бадриддин Айний Ҳанафий, “Умдатул қорий шарҳу саҳиҳил Бухорий” (29/237); Ибн Ҳажар Асқалоний, “Фатҳул Борий” (9/145); Абду Раҳмон Суҳайлий, “Ар-равзул унф фи шарҳис сийратин набавия ли Ибни Ҳишом” (2/102, 5/123); Али ибн Бурҳониддин Ҳалабий, “Ас-сийратул ҳалабия” (1/188); Иззуддин ибн Жамоа Каттоний, “Ал-мухтасарул кабир фи сийратир Расул” (1/7); Муҳаммад ибн Юсуф Шомий, “Субулул ҳудо вар рашод фи сийрати хойрил ъибод” (1/375).
[6] “Фатовош шабакатил исломия” (9/7451); Муҳаммад ибн Саъд, “Ат-табақотул кубро”; Ибн Қаййим Жавзия, “Зодул маъод”.
[7] Аллома Хайриддин ибн Маҳмуд Зириклий Димашқий (ҳижрий 1310-1396, милодий 1893-1976), “Ал-аълом” (2/271).
[8] “Фатовош шабакатил исломия” (9/7689); Али ибн Бурҳониддин Ҳалабий, “Ас-сийратул ҳалабия” (1/190); Муҳаммад Тоййиб Нажжор, “Ал-қовлул мубин фи сийрати саййидил мурсалин” (1/87).
[9] Муслим ривояти (5/162).
[10] Муҳаммад Тоййиб Нажжор, “Ал-қовлул мубин фи сийрати саййидил мурсалин” (1/87).

Абдул Азим ЗИЁУДДИН


  • 8505
Абдул Азим Зиёуддин

Абдул Азим Зиёуддин Мударрис, сийратшунос 21 May 2023


Омина онамизнинг дояси

img

Пайғамбаримизга бўлган муҳаббат туфайли у зотнинг атрофларида турган ҳар бир кишини билгимиз, танигимиз келади. Хўш, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам туғилаётганларида Омина онамизга ким доялик қилган эди?
Айрим ривоятларда Ийсо алайҳиссаломнинг оналари покдомон Марям билан золим Фиръавннинг қўлида Мусо алайҳиссаломни улғайтирган Осиёдек мукаррама зотларнинг ҳозир бўлганлари айтилган. Аммо “Марям ва Осиё оналаримизнинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам туғилаётган пайтда ҳозир бўлганлари” ҳақидаги ривоятни имом Суютий “Ал-хасоисул кубро” китобида (1/47): “Жуда ҳам мункар”, деган.

Ҳақ гап эса, Омина онамизга Шифо розийаллоҳу анҳонинг доялик қилганларидир.[1] Онасининг исми Салмо, эрининг исми Авф, ўғиллари Абдураҳмон розийаллоҳу анҳу ва Асвад розийаллоҳу анҳу, қизи Отика розийаллоҳу анҳолардир .
Оламлар сарварининг ёруғ дунёга ташрифида истиқболларига чиққан, бўлажак пайғамбарни илк кутиб олиш шарафига муяссар бўлган Шифо бинти Авф розийаллоҳу анҳони Аллоҳ таоло кейинчалик ҳам кўп яхшиликлар ила сийлади. Шифо ҳақ дин келганида уни қабул этди, байъатда қатнашди, бошқа мусулмонлар қаторида ҳижрат қилди, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётлик даврларида вафот этди ва ўғли Абдураҳмон ибн Авф розийаллоҳу анҳу жаннати эканига башорат олди.[2]

[1] Ибн Касир, “Ал-бидоя ван ниҳоя” (2/264), “Ас-сийратун набавия”(1/207); Шайх Муҳаммад Хузарий, “Нурул яқин фи сийрати саййидил мурсалин” (1/5); Шайх Али ибн Нойиф Шаҳҳуд, “Мавсуъатул хутабил минбария” (2/107); Муаррих Ҳасан ибн Умар, “Ал-муқтафо мин сийратил мустафо” (1/3); Муҳаммад ибн Юсуф Шомий, “Субулул ҳудо вар рашод фи сийрати хойрил ъибод” (1/341); Саййид Маҳмуд Тарозий (Олтинхонтўра), “Нурул басар”; Ҳасан ибн Муҳаммад Машшот, “Иноратуд дужо фи мағозий хойрил варо” (2/75); Иброҳим Ибёрий, “Ал-мавсуъатул Қуръония” (1/25).
[2] Муҳаммад ибн Саъд, “ат-Табақотул-кубро” (8/248).

Абдул Азим ЗИЁУДДИН

 


  • 4016
Абдул Азим Зиёуддин

Абдул Азим Зиёуддин Мударрис, сийратшунос 21 May 2023


Исро ва Меърож ҳодисаси қачон юз берган?

img

“Исро” (الإسراء) Аллоҳ таоло Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни кечанинг бир бўлагида Маккадаги Масжидул Ҳаромдан Қуддусдаги Масжидул Ақсога сайр қилдиришидир.
“Меърож” (المعراج) эса, Аллоҳ таоло Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни Қуддуси шарифдан юқорига, яъни, Ўзининг Ҳузурига кўтаришидир.
Маълумки, бутун оламларнинг Парвардигори Аллоҳ таоло ҳамма нарсадан олий, устун ва юксакдир.

Исро ва Меърож ҳодисасининг ҳикмати

Бу мўъжизавий сафарнинг ҳикматлари кўп бўлиб, энг буюги ва лўндаси Аллоҳ таоло: (لِنُرِيَهُ مِنْ أَيَاتِنَا) “...унга (яъни, Муҳаммад алайҳиссаломга) Ўз мўъжизаларимиздан кўрсатиш учун...”[1] деб, айтган оятидир. Шундай ҳам бўлди: (لَقَدْ رَأَى مِنْ أَيَاتِ رَبِّهِ الْكُبْرَى) “Дарҳақиқат, у (Муҳаммад алайҳиссалом) Парвардигорининг буюк мўъжизаларини кўрди”[2].
Аллоҳнинг ҳузурида “меҳмон” бўлиш мушрикларнинг азиятлари чўққисига чиққан пайтда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга катта тасалли бўлди, бу иш туфайли у зотнинг кўнгилларидан тушкун кайфият ариди, умид ниҳоли гуркиради.
Айни чоқда, бу воқеа мусулмону кофир учун синов-имтиҳон ҳам бўлди. Бу имтиҳондан барча саҳобалар ўтишди, кофир-мушриклар эса, яна доғда қолишди.

Тафсилоти

Жумҳур аҳли сунна ва жамоа уламолари Исро ва Меърож ҳодисасининг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам пайғамбар бўлганларидан кейин, Макка даврида, ҳижратдан сал олдин, ислом даъвати қувғин билан муваффақият ўртасида турган бир пайтда, уйғоқ ҳолларида, руҳ ва таналари билан, Жаброил фаришта ҳамроҳлигида, Буроқ номли мўъжизавий уловда, кечанинг бир бўлагида, бир марта юз берганига иттифоқ қилишган.
Беш вақт намоз Исро кечаси Меърожда фарз қилинганига барча уламолар якдилдирлар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Мадинага ҳижратлари пайғамбарликнинг 14-йили, рабиул аввал ойининг бошида, у зот қамарий ҳисобда 53 ёшга тўлганларида (милодий 622 йил сентябр ойи ўрталарида) бўлганига ҳам барча уламолар иттифоқ қилишган.

Вақти

Исро ва Меърож ҳодисаси юз бергани ҳақида Ислом умматида мутлақо ихтилоф йўқ. Аммо қачон содир бўлгани ҳақида турлича қарашлар бор. Қуйида уларни бирма-бир кўриб чиқамиз:
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам пайғамбар бўлишларидан олдин (бу ривоят шозз[3] бўлиб, Шарик ибн Абу Намир тарафидан содир этилган хато эканига барча муҳаддислар иттифоқ қилишган[4]);
– пайғамбарликнинг биринчи йили (имом Табарий ихтиёр қилган);
– пайғамбарлик келганидан бир йилу олти ой кейин (имом Заҳабийнинг ушбу қавли ҳақида Абу Умар ибн Абдул Барр: “Мен Заҳабийдан бошқа бу гапни айтган бирорта сийрат олимини билмайман”, деган[5]);
– пайғамбарлик келганидан беш йил ўтиб (қози Иёз нақли);
– пайғамбарлик келганидан етти йил кейин (Зуҳрийнинг бир қавли);
– пайғамбарликнинг ўнинчи йили (Муҳаммад Сулаймон Мансурфурий ихтиёр қилган);
– ҳижратдан уч йил олдин (Ибн Асийр нақли);
– ҳижратдан бир йилу олти ой олдин, рамазон ойида (Воқидий ривояти);
– ҳижратдан бир йилу беш ой олдин, шаввол ойида (Мовардий қавли ҳамда, Суддийдан Табарий ва Байҳақийлар ривоят қилишган);
– ҳижратдан бир йилу тўрт ой олдин, зулқаъда ойида (Суддий ва Муқотилларнинг бир қавли);
– ҳижратдан бир йилу уч ой олдин, зулҳижжа ойида (Ибн Форис нақли);
– ҳижратдан бир йилу икки ой олдин, муҳаррам ойида (Ибн Абдул Барр нақли);
– ҳижратдан бир йил олдин, рабиул аввал ойида (кўпчилик ровийлар ривояти, жумладан: Ибн Аббос, Ибн Масъуд, Ибн Умар, Анас, Жобир, Оиша, Умму Салама, Умму Ҳонилардан ривоят қилинган (Аллоҳ ҳаммаларидан рози бўлсин). Қатода, Урва ибн Зубайр, Мусо ибн Уқба, Ибн Қутайба, Байҳақий, Ибн Саъд, Ибн Асокир, Ибн Мардавайҳ, Ҳофиз Иброҳим Ҳарбийлар ривоят қилишган (Аллоҳ ҳаммаларини раҳматига олсин). Муқотил ва Зуҳрийларнинг бир қавли);
– ҳижратдан саккиз ой олдин, ражаб ойида (Абул Фараж ибн Жавзий нақли);
– ҳижратдан олти ой олдин, рамазон ойида (Ҳофиз Абу Рабиъ ибн Солим нақли).

Қайси кунда рўй бергани хусусидаги фикрлар ҳам хилма-хилдир

– 12-рабиул аввал (Жобир ва Абдуллоҳ ибн Аббос розийаллоҳу анҳумлар қавли);
– 17-рабиул аввал (Ибн Умар, Оиша, Умму Салама ва Умму Ҳони розийаллоҳу анҳумлар қавли);
– 27-рабиул аввал (Ҳофиз Иброҳим Ҳарбий қавли);
– Ражаб ойининг биринчи жума кечаси[6] (ровийи номаълум);
– 10-ражаб (Қайс ибн Аббод ривояти);
– 25-ражаб (ровийи номаълум);
– 27-ражаб (Қосим ибн Муҳаммад ривояти);
– 17-рамазон (Ибн Саййидин нас нақли);
– 29-рамазон (ровийи номаълум).

Таҳқиқ (ҳақиқатини аниқлаш)

Исро ва Меърож ҳодисасининг қачон юз бергани ҳақида бирорта ҳам саҳиҳ ҳадис ёки саҳобалардан саҳиҳ асар йўқлигини, шу сабабли муҳаққиқ уламоларимиз кўп ва хўб баҳслар олиб боришганини, натижада, маълумотларни “таржиҳ”[7] қилишганини (яъни, ҳақиқатга яқинини аниқлашганини) айтиб ўтмоқчимиз.
Шайх Сафийюр Раҳмон Муборакфурий: “Саҳиҳ қавлга кўра[8] Абу Толиб пайғамбарликнинг ўнинчи йили ражаб ойида, Хадича розийаллоҳу анҳо ҳам шу йили рамазон ойида вафот этишган. Бу пайтда ҳали беш вақт намоз фарз қилинмаган эди. Ислом уммати беш вақт намоз Исро кечаси фарз қилингани хусусида ижмоъ қилган. Исро сурасининг сиёқи-оқими Исро ҳодисасининг жуда кеч (яъни, Макка даврининг охирги йилларида) юз берганига далолат қилади. Натижада, биз Исро ҳодисаси (пайғамбарликнинг 12-йили, ҳаж мавсумида бўлиб ўтган) “Биринчи ақаба байъати”дан сал олдинроқ бўлган ёки (биринчи ақаба байъати билан пайғамбарликнинг 13-йили, ҳаж мавсумида бўлган) “Иккинчи ақаба байъати” орасида бўлган, деган фикрга келдик, яна Аллоҳ билувчироқ”, деган[9].
Ҳофиз Ибн Форис Асбиҳоний Исро воқеасининг ҳижратдан бир йилу уч ой олдин, зулҳижжа ойида бўлганига жазм қилган (ишонч ҳосил қилган ва бир тўхтамга келган эди)[10].
Шайх Муҳаммад Абу Заҳра: “Исро ва Меърож ҳодисаси йигирма еттинчи ражабда бўлган, деган фикр саҳиҳ бўлмаган хабар ила келган бўлиб, бу ой-кунни баъзи одамлар ушлашганининг гувоҳи бўлдик. Биз ҳам буни аниқ ишонч ҳосил қилмаган ва бир тўхтамга келмаган ҳолда қабул қиламиз. Сабаби, ровийлар яна Исро ва Меърож ҳодисасининг ҳижратдан бир йил олдин рабиул аввал ойида бўлганига иттифоқ қилишган", дейди.[11]
Имом Нававий бу хусусда икки хил фикрни келтирган. “Равзатут толибин” китобида: “Исро ва Меърож ҳодисаси ражаб ойининг йигирма еттинчи кечаси бўлган”, деса, “Фатово” китобида[12]: “Рабиул аввал ойида бўлган”, дейди.
Ражаб ойининг йигирма еттинчи кечаси бўлгани ҳақидаги ривоятни Абдул Ғаний Мақдисий ихтиёр қилган. Аммо ҳофиз Абу Исҳоқ Иброҳим Ҳарбий уни инкор этгандир[13], қолаверса, барча муҳаддис уламолар ривоятнинг саҳиҳ эмаслигини бир овоздан таъкидлашган.
Аллома Абу Шома Мақдисий[14], имом Абул Хаттоб Умар ибн Диҳя[15] каби олимлар: “Исро ва Меърож ҳодисаси ражаб ойида бўлгани ҳақидаги ривоят таъдил ва тажриҳ уламолари наздида кизбдир”, дейишган.
Ражаб ойининг биринчи жума кечаси бўлгани ҳақидаги ривоятни аллома Ибн Касир: “Асли-асоси йўқ”, деган[16].

Хулоса

Жобир билан Абдуллоҳ ибн Аббос розийаллоҳу анҳум: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рабиул аввал ойининг душанба куни ҳам туғилганлар, ҳам ваҳий у зотга рост туш орқали кела бошлаган, ҳам Меърожга чиққанлар, ҳам Мадинага ҳижрат қилганлар, ҳам вафот этганлар”, дейишган[17].
“Ибн Асийр Жазарий: “Исро воқеасининг душанба куни бўлгани менинг назаримда саҳиҳдир”, деган. Ибн Мунир ушбу гапни ихтиёр қилгандир”[18].
Абул Баракот Насафий: “Исро ҳижратдан бир йил олдин (рабиул аввал ойида) бўлган”, дейди[19].
Шайх Алоуддин Мансур: “Исро Пайғамбар алайҳиссалом Мадинага ҳижрат қилишларидан бир йил илгари воқе бўлган”, дейди[20].
Доктор Аҳмад Абу Зайд[21] билан доктор Абдул Азиз Усмон Тувайжирий[22]: “Аржаҳ (ҳақиқатга яқинроқ) сўзга кўра, беш вақт намоз ҳижратдан бир йил олдин (рабиул аввал ойида) Исро ва Меърож кечаси фарз қилинган”, дейишади.
Мулла Али қори ибн Муҳаммад Султон Ҳанафий: «Исро ҳижратдан бир йил олдин рабиул аввал ойида бўлган. Ибн Асийр: “Мана шу саҳиҳдир”, деган», дейди[23].
Шайх Али Нойиф Шаҳҳуд: “Исро ва Меърож ҳодисаси кўпчилик ва муҳаққиқ уламоларнинг сўзларига кўра, ҳижратдан бир йил олдин рабиул аввал ойида бўлган. Тадқиқот ва мушоҳада қилинса ҳам, Исро ва Меърож ҳодисаси рабиул аввалда бўлганига ишонса бўлади”, дейди[24].
Қози Иёз: “Бир эмас, бир қанча олим Исро ҳодисаси ҳижратдан бир йил олдин (рабиул аввал ойида) юз берганини айтган”, дейди[25].
Аллома Бадриддин Айний Ҳанафий: “Исро ҳодисаси ҳижратдан бир йил олдин рабиул аввал ойида бўлган. Бу кўпчилик уламоларнинг сўзидир. Ҳатто Ибн Ҳазм бу борада муболаға қилиб, ижмоъни нақл қилган”, дейди[26].
Имом Бағавий: “Меърож ҳижратдан бир йил олдин (рабиул аввал ойида) бўлганига илм аҳли иттифоқ қилган”, дейди[27].
Демак, Исро ва Меърож воқеаси ҳижратдан бир йил олдин, яъни, пайғамбарликнинг 13-йили рабиул аввал ойида, душанба куни бўлгани “рожиҳ” (яъни, ҳақиқатга яқин)дир. Бу вақт милодий 621 йилнинг сентябр ёки октябр ойига тўғри келади.
Ўшанда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қамарий 52 ёшга тўлган эдилар.
Аллоҳ таоло Ўзининг буюк ҳикмати ила бу ҳодисанинг аниқ вақтини худди Қадр кечаси каби унуттирди!
Аллома Бадриддин Айний Ҳанафий: “Исро кечасида “рағоиб” намозини ўқиш ўйлаб топилган бўлиб, унинг асли-асоси йўқдир”, дейди[28].
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари: “Исро кечаси тўпланиб, илмий суҳбатлар ўтказиш кейинги даврларда юзага чиққан. Баъзи аҳли илмлар мазкур улуғ ҳодисани ёдга олиш билан бирга кўпчиликка унинг аҳамиятини эслатиш ва дину диёнат йўлида ваъзлар қилишни мусулмонлар учун фойдали деб бу ишни ўтказишган.
Исро кечасидаги алоҳида намозлар ва бошқа нарсалар ҳужжатсиз ишлардир”, дейдилар[29].

Абдул Азим ЗИЁУДДИН
(муаллиф варианти)


[1] Исро сураси 1-оят.
[2] Нажм сураси 18-оят.
[3] Абу Яъло Халилий “шозз” сўзига қуйидагича таъриф берган: “Шозз” ривоятнинг бор-йўғи битта исноди бўлиб, ровийи ишончли бўладими, бўлмайдими фарқи йўқ. Агар ишончсиз бўлса, ривояти “матрук” бўлиб, қабул қилинмайди. Ровийи ишончли бўлса, ўзида тўхтайди ва ривояти ҳужжатга ярамайди” (Шайх Абдул Карим ибн Абдуллоҳ Хузайр, “Шарҳун нухба” 1/56).
[4] Абу Ҳайён Андалусий, “Ал-баҳрул муҳит” (6/2); Алоуддин Бағдодий, “Тафсирул Хозин” (4/134).
[5] «Ат-тамҳид лима фил муваттои минал маъоний вал асонид” (8/48).
[6] Бу кечани “Рағоиб кечаси” дейишади.
[7] “Таржиҳ” – маълумотлар ичидан кучли, вазни оғир, эҳтимоли кўп ва ҳақиқатга яқинини аниқлаш.
[8] Олусий тафсири, (23/46).
[9] “Ар-раҳиқул махтум”.
[10] “Тафсири Олусий”, (Алақ сураси тафсири).
[11] “Хотамун набиййин” (2/94), “Зуҳратут тафосир” (1/4322).
[12] Ибн Ҳажар Асқалоний, “Фатҳул Борий”, 7-жуз; Муҳаммад Саййид Тантовий, “Ат-тафсирул васит” (1/2590); Муҳаммад ибн Юсуф Солиҳий, “Субулул ҳудо вар рашод фи сийрати хойрил ъибод” (3/65).
[13] Ҳофиз ибн Ражаб, “Латоифул маъориф”, (233).
[14] “Ан-нофеъул боъис”, 116.
[15] “Адоу ма важаб мин баёни вазъил ваззоъийна фи ражаб” (53-бет).
[16] “Ал-бидоя ван ниҳоя”, 3/107.
[17] Абу Бакр ибн Абу Шайба ривояти; Ибн Касир, “Ал-бидоя ван ниҳоя” (3/107).
[18] Олусий тафсири (10/357).
[19] “Тафсирун Насафий” (Исро сураси 1-оят тафсири).
[20] “Қуръони карим – ўзбекча изоҳли таржима”, Исро сураси 1-оят изоҳи.
[21] “Ас-сийратун набавия” (1/73).
[22] “Ас-сийратун набавия” (1/56).
[23] “Шарҳун нуқоя” (1/180).
[24] “Ас-сийратун набавия дурусун ва ъибарун” (1/461).
[25] “Аш-шифо би таърифи ҳуқуқил Мустафо” (1/180).
[26] “Умдатул қорий шарҳу саҳиҳил Бухорий”, “Меърож” боби.
[27] “Тафсирул Бағавий” (5/64).
[28] “Умдатул қорий шарҳу саҳиҳил Бухорий” (6/115).
[29] “Зикр аҳлидан сўранг”, 7-сон.

Абдул Азим ЗИЁУДДИН


  • 5181
Абдул Азим Зиёуддин

Абдул Азим Зиёуддин Мударрис, сийратшунос 21 May 2023


Дуо, башорат ва туш

img

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Мен бобом Иброҳимнинг дуосиман, Исо ибн Марямнинг башоратиман ва онамнинг тушиман”, деганлар.[1]
Пайғамбаримизнинг “Мен бобом Иброҳимнинг дуосиман” деганларидан мурод, Иброҳим алайҳиссалом Исмоил алайҳиссалом билан биргаликда Каъбани қурар эканлар, дуо қилганлар: “Эй Раббимиз, уларга ўзларидан бўлган, уларга оятларингни тиловат қилиб берадиган, китоб ва ҳикмат (Қуръон ва Ҳадис)ни ўргатадиган ва уларни (куфр ва гуноҳлардан) поклайдиган бир пайғамбарни юбор! Албатта, Сен Ўзинг Азиз ва Ҳакимсан”[2].
Пайғамбаримизнинг “Исо ибн Марямнинг башоратиман” деганларидан мурод – “Исо ибн Марям: “Эй Исроил авлоди, албатта, мен Аллоҳнинг сизларга (юборган) Пайғамбариман. (Мен) ўзимдан олдин келган Тавротни тасдиқловчи ва мендан кейин келадиган Аҳмад исмли Пайғамбар ҳақида башорат берувчиман”, деган эди”[3].

Пайғамбаримизнинг “онамнинг тушиман” деганлари эса: “Онам ўзларидан нур чиққанини кўрганлар ва бу нур туфайли Шом қасрлари ёришиб кетган”.
“Омина онамиз тушларида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни туғаётганларида икки оёқлари орасидан бир нур чиқади ва унинг ёруғлигидан Шом ўлкасидаги қасрлар ёришиб кетади”.
Мазкур ривоятни Имом Бухорий “Ат-тарихул кабир” ва “Ат-тарихус сағир”да, Абу Довуд, Аҳмад ибн Ҳанбал, Абу Бакр Баззор, Абу Яъло Мувсилий ва Ибн Роҳавайҳлар ўзларининг “Муснад”ларида, Ибн Ҳиббон “Ас-сиқот”да, Доримий “Сунан”да, Табароний “Ал-муъжамул кабир”да, Байҳақий “Шуъабул иймон”, “Далоилун нубувваҳ”да, Абу Нуайм “Ал-ҳулия”да, Бағавий “Шарҳус сунна”да, Ибн Адий “Ал-комил”да, имом Табризий “Мишкотул масобиҳ”да, Ибн Саъд “Ат-табақотул кубро”да, Ибн Исҳоқ, Ибн Ҳишом ва Ибн Асокирлар “Ас-сийратун набавия” китобларида ҳамда Абдуллоҳ ибн Муборак ва Абу Бакр ибн Мардавайҳлар ривоят қилишган.
Ҳоким “Ал-мустадрак ъалас саҳиҳайн” китобида: “Имом Муслимнинг шартига кўра саҳиҳдир”, деган.
Имом Заҳабий “Ат-талхис”да ва Ибн Ҳажар Асқалоний “Фатҳул Борий”да: “Саҳиҳ”, дейишган.
Шуайб Арнаут “Муснади Аҳмад” ва “Саҳиҳи ибн Ҳиббон” тахрижида: “Саҳиҳун ли ғойриҳ”, дейди.
Ҳофиз Нуриддин Ҳайсамий “Мажмаъуз завоид”да ва Аҳмад ибн Абу Бакр Бусойрий “Итҳофул хияратил маҳара” китобида: “Исноди ҳасан”, дейишган.
Ҳофиз Зайниддин ибн Абдураҳмон ибн Аҳмад ибн Ражаб Димашқий[4]: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам туғилаётганларида бу муборак нурнинг чиқиши инсониятни тўғри йўлга бошлаган ва ширк зулматини йўқ қилган ҳидоят нурига ишорадир”, деган[5].
Аллома Ибн Касир: “Бу муборак нур чиқиб, Шом диёридаги қасрларни ёритиб юборгани ислом динининг Шом диёрига ўрнашиб, мустаҳкам бўлишига ишора. Шунинг учун ҳам, охирзамонда Шом диёри ислом дини ва мусулмонлар учун мустаҳкам қалъага айланади. Исо алайҳиссалом Шом диёрига, аниқроғи Дамашқнинг шарқий оқ минораси жойлашган ерга тушадилар”, деган.[6]
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўнг Абу Бакр Сиддиқ розийаллоҳу анҳу даврида биринчи бўлиб Шом ўлкаси сулҳ ила фатҳ қилинган.

[1] Ҳоким “Ал-мустадрак ъалас саҳиҳайн”да ривоят қилган, имом Заҳабий “саҳиҳ” деган.
[2] Бақара сураси 129-оят.
[3] Сафф сураси, 6-оят.
[4] Ҳижрий 736 йил туғилиб, 795 йил вафот этган.
[5] “Латоифул маъориф”.
[6] Бақара сураси 129-оят тафсири.

Абдул Азим ЗИЁУДДИН


  • 2763