Тизимга кириш


Ёки

Ro'yhatdan o'tish


yoki

Parolni tiklash

Мубашшир Аҳмад

Мубашшир Аҳмад Mudarris, olim 02 Iyun 2023


Жаннат ва дўзах йўли

img

Айтайлик, якка ўзингиз сафарга чиқдингиз ва олдингизда икки йўл пайдо бўлди. Бири қийин: тоққа кўтарилган йўл бўлса, бошқаси осон: кенгликда ястанган йўлдир. Биринчисида осиб қўйилган кўрсаткичда: “Бу йўлнинг боши ўнқир-чўнқир, тошлоқ, тикан-бутали, юриш оғир, силжиш қийин бўлса-да катта шаҳарга олиб борадиган, кўзланган мақсадга етказадиган энг тўғри йўлдир”, деб ёзиб қўйилган. Иккинчиси эса равон, мевали ва гуллаган дарахтлар соя ташлаб турган, четлари кўнгилни хушлайдиган, кўзни қувнатадиган қаҳвахона, ўйинхоналарга тўла. Лекин унинг лавҳасига: “Бу йўл хатарли ва таҳликали, охири муҳаққақ ўлим ва аниқ ҳалокатдир”, деб ёзиб қўйилган.
Шунда сиз қайси йўлдан юрасиз?

Шубҳасиз, нафс қийинига эмас – осонига, аламлисига эмас –лаззатлисига мойил бўлади. Нафс эркинликни севади, чекловни ёқтирмайди. Бу – Аллоҳ нафс устида яратган фитратдир. Агар инсон нафс-ҳавосига бўйсунган ҳолда қолдирилса, унга бўйсунса, иккинчи йўлни танлайди. Лекин бу ҳолда ақл аралашиб, ҳозирда машаққатли, ноқулай кўринса-да, орқасида боқий роҳат ва ажиб саодат бўлган йўл билан ҳозир осон ва қулай кўринса-да, ортида бениҳоя алам ва кулфат бўлган йўл ўртасини мезонга қўяди ва биринчи йўлни ортиқ билади. 
Бу – жаннат йўли ва дўзах йўлининг мисоли. 
Дўзах йўли роҳат, фароғатли. Унга нафс мойил, ҳавои нафс унга ундаган. Унда жамол гўзалликларига назар солиш, шаҳват ва унинг лаззатларига истижобат бор. Унда молни турли йўллар билан қўлга киритилади ва у марғуб, ҳам маҳбуб. Эркин ва озодлик унда, нафс эса ҳуррият ва эркинликни севади, чекловлардан қочади.
Жаннат йўлида машаққат ва қийинчиликлар бор. Чеклов ва чегаралар ҳам, нафсга қарши бориш ва ҳавои нафсни синдириш ҳам унда. Лекин бу йўлдаги муваққат машаққатнинг оқибати охиратдаги доимий роҳатдир. Дўзах йўлидаги бир зумли лаззатнинг самараси эса, жаҳаннамдаги давомли аламдир. Масалан, имтиҳон тунларидаги талаба телевизор қаршисида мукка тушган оила аъзоларини сурур ва роҳатда қолдириб, китоб ва дафтарлари билан якка ўзи қолган пайтда қаттиқ оғринади, аламланади. Бу алам ортидан эса у муваффақият лаззатини тотади. Ёки хаста инсон иситма оғриғи устига бир неча кун тотли таомлар маҳрумлигига ҳам сабр қилади. Шу сабаб бундан кейин соғлик саодатини қўлга киритади. 
Аллоҳ олдимизга шу икки йўлни қўйган. Ва бизга улар ўртасини ажарата билиш малакасини берган. Бу билан яхшиликни ёмонликдан фарқлаймиз. Хоҳ олим бўлсин, хоҳ жоҳил, хоҳ каттаю, хоҳ кичик, ҳамма агар яхши иш қилса кўнгли роҳатланади. Ёмон иш қилиб қўйса, безовталанади. Бу малака ҳатто ҳайвонда ҳам мавжуд. Масалан, мушукка бир бўлак гўшт отсангиз олдингизда уни шошмасдан, хотиржам ҳолда тановул қилади. Агар уни ўғирлаб кетса сиздан узоқда, шошилганича ейди. Таъқиб қилиб, олиб қўймаслигингиз учун икки кўзи сизда бўлади. Бунинг маъноси, биринчи луқма ҳаққи эканини, иккинчисини эса ноҳақ қўлга киритганини у идрок қилди, дегани эмасми? 
Бу ҳақ билан ботил ўртасини, ҳалол билан ҳаром ўртасини фарқлаш эмасми?
Ит агар яхши иш қилса, гўё ундан мукофот кутаётгандек эгасига ялтоқланади. Аммо бир гуноҳ иш қилиб қўйса, гўё узрини изҳор қилаётгандек ёки жазоланишини кутаётгандек думини қисиб узоққа бориб олади.
Аллоҳ таолонинг: “Ва Биз уни икки баландликка йўллаб қўйдик!” (Балад, 12) деганининг таъвили мана шудир.
Аллоҳ таоло жаннат йўли бошига унга чақирадиган, унга йўллайдиган даъватчилар, пайғамбарларни қўйган. Шунингдек, дўзах йўлига унга чорлайдиган, унга тарғиб этадиган чақирувчи шайтонларни қўйиб қўйган. Ва уламоларни пайғамбарлар меросхўри қилган. Муҳаммад қизи Фотима отасидан мол ёки уй мерос олмаган. Уламолар ҳам ундан ушбу даъватни мерос қидиб олишган. Ким уни ўз ўрнида қойим қилган бўлса, ушбу мерос шарафига ҳақли бўлади.
Албатта пайғамбарлар ва уларнинг меросхўрлари бўлган солиҳ олимлар жаннат йўлига чақирувчи кишилардир. Шайтонлар ва одамларнинг бузғунчи фосидлари дўзах йўлига чақирувчи кимсалардир. Бизда, бизнинг ичимизда уларнинг ҳам, буларнинг ҳам ёрдамчилари бордир. Ичимизда пайғамбарларга тарафкашлар ва шайтонларга тарафкаш тоифа – ёмонликка буюрувчи нафс бор.
Бу даъват иши жуда қийин. Чунки башарият нафси ҳурриятга мойил қилиб яралган. Дин эса уни кўп нарсада чеклайди. Инсон лаззат ортидан бошвоғи қўйворилишга мойил халқ қилинган. Дин эса уни тутиб қолади. Ким уни фисқ ва исёнга чақирса, табиатига мувофиқ келади. У билан бирга ариқда оққан сувдек равон юради. 
Тўғри, нафс ҳурриятга табиатан мойил. Дин эса кишандир. Бу кишан жуда керакдир. Агар нафсни ўз ҳолига қўйсак, ҳурриятга табиатан мойиллигидан келиб чиқиб фаҳш ишларни қилиб қўяди. Ва жамият улкан жиннихонага айланади. Чунки мутлақ ҳуррият жиннилар учундир. Жинни хаёлига келган ҳамма ишни қилади. Масалан, йўлда яланғоч юриб қолади. Автобусда ҳайдовчининг елкасига миниб олади. Кийиминг чиройли кўриниб устингдан ечиб олади. Қизинг маҳлиё қилиб, уни ўзига беришингни талаб этади. Жиннилик мутлақ ҳурриятли ҳурликдир. Оқилни эса ақли кишанлаб олган бўлади. 
Ақл нима?
У кишандир. У арабчадаги عقال – ъиқол деган сўздан олинган бўлиб, у туяни боғланадиган арқонга айтилади. Ҳикмати шуки, булар бир-бирига яқин маънодаги сўздир. У ҳам кишан, ҳазора ҳам кишан. У ҳам хоҳлаганингни қилишга қўймайди. Балки у сенга одамларнинг ҳуқуқини ва жамият одатларини риоя қилиш мажбуриятини юклайди. Адолат ҳам кишандир. Чунки у “бу ер қўшнинг ҳуррияти бошланган жой” дея сенинг ҳурриятингга чегара қўяди.
Кейин-чи, гуноҳлар лаззатлидир. Чунки у нафс табиатига мувофиқ келади. Сен ғийбатни эшитиш ва унда иштирок қилишда лаззат топасан. Чунки у сенга ёмонлигини зикр қилган кишидан яхши ва афзал эканингни ҳис қилдиради. Ўғирлик мазадир. Чунки унда молга машаққат ва қийинчиликсиз эга бўлиш бордир. Зино роҳатдир. Чунки унда нафсга ҳавосини бериш, шаҳвониятига етишиш мавжуддир. Имтиҳонда алдов лазиздир. Чунки у муваффақиятга осон эриштиради. Қандай бўлсин мажбуриятдан қочиш нафсга ёқимлидир. Чунки роҳат ва танбаллик ундадир. 
Лекин инсон тафаккур қилган ва ақлини ишлатган пайтда бу муваққат ҳуррият унинг ортидан келадиган жаҳаннамнинг бениҳоя тутқунлигига, ҳаром қилинган бу лаззат эса сўнгидаги азобга тенг келмаслигини англайди. 
Ким мана бунга рози бўлади: гувоҳлар олдида у ва мен келишамиз. Аҳдимизнинг муддати бир йил бўлади. Бу давр мобайнида керакли молни берамиз. Хоҳлаган қасрида, истаган мамлакатида яшаттирамиз. Хоҳлаган аёлига, иккита, учта ва тўрттагача уйлатамиз. Агар кечаси бирини қўйиб, эрталаб бошқасига уйланса ҳам унга хоҳлаган ишидан бирортасини ҳам ман қилмаймиз. Лекин йил тугаганида бўйнидан дорга осамиз ёки то ўлгунича қийнаймиз. Бу одам: “Ортида ўлим бор бундай лаззат қандай бахтсизлик, йўқ бўлсин, узоқ бўлсин”, демайдими? Дорда ўзи бир соат осилиб тургани, унга бор лаззатидан асар ҳам қолмаганини тасаввцр қилмайдими? Ваҳоланки дор қийноғи бир неча дақиқа, охират азоби эса узоқ замон бўлса-чи?!
Умрида гуноҳ қилмаган, ана шу маъсиятдан лаззат топмаган одам йўқ. Камида тўшак ҳузурини бир марта бўлса ҳам бомдод намозига туришдан олдинга қўйганмиз. Бундан ўн йил аввал ҳис қилганимиз ушбу лаззатдан ҳозир қўлимизда нима қолган? Ҳеч нима!
Ичимизда савоб иш учун ўзини қийнамаган ва ана шу тоат учун алам тортмаган киши топилмайди. Озида Рамазон ойи очлик ва чанқоғини бошидан кечирган. Энди ҳозир ўн йил олдин Рамазон ойида татиган очлик оғриғидан нафсимизда қандай из қолди? Ҳеч қандай! 
Гуноҳлар лаззати кетди ва иқоби қолди! Тоатлар алами кетди ва савоби қолди!
Ўлим онлари. Ушбу онларда бизга тотган ҳамма лаззатларимиздан ва кўтарган машаққатларимиздан нима қолди?
Албатта барча мўмин тавба қилишни, Аллоҳга қайтишни хоҳлайди. Лекин кечиктиради, кейинроқ дейди. Мен ҳам айтардим: “Агар ҳаж қилсам тавба қилиб қайтаман”. Ҳажга бордим, тавба қилмадим. Ва яна айтардим: “Агар қирққа кирсам тавба қиламан ва қайтаман”. Қирққа кирдим, тавба қилмадим. Олтмишдан ўтдим, тавба қилмадим. Қартайдим, тавба қилмадим. Бунинг маъноси, мен ҳаром амалларни қиляпман ва фаҳш ишларни амалга оширяпман, дегани эмас, Алҳамдулиллаҳ! Лекин инсон ўзига солиҳликни умид қилади, аммо уни кейинга суради. Гўё муҳлат кўп деб ўйлайди. Умрни узоқ деб ҳисоблайди. Ўлим эса тўсатдан эшик қоққанини кўради. Мен ўзим ўлимни икки марта кўрганман. Ўлганнинг шуурини ҳис қилганман. Тоатсиз ўтказган ҳар дақиқамга пушаймон бўлганман. Қасамки, ундан қутулганимда бир неча ой ўша ҳислар менда қолган. Солиҳ одамга айланиб қолганман. Сўнг ҳаёт тўлқинларига иккинчи марта шўнғидим. Унутдим... ўлимни унутдим. 
Ҳаммамиз ўлимни унутамиз. Ўлганлар олдимиздан ҳар кун ўтганини кўрамиз. Лекин биз ҳам яқинда ўлишимизни тасаввур қилмаймиз. Жаноза намозида турамизу, дунё ҳақида ўйлаймиз. Ҳар биримиз ўйлаймизки, ўлим ҳамма одамларнинг пешонасига ёзилган. Илло бундан ўзи истисно. Ваҳоланки, инсон аниқ билади; дунё ундан бурилмоқда ва у ҳам дунёдан бурилмоқда. 
Инсон қанча яшаса ҳам у барибир ўлувчидир. Олтмиш йил яшасин. Етмиш йил яшасин. Юз йил яшасин. Бу муҳлат тугамайдими? Юз йил яшаб ўлган одамни билмайсизми? Нуҳ (алайҳиссалом) қавмини тўққиз юз эллик йил давомида даъват қилди. Нуҳ ҳозир қаерда? Дунё унга вафо қилдими? Ўлимдан омонда қолдими? Нима учун ўлим тўғрисида тафаккур қилмаймиз? Ундан қочиб қутулолмас эканмиз, нега унга тайёрланмаймиз?

Мубашшир АҲМАД таржимаси


  • 2484
Муҳаммад Айюбхон домла Ҳомидов

Муҳаммад Айюбхон домла Ҳомидов Mudarris, olim 23 Avg 2022


Иснод илми

img

“Қола ҳаддасано” си бори ҳақиқий илимдир, ва ундан бошқаси шайтон  васвасасидир” . (Имом Шофеъий)
العلم ما كان فيه قال حدّثنا ،
وما سوي ذاك وسواس الشّياطين .

Иснод сўзининг таърифи:

Луғавий маноси : “Сўзни айтгувчисига суяш” демакдир. (Яъни, фалончи айтди, дейиш.)

Истилоҳий маъноси : “Матнга олиб борувчи кишилар силсиласи” демакдир. Масалан: Имом Бухорий р.а. Ҳумайдий Абдураҳмон ибн Зубайрдан р.а., у Суфёндан, у Яҳё ибн Саид ал-Ансорийдан, у Муҳаммад ибн Иброҳим ат-Таймийдан, у Алқама ибн Ваққос ал-Лайсийдан ривоят қилади: “Умар ибн Ҳаттоб р.а. минбарда туриб шундай деганини эшитдим: “Расулуллоҳ с.а.в.дан эшитдимки, у зот шундай дедилар: “Албатта амаллар ниятларга боғлиқдир...”.[1]
Юқоридаги мисолда Имом Бухорий р.адан бошлаб то Росулуллоҳ с.а.в.гача бўлган кишилар силсиласини “иснод” дейилади. Мана шу кишиларнинг таржимаи ҳоллари муҳаддис уламоларнинг “Рижол илми” китобларида муфассал баён қилинган . Масалан, Имом Бухорийнинг “ Тарихул кабир ”лари, Ибнул Асирнинг “ Усудул ғобаҳ фи маърифатис саҳоба ” китоблари, Ҳофизи аз-Заҳабийнинг “ Сияри Аъломин Нубало ” , “ Мийзанул иътидал фи нақдир рижал ” имом Насоийнинг « Аз-Зуъафо вал-матрукун ” , имом Абу Исҳоқ ал-Жузжонийнинг “ Аҳвалур рижал ” , имом Ҳанзолийнинг “ Ал-Журҳу ват таъдийл ” , имом Ажалийнинг “ Маърифатус сиқот ” , имом ибн Шоҳийннинг “ Тарийху асмоис сиқот ” , имом ибн Ажамийнинг “ Ат-Табйин лиасмоил мудаллисийн ” , қози Абул Валийд ал-Божийнинг “ Ат-Таъдийл ват тажрийҳ ” , имом Аҳмад ибн Ҳанбалнинг “ Ал-Асоми вал куно ” номли китоблари ва яна бундан бошқа “Таҳзибут – таҳзиб”, “ Таҳзийбут-тақрийб ” , “Ал-Куно вал асмо ”, “Ал-Асмоул муфродаҳ ” , “ Ал-Мунтақо фи сардил куно ”ва ҳоказо каби юзлаб китоблар бунга мисол бўла олади.
Инсоният тарихида умматлардан бирортаси ҳам ўз ичидан чиққан пайғамбар, ё олим, ёки ҳурматли ва обрўли кишиларнинг сўзларига мусулмонлар ўз пайғамбарлари Муҳаммад алайҳиссаломнинг сўзларига катта эътибор берганлари каби аҳамият бермаганлар.
Пайғамбар алайхиссаломнинг суннатлари Қуръони каримнинг мулозими. Унинг муфассири ва унинг мақсадларини шарҳлагувчи бўлганлиги учун Ислом уламолари ҳадиси шарифларни катта аҳамият билан ўргандилар. Зеро инсон Аллоҳнинг каломини ўзининг қосир ақли билан тушуниб ундан тўғри ҳукм чиқариб олишга ожизлик қилар экан, шу боис инсонлар Аллоҳнинг буйруқларига тўғри амал қилишлари учун Пайғамбар алайхиссаломнинг ҳадисларини чуқур ўрганишга муҳтож бўладилар. Мана шунинг учун Аллоҳ таоло ҳар бир умматга ўз вақтида пайғамбарларни шу қавмнинг тили билан сўзлайдиган қилиб жўнатган. Бу ҳақида Иброҳим сурасининг 4-оятида шундай дейилган:

﴿ و ما أرسلنا من رسول إلا بلسان قومه ليبيّن لهم﴾

“Биз ҳар бир пайғамбарни ( ҳукмларимизни ) баён қилиб бериш учун ўз қавмининг тили билан ( сўзлайдиган қилиб ) юборганмиз.”
Худди шунингдек, қиёматга қадар боқий бўлган Қуръони карим оятларини инсонлар ўз ақллари билан тўғри тушуниб олишлари маҳолдир.Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло Қуръони каримни инсоният тўғри тушиниб қабул қилишлари учун пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом орқали нозил қилинган. Бу ҳақида “ Наҳл ” сурасининг 44-оятида Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади :

﴿ و أنزلنا اليك ذكر لتبيّن للنّاس ما نزّل اليهم و لعلّهم يتفكّرون ﴾

“ Сизга эса одамларга нозил қилинган нарсаларни (яъни, шариат аҳкомларини ) баён қилиб беришингиз учун ва шояд таффакур қилсалар, деб бу эслатма - Қуръонни нозил қилдик ”.

Юқоридаги оятлардан сўзимизни тўғри эканлигини, яъни, инсон ўзга воситасиз Парвардигонинг буйруқларини тўғри тушуна олмаслигига амин бўламиз.

Ўзимизку Пайғамбар алайҳиссаломдан 1400 йил кейин яшаб келаётган араб бўлмаган ажам халқмиз, вахоланки, Пайғамбар алайҳиссалом билан бирга яшаган ва ўзи араб бўлган саҳобалар баъзи ҳолларда Қуръони карим оятларини тушунишга ожизлик қилар эдилар. Бунга биз қуйидаги баъзи оятларни мисол қиламиз:

﴿ ألّذين آمنوا و لم يلبسوا إيمانهم بظلم أولئك لهم الأمن وهم مهتدون ﴾

“ Иймон келтириб ўз иймонларини зулм (ширк) билан аралаштирмаган зотлар – ана ўшалар хотиржам бўлгучилардир ва ана ўшалар ҳидоят топгувчилардир”. [2]

Шу ояти карима нозил бўлганда саҳобийларга оғир келиб: “ Ё Росулаллоҳ, қайси биримиз ўз нафсига бўлса-да, зулм қилмаймиз? ”- деб, бу оятни тўлиқроқ тушунтириб беришни сўрадилар. Шунда Пайғамбар алайҳиссалом: “ Бу сиз ўйлаётганингиздек эмас, балки, Луқмон ўз ўғлига насиҳат қилганидир”- деб, “Луқмон ” сурасининг 13- оятини ўқиб бердилар:

﴿ يا بنيّ لا تشرك بالله إنّ الشّرك لظلم عظيم﴾

“ Эй ўғилчам, Аллоҳга ширк келтирмагин! Чунки ширк келтириш катта зулмдир. ” [3]

Ёки, “Анфол ” сурасининг 60- оятини мисол қилайлик:

﴿ و أعدّوا لهم ما استطعتم من قوّة...﴾

“ (Эй мўъминлар), улар учун имконингиз борича қувват тайёрлаб қўйингиз!”

Бу ояти каримани Пайғамбар алайҳиссалом минбарда туриб саҳобаларга ўқиб бердилар-да: “ Билингизки, қувват бу (камон) отишдир!”- деб, уч мартта такрорладлар.[4]

Мана шу ояти карималарнинг тафсиридан кўриниб турибдики, инсон одатда ўз ақли билан топа олмайдиган қуръоний ҳукмларни Пайғамбар алайҳиссалом ўзлари баён қилиб тушунтириб берганлар.

Юқоридаги ўтган нарсалардан хулоса шу бўладики, қиёматга қадар боқий дастуруламал бўлган Қуръони карим оятларини тўғри фаҳмлашимиз учун Пайғамбар алайҳиссаломнинг суннатларини, яъни, ҳадиси шарифларини яхши англаб, унинг саҳиҳ ва заифларини бир биридан ажрата биладиган бўлишимиз лозим бўлади. Чунки, ҳадисларни Пайғамбар алайҳиссаломдан саҳобийлар, улардан тобеъинлар ва улардан табаъ-тобеъинлар эшитиб ривоят қилганлар. Мана шу табаъ-тобеъинларнинг даврларида, яъни, ҳижрий 150-151 йилларда ибн Журайж ва ибн Исҳоқ р.а.лар биринчилардан бўлиб Пайғамбар алайҳиссаломнинг муборак ҳадиси шарифларини қитоб шаклида жамлаганлар.

Кўриниб турибдики, бир дона ҳадис Пайғамбар алайҳиссаломнинг муборак оғизларидан чиқиб, то китобнинг бир бетидан жой олгунга қадар (Пайғамбар алайҳиссалом ҳижрий 11 йилда вафот этганлар) бир ярим аср вақт ўтиб, бир неча авлод орқали оғиздан-оғизга ўтиб юқорида номлари зикр қилинган ва улардан кейин келган муҳаддис уламоларнинг китобларидан ўрин олган.

Маълумки, шахслар хар хил бўлади. Баъзиларнинг ривоятларини қабул қилиш жоиз бўлса, баъзиларнинг ривоятларини қабул қилиш мутлоқ жоиз бўлмайди ва бошқа баъзилар эса, ривоятлари қабул қилиниш ё қабул қилинмасдигида ихтилофлидир ва ҳ.к. Шунинг учун муҳаддис уламолар бу ҳақда умумий ва хос бўлган қоидалар туздилар ва бу қоидалар мажмуъаси “мусталаҳ илми” деб ном олди.

Бизга етиб келадиган хар қандай хабарни текшириб кўриб, сўнгра уни қабул қилишимиз кераклиги ҳақида Аллоҳ субҳанаҳу ва таъоло “Ҳужурот” сурасининг 6- оятида шундай марҳамат қилади:

﴿ يا أيّها الّذين آمنوا إن جآءكم فاسق بنبأ فتبيّنوا... ﴾

“ Эй мўъминлар, сизларга бир фосиқ кимса бирон хабар келтирса, ( у фосиқ келтирган хабарни ) текшириб кўринглар...”

Бу бизга етиб келган хар қандай хабарни текшириб кўриш хақида Қуръони каримдаги Аллоҳ субҳанаҳу ва таъолонинг буйруғидир. Энди келинг бу ҳақда Пайғамбар алайҳиссаломнинг ҳадиси шарифларида қандай ривоятлар келганига назар солайлик:

" يكون في آخر الزّمان دجّالون كذّابون يأتونكم من الأحاديث بما لم تسمعوا أنتم و لا آباءكم ، فإيّاكم و إيّاهم لا يضلّونكم و لا يفتنونكم "

“ Охирги замонда ёлғончи дажжоллар бўлади, улар сизлар ҳамда ота-боболарингиз эшитмаган ҳадисларни сизларга келтирадилар. Сизлар улардан узоқ бўлинг ва уларни ўзингиздан узоқ қилинг, тоинки улар сизларни фитна қилиб (ҳидоят йўлидан) адаштириб қўймасинлар.” [5]

" كفي بالمرء كذبا أن يحدّث بكلّ ما سمع "

“ Кишининг ёлғончилигига эшитган сўзларини (текширмасдан) сўзлашлиги кифоя қилади.” [6]

" إنّ الشّيطان ليتمثّل في صورة الرّجل فيأتي القوم فيحدّثهم بالحديث من الكذب ، فيتفرّقون فيقول الرّجل منهم سمعت رجلا أعرف وجهه و لا أدري ما اسمه يحدّث "

“ Албатта, шайтон эркак кишининг суратига кириб бир қавмнинг ҳузурига келади-да, ёлғон ҳадисларни тўқийди. Қавм тарқаб кетганда, улардан бири: “ Бир кишидан эшитдим, унинг юзини танийман, аммо исмини билмайман ”, деб у(шайтон)нинг сўзларини сўзлайди.” [7]

" إنّ هذا العلم دين فانظروا عمّن تأخذون دينكم "

“ Албатта, бу илм (яъни, иснод билан ҳадисни ривоят қилиш илми) диндир. Динингизни кимдан олаётганингизга қаранг.” [8]

" لم يكونوا يسألون عن الإسناد ، فلمّا وقعت الفتنة قالوا سمّوا لنا رجالكم ، فينظر إن كان من أهل السّنّة يؤخذ حديثه ، و إن كان من أهل البدع فلا يؤخذ حديثه "

“ Аввалида иснод ҳақида сўралмас эди. Вақтики, фитна воқеъ бўлганда: “ Кишиларингизни номини айтинг ”- дейишди. Уларга қараб, аҳли сунна бўлса ҳадислари қабул қилинар эди, ва агар аҳли бидъат бўлса ҳадислари қабул қилинмас эди.” [9]

" الإسناد من الدّين ، لو لا الإسناد لقال من شآء ما شآء "

Абдуллоҳ ибн Муборак р.а. шундай деган эканлар: “ Иснод диндандир. Агар иснод бўлмаганда эди, у ҳолда ҳар ким хохлаган нарсасини (диндан деб) айтар эди.” [10]

Шайх Абу Амр ибн Солаҳ р.а. айтадиларки:“ Муттасил иснод билан ҳадис ривоят қилишдан мақсад, мана шу умматга хосланган силсила (занжир)ни боқий қолдиришдир.”

Юқорида ҳадисларнинг саҳиҳ ва заифларини ажрата билиб ривоят қилишда исноднинг нақадар муҳим эканлигига гувоҳ бўлдик. Энди келинг, иснод илмини ўрганишнинг яна бир муҳим бўлган ўрни билан танишиб чиқайлик, бу - мазҳаблар ўртасидаги бўлган ихтилофларни бартараф этишда яққол кўринади. Масалан, энг машҳур ихтилофлардан “омин”ни жаҳрий айтиш масаласини олайлик. Бу ҳақида имом Доруқутний р.а. “ҳасан” деб, имом Ҳоким р.а. Бухорий ва Муслимнинг шартига кўра “саҳиҳ” деб, ва имом Байҳақий р.а. “ҳасан, саҳиҳ” деб Абу Ҳурайра р.а. дан: “Росулуллоҳ с.а.в Уммул Қуръон “Фотиҳа” дан фориғ бўлганларида товушларини чўзиб “омин” дер эдилар” – деган ривоятни келтирганлар. Энди бу ҳадисларнинг иснодига келсак, унда Яҳё ибн Усмон ва Исҳоқ ибн Иброҳим зикр қилинган . Бу иккисини Имом Абу Довуд р.а. ва имом Насоий р.а. “заиф” деганлар. Исҳоқ ибн Иброҳимни имом Муҳаммад ибн Авф р.а. “каззоб” деган, ҳамда “сиҳоҳус ситта”да улардан бирорта ҳам ҳадис ривоят қилинмаган. Шунинг учун юқоридаги муҳаддисларнинг бу ҳадисни “саҳиҳ”, ё “ҳасан” ёки Бухорий ва Муслимларнинг шартларига кўра дейишлари ҳеч ҳам тўғри бўлмайди.

Бошқа ривоятларда келтирилган “...масжидлар гуриллар эди... ” деган ривоят ҳам заифдир. Чунки унинг иснодида Бишр ибн Рофеъ зикр қилинган. У ҳақда имом Бухорий, имом Аҳмад, имом Яҳё ибн Маъин, имом ибн Ҳиббон, имом ибн Абдулбарр р.а.лар ва бошқа муҳаддислар унинг ривоятларини “мункар” деб қабул қилмасликка иттифоқ қилганлар. Бу “ аҳзибут таҳзийб”, “Ал-Куно”, “Китабул Инсоф” ва бошқа китобларда зикр қилинган.[11]

Яна бир масала, яъни, такбири таҳримадан сўнг қўлни киндикдан юқорига қўйиш масаласини ҳам мана шу иснод орқали ечайлик.

Ёҳуд “рофъул ядайн” яъни, рукуъдан олдин ва кейин қўлни кўтариш масаласини олсак ҳам мана шу иснод орқали унинг заиф эканлигига гувоҳ бўламиз. Чунки имом Аҳмад ибн Ҳанбал р.а.дан иккинчи ракъатга турганда ва икки сажда орасида қўл кўтариш ҳақида сўралганда: “Солим отаси (Абдуллоҳ ибн Умар)дан ривоят қилган ҳамда Воил (ибн Ҳужр)нинг ҳадисларига эргашмайман. Чунки уларнинг лафзлари бир-бирига тескаридир” – деб жавоб берганлар. Шунингдек, имом Бухорий р.а. ибн Умар р.а.дан “Росулуллоҳ с.а.в. сажда қилаётганларида ва саждадан бош кўтараётганларида буни (яъни, қўл кўтаришни) қилмас эдилар” – деган ривоятни келтирганлар. Бу ривоятлар барчаси бир-бирини инкор қиладиган зид ривоятлардир. “Мусталаҳ илми” қоидалари бўйича икки ишончли киши бир-бирига зид ривоят келтирса, ишончи кучлироқ шахснинг ривояти қабул қилиниб, иккинчи шахснинг ривоятини “мункар” деб қабул қилинмайди. Шунингдек, бир ишончли шахс ўзининг аввалги ривоятларига тескари ривоят қилса, унинг ишончлилиги сусайиб қолмасада ривояти қабул бўлмайди. Чунки бундай турдаги ривоятни “Мусталаҳ илми” қоидасига кўра “музтароб” ривоят дейилади. “Музтароб” турдаги ривоятлар заиф ҳадислар турига киради. Имом Бухорий ва имом Муслим р.а.ларнинг китобларида бундай турдаги ҳадислар кўп бўлмасада учраб туради.

Ҳанбалий мазҳаб уламоларидан ибн Қуддома р.а. “Ал-Муғний” номли китобларида ибн Умар р.а.нинг имом Бухорий ривоят қилган қўл кўтариш ҳақидаги ривоятлари “музтароб” эканлигига қуйидаги бир қанча далилларни келтирганлар:

    Ҳар тик туриш ва эгилишда ( қўлни кўтариш) ва бу саҳиҳдир.
    Саждада ( қўлни кўтаришни) инкор этдилар.
    Иккинчи ракъатга турганда ( қўлни кўтариш).
    Бунинг тескариси.(яъни, иккинчи ракъатга турганда қўлни кўтармаслик).
    Рукуъдан бошни кўтаргандан кейин.
    Бунга хилоф ривоят, (яъни, рукуъга такбир айтганда ва саждага энгашаётиб такбир айтганда қўлни кўтариш). Бу ерда рукуъдан турганда қўлни кўтариш зикр қилинмади.
    Юқоридаги ривоятларнинг барчасига тескари ривоят қилиниши.

Имом ибн Аби Шайба р.а. ўзларининг “Мусоннаф” номли китобларида қуйидагини ривоят қилганлар:

"حدّثنا أبو بكر ابن عيّاش ، عن حصين ، عن مجاهد ، قال : ما رأيت ابن عمر يرفع يديه إلا في أوّل ما يفتتح "

Абу Бакр ибн Айёш Ҳусайндан, у Мужоҳиддан : “Ибни Умар р.а.ни аввалги такбирдан бошқа жойда қўл кўтарганини кўрмадим.” [12]

Юқоридаги ривоятларнинг барчасини турли муҳаддис уламолар Абдуллоҳ ибн Умар р.а.дан ривоят қилганлар. Бу ривоятлар бир-бирига тескари зид ривоятлар бўлгани учун ҳам қабул бўлмайди. Шунинг учун ҳам Ҳанафий мазҳаб уламолари бу ривоятларни қабул қилмаганлар. Чунки, қўл кўтармаслик ҳақида ўттизга яқин саҳиҳ ва ҳасан ҳадислар мавжуд бўлиб, қуйидаги иснод унинг ичидаги энг саҳиҳ ва машҳуридир:

" أبو حنيفة ، عن حمّاد ابن أبي سليمان ، عن إبراهيم النّخعي ، عن الأسود و علقمة ، عن ابن مسعود رضي الله عنه ، عن النّبيّ صلّي الله عليه و سلّم "

Муҳаммадаюб Усмон

[1] Бухорий ривояти.
[2] Анъом сураси 82-оят
[3] Абдуллоҳ ибн Масъуд (р.а.)дан имом Бухорий ва имом Муслим ривояти.
[4] Уқба ибн Омирдан имом Бухорий ривояти.
[5]Абу Ҳурайра р.а.дан имом Муслим 1ж. 12 – бет 7-8 рақам, имом Аҳмад 7919, 8241 – рақам билан ривоят қилганлар.
[6] Абу Ҳурайра р.а.дан имом Муслим 1ж. 12 – бет 6 – р, имом Абу Довуд 4340 – р, “ Ал-комил фи зуъафаир рижал ” 7ж.203 – бет.
[7] Абдуллоҳ ибн Масъуд р.а.дан имом Муслим 1ж. 12 – бет, “ Тафсирул Қуртубий ” 1ж. 422 – бет.
[8] Мухаммад ибн Сийрийн р.а.дан имом Муслим 1ж. 14 – бет, имом Доримий 421, 425, 430-р, ибн Аби Шайба “ Мусоннаф ” 5ж. 334 – бет, имом Хойсаманинг ҳадиси 1ж. 167 – бет, “ Аҳвалур рижал ” 1ж. 36, 211 – бет, “ Сияру аъломин нубало ” 4ж. 611 – бет, 5ж. 343 – бет имом Молик р.а.дан, “ Жомиъут таҳсийл ” 1ж.73 – бет, “ Зуъафаул Ақийлий ” 1ж.7 – бет, “ Таҳзибул камол ” 25ж. 352 – бет, 26ж. 438 – бет имом Молик р.а.дан, “ Ат-таъдийл ват-тажрийҳ ” 2ж. 677 – бет, “ Тарийху Журжон ” 1ж. 473 – бет имом Молик р.а.дан, “ Ат-тобақотул кубро ” 7ж. 194 – бет, “ Муъжамул муҳаддисийн ” 1ж. 228 – бет, “ Кашфул хофа ” 1ж. 302 – бет, “ Ал-ъилал ва маърифатур рижал ” 3ж. 67 – бет, “ Тадрибур ровий ” 1ж.301 – бет, “ Адабул имло вал истимло ” 1ж. 55 – бетларда ривоят қилганлар:

" إنّ هذا العلم دين فانظروا عمّن تأخذونه ، ذهب العلم و بقي منه غبرات في أوعية سوء "

[9] Мухаммад ибн Сийрийн р.а.дан имом Муслим 1ж. 15 – бет, “ Жомиъут таҳсийл ” 1ж.58, 69 – бет.
[10] Имом Муслим 1ж. 15 – бет, “ Ал-жарҳу ват-таъдийл ” 2ж. 16 – бет, “ Тадрибур ровий ” 2ж. 160 – бет, “ Маърифату ъулумил ҳадис ” 1ж. 6 – бет, “ Адабул имло вал истимло ” 1ж. 7 – бет.
[11] “ Иълаус сунан ” 2ж. 151 - бет.
[12] Ибн Аби Шайба “ Мусоннаф ” 1ж. 214 – бет. 2454 – рақам.

Муаллиф Муҳаммад Аюб Усмон


  • 5112
Абдул Азим Зиёуддин

Абдул Азим Зиёуддин Мударрис, сийратшунос 23 Iyun 2022


Ал фақру фахрий

img

Савол: “Халқ орасида тарқалган “Ал фақру фахрий” яъни, фақирлик менинг фахримдир, деган гап ҳадисми ёки йўқми?
Жавоб: Мазкур ривоятнинг тўлиқ матни “Ал фақру фахрий ва биҳи афтахиру”дир. Яъни, фақирлик (камбағаллик, қашшоқлик) менинг фахримдир ва мен у билан фахрланаман”. 
Муҳаққиқ олим Мулла Али Қори Ҳанафий ўзларининг “Мирқотул мафотийҳ шарҳу Мишкотил масобийҳ” номли машҳур асарларида (14-жуз, 356-бет) шундай деганлар: “Ал фақру фахрий ва биҳи афтахиру” ривояти Пайғамбаримиз номларидан айтилган. Ҳофиз Ибн Ҳажар Асқалоний ва бошқа олимлар айтганларидек, бу ривоятнинг исноди “мавзуъ” (сохта, тўқима) ва “ботил”дир”. Мазкур китобнинг 15-жузи, 150-бетида: “Ҳофиз Асқалоний ва бошқа ҳофизлик даражасига етган олимлар очиқ-ойдин (равшан, аниқ) баён қилганларидек, бу ривоятнинг асли-асоси йўқ, ботилдир”, дейилган.

Муҳаққиқ муфассир Олусий “Руҳул маъоний” тафсирида (7-жуз, 267-бет): “Ал фақру фахрий” хабари асли-асоси йўқ, кизб (ёлғон)дир”, деган. Мазкур тафсирнинг 20-жузи, 422-бетида: “Халқ орасида тарқалган бу ривоятнинг асли-асоси йўқ”, дейилган. Мазкур тафсирнинг яна 23-жузи, 13-бетида: “Халқ орасида тарқалган “Ал фақру фахрий” ривояти Ибн Ҳажар Асқалоний айтганидек, исноди “мавзуъ” (сохта, тўқима), “ботил”дир”, дейилган.
Шайх Бакр Абу Зайд “Мўъжамул маноҳил лафзийя” китобида (21-жуз, 21-бет): “Халқ орасида тарқалаётган “Ал фақру фахрий ва биҳи афтахиру” лафзини Ҳофиз Ироқий  ва Ҳофиз Ибн Ҳажар Асқалонийлар: “Исноди “мавзуъ” (сохта, тўқима), “ботил”дир”, дейишган”, дейди.
“Ат талхийсул ҳабийр фий тахрийжи аҳодийсир Рофеъиййил-кабийр” китобида (4-жуз, 156-бет): “Имом Санъоний мазкур ҳадиснинг “мавзуъ” (сохта, тўқима) эканига жазм қилган яъни, аниқ ишонч ҳосил қилган”, дейилади.
“Тафсири Нисобурий” муаллифи (7-жуз, 151-бет): “Агар бу ривоят саҳиҳ бўлганида эди, бу “фақирлик” бошқа маънодадир, масалан: “Аллоҳ таолога бўлган муҳтожлик” деб, таъвил қилган бўлар эдик”, деганлар.
Мазкур ривоятнинг исноди “мавзуъ” бўлиши билан бир қаторда яна “ботил” дейилишининг сабаби, бу ривоят мазмун жиҳатидан қуйидаги саҳиҳ ҳадисга зиддир. Абу Бакра (ра) айтадилар: “Пайғамбаримиз ҳар намоздан сўнг: “Эй Аллоҳ, мен куфр, фақирлик ва қабр азобидан паноҳ беришингни сўраб илтижо қилурман”, деб дуо қилардилар” (Абу Довуд, Насоий, Аҳмад ибн Ҳанбал ва Ҳокимлар ривояти).
Муҳаққиқ уламолар айтадилар: “Ал фақру фахрий ва биҳи афтахиру” ривояти “кизб” (ёлғон), “мавзуъ” (сохта, тўқима), асли йўқ бўлиб, ҳадис билимдонларининг бирортаси Пайғамбаримиздан ривоят қилмаган. Қолаверса, маъноси ҳам ботил. Зеро, Пайғамбаримиз ўзларига Аллоҳ таоло томонидан берилган фазилатлар билан асло фахрланмаганлар. Балки, кўп ҳадисларида: “Мен қиёмат куни Одам болаларининг саййидиман, аммо бундан фахрланмайман. Қиёмат куни биринчи бўлиб менинг қабрим очилади, аммо бундан фахрланмайман. Биринчи шафоат қилувчи ҳам, биринчи шафоат қилингувчи ҳам мен бўламан, аммо бундан фахрланмайман. Қиёмат кунида менга "Ливоул ҳамд" (мақтов байроғи) берилади, аммо бундан фахрланмайман. Жаннатга ҳам биринчи бўлиб кираман, аммо бундан фахрланмайман...”, деганлар” (Муслим, Абу Довуд, Термизий ва Ибн Можа ривоятлари).

Абдул Азим ЗИЁУДДИН


  • 2568
Аброр Мухтор Алий ал-Ҳанафий

Аброр Мухтор Алий ал-Ҳанафий Фахрий доктор, воиз 23 Iyun 2022


Жавробга масҳ тортамизми ёки пайпоққами?

img

Бизларга Исломни дин деб танлаган, Исломни эса поклик устига бино қилган Аллоҳ таолога ҳамдлар бўлсин!

Оламларга раҳмат қилиб юборилган, Ҳабибимиз Муҳаммад солаллоҳу алайҳи васалламга салоту саломлар ёғилсин! У Зотнинг оилалари ва шогирдларидан Роббимизнинг ўзи рози бўлсин! Аммо баъду:

Мусулмоннинг ҳар бир иши илмий далил асосидадир. Ислом дини қўйган илмий асосни тарихда ҳам, хозир ҳам ҳеч ким қўя олгани йўқ. Кўр-кўроналик илмнинг зиддидир. Бугунги кундаги одатий пайпоққа масҳ тортишлик масаласи очиқ-ойдин илм билан бўлмаётганга ўхшаб кўринади. Шу сабабли ушбу масалада баъзи изланишлар қилишга ҳаракат қилдик. Камчиликларимиз кўрсатилса холис қабул қиламиз. Биз ҳар қандай мунозара илмий асосда бўлишлиги тарафдоримиз.

Набий солаллоҳу алайҳи васаллам даврларидаги жавроб бугунги кундаги одатий пайпоқдан фарқ қилади. Шунинг учун мақола сарлавҳасини “Жавробга масҳ тортамизми ёки пайпоққами?”, деб қўйдик. Аслида ҳар қандай сўзнинг луғавий ва истилоҳий маъноси бўлиб, Ислом уламолари дастлаб ушбу таърифни аниқлаб олгач, кейин у хусусда ўз хулосаларини билдиришади.

Абул Файз Муртазо Зубайдий шундай дейди:

“Луғатда жавроб деб оёқни ўраб турувчи нарсага айтилади. Жавроб араб тилига форсчадан кирган бўлиб, унинг асли “гўри по”, яъни “оёқнинг қабри” маъносидадир”[1].

Шунинг учун арабчада жавроб сўзининг кўплик шаклига “ҳо” ҳарфи қўшиб, яъни “жаварибаҳ” деб, унинг четдан кирганлигини билдириб қўйилади.

Имом аз-Заркаший:[2]

“У оёқни исситиш учун жундан қилинган қопламадир”, деган.

Ат-Тибий шундай дейди:[3]

“Жавроб терини ўраб турувчи нарсадир”. Худди шу таъриф “Мажмаъ ал-Биҳар”да ҳам келтирилган.

Муҳаммад ибн аш-Шавконий[4] шундай дейди:

“Хуф, яъни махси теридан бўлиб, икки қадамни ўраб туради. Журмуқ, яъни чориқ ундан каттароқдир. Жавроб эса журмуқдан ҳам каттароқ бўлади”[5].

Шайх Абдулҳақ ад-Деҳлавий[6] шундай ёзадилар:

“Жавроб махсининг устидан совуқда тўфиққача кийиладиган махсидир. Уни аввалги махсининг остини кир бўлиб, ювилишидан сақлаш мақсадида кийилади”.[7]

Ибн ал-Арабий ал-Моликий[8] шундай дейди:

“Жавроб совуқни тўсиш учун жундан қилинган қадамни ўраб турадиган (оёқ) кийимидир”.[9]

Ибн Таймия[10] ўзининг “Фатово”сида:

“Жавроб билан кавушнинг фарқи, жавроб жундан, кавуш эса теридан қилинганлигидадир”, деган.

Бадриддин Айний[11] айтади:

“Жавроб Шом шаҳри одамлари қаттиқ совуқда киядиган нарса бўлиб, уни титилган жундан йигириб қилинади. Жавробни қадамга тўфиқнинг устигача кийилади”.

Жавроб тукдан ҳам қилинади.

Холид ибн Саъддан ривоят қилинади:

“Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу тукдан бўлган икки жавробларига ва кавушларига масҳ тортар эдилар”.[12]

Маждуддин Файруз Ободий[13] ўзининг тафсирида жавробга умумий шомил маънони айтиб шундай деган:

“Теридан, жундан, тукдан ёки бошқа ҳар қандай нарсалардан нафис ёки қалин ҳолда тўқилган оёқни ўраб турувчи нарсага жавроб дейилади. Балки жавроб тўқилган ва тўқилмаган нарсаларга ҳам шомилдир”.

Ал-Ҳалабий[14]Маждуддин зикр қилган таърифдан кейин қуйидагиларни айтади:

“Тафсирдаги жавробнинг таърифи луғат эътиборидандир. Лекин урфда тикилмаган бўлса ҳам (оёқни) ўраб турувчи нарсага жавроб дейилади. Жавроб тикилган ва тикилмаган бўлса ҳам махсига ўхшаб кийиладиган нарсадир”.[15]

Тибий, Шавконий ва шайх Абдулҳақ ўз тафсирларида, жавроб деб теридан қилинган, махсидан каттароқ, махсининг туридан бўлган нарсага айтилади, дейишган.

Ибн ал-Арабий, Ибн Таймия ва Айнийларнинг тафсирларида, жавроб жундан қилинган оёқ кийими, дейилади.

Ҳанафийларларнинг буюк имомларидан Шамсул Аимма ал-Ҳалвоний[16] шундай дейди:

“Жавроб беш хил нарсадан қилинади.

1- Миръизийдан;

2- Ғозлдан;

3- Қилдан;

4- Юпқа теридан;

5- Кирбосдан.

Ибн Нужайм[17]Шамсул Аиммадан ривоят қилиб, ушбу беш нарсани таърифлаб, жумладан:

“Миръизий эчкининг юнги остидаги майин тукдир. Ғозл жундан йигирилган ипдир. Кирбос пахтанинг ипидан тўқилган матодир”, деган.[18]

Иброҳийм Муҳаммад ибн Иброҳийм ал-Ҳалабий айтади:

“Кирбос ҳар қандай ип туридан бўлган нарсага айтилаверади. Каноп, ибрисим яъни ипак кабиларнинг ҳам кирбос дейиш мумкин”.

“Бахрур Роиқ”нинг хошиясида жавробнинг таърифидаги ихтилоф икки жиҳатдандир:

1- У нимадан қилиниши тўғрисидаги ихтилоф;

2- Унинг миқдори тўғрисидаги ихтилоф, дейилган.

Аллома Абу Тийб Шамсул Ҳақ[19] ушбу икки турдаги ихтилофни зикр қилиб ўтгач, қуйидагиларни айтади:

“Ушбу ихтилоф, яна Аллоҳ ўзи билгувчироқ, луғатшуносларнинг жавробни турли изоҳлашлари сабабли ёки жавробнинг турли диёрларда кўриниши ва ясалиши турли хил бўлганлиги сабабли пайдо бўлган. Баъзи жойларда жавроб теридан қилинган ва баъзи ўлкаларда жундан ясалган бўлса, яна бошқа ўринларда ҳар қандай турдаги матодан тайёрланган. Ким жавробга таъриф айтса, ўз юртидаги жавробнинг кўринишини таърифлаган. Ҳар ким ўзида борини, кўрганини айтган”.[20]

Муборакфурий[21] айтади:

“Ушбу турли хил изоҳ ва тушунтиришларни жамлаш мумкин. Жавроб “Қомус”нинг соҳиблари айтганидек нимадан бўлишидан қатъий назар оёқни ўраб турадиган нарсадир. Лекин жавробни теридан, жундан, тукдан ёки бошқа нарсадан бўлиши тўғрисидаги сўзлар ҳар кимнинг ўз юрти ҳунармандчилиги эътиборидандир. Валлоҳу Аълам”.[22]

Яна Муборакфурий жавробнинг истелоҳий маъноси хусусида сўз юритиб, шундай дейди:

“Мазҳаблар ўртасида жавробга масҳ тортиш бўйича ранг-баранг қарашлар мавжуд. Менинг наздимда энг кучли сўз имом Таҳовийнинг “Шарҳул Осор”да айтган сўзидир:

“Биз, жавроб агар қалин бўлса, унга масҳ тортишнинг зарари йўқ, деймиз. Батаҳқиқ, Абу Юсуф ва Муҳаммад роҳматуллоҳи алайҳимлар ҳам худди ушбу сўзни айтишган. Аммо Абу Ҳанифа роҳматуллоҳи алайҳ, жавробга масҳ тортиш учун уни қалин бўлиши билан бирга, теридан ишланган бўлишини ҳам шарт қилганлар. Шунда жавроб гўё махси каби бўлади, деган.[23]

Ҳанафийларнинг китобларидан бўлмиш “Шарҳул Виқоя”да:

“Жавробнинг иккиси ҳам зич тўқилган бўлиши, яъни уни боғлаб олмаса ҳам тўфиқда ўзи туриши керак. Яна кавуш қисми теридан бўлиши лозим. Агар жавроб зич тўқилган бўлиб, кавуш қисми теридан бўлмаса Абу Ҳанифанинг наздларида унга масҳ тортиш жоиз эмас. Лекин икки шогирдлари жавроб зич тўқилган бўлишининг ўзи масҳ тортишга кифоя қилади дейишган. Абу Ҳанифа икки шогирдларининг гапига қайтган ва фатво ҳам шунгадир”, дейилган.

Яна “Шарҳул Виқоя”да шундай дейилган:

“المنعل” ал-Мунаъал “ التنعيل” ат-Танъилдан олинган бўлиб, жавроб қадамининг остига худди ковушга ўхшатиб тери қўйишга айтилади.

“المجلد” ал-Мужаллад “التجليد” ат-Тажлиддан олинган бўлиб, жавробнинг юқори ва қуйи қисмини тери билан қоплашга айтилади”.

Ҳанафий мазҳабининг жавроб хусусидаги умумий қарашлари қуйидагича:

Агар икки жавробнинг ости теридан бўлса ёки мутлақ теридан бўлса, унга масҳ тортиш тўғрисида барча иттифоқ қилади. Агар икки жавробнинг ости теридан бўлмаса ёки мутлақ теридан бўлмаса, унга масҳ тортиш тўғрисида ихтилоф қилишади. Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳи алайҳ аввалги сўзларида, унинг ости ёки мутлақ ўзи теридан бўлмаса унда доим юриш имкони йўқ, деган хулоса билан масҳ тортишни ман қиладилар. Бу суратда жавробнинг махсига ўхшаш жиҳати йўқолади. У зотнинг икки соҳиблари Абу Юсуф ва Муҳаммадлар агар жавроб қалин ва мустаҳкам матодан бўлса, унда бемалол юриш мумкин. Бас шу жиҳатдан у махсига ўхшайди, деб унга масҳ тортишлик ижозатини берадилар. Агар жавроб қалин ва мустаҳкам матодан бўлмаса, бу икки шогирднинг наздида ҳам билиттифоқ унга масҳ тортишлик жоиз эмас. Ушбу маълумот Абдулҳай Лакнавийнинг[24] “Шарҳул Виқоя” га ёзган “Умда ар-риоя” номли хошиясида ҳам келтирлган.

Аллома Косоний[25] роҳимаҳуллоҳ “Бадоеъус саноеъ” китобида шундай ёзадилар:

“Уламоларнинг иттифоқига кўра, пайпоқларнинг матоси сув сизиб ўтадиган даражада юпқа бўлса, уларга масҳ тортиш мумкин эмас”.

Аллома ибн Нужайм роҳимаҳуллоҳ ҳам шундай дейдилар:

“Ип ёки жундан қилинган пайпоқларга масҳ тортиш мумкин эмас”. Бу борада ҳеч қандай ихтилоф йўқ. Кийилган пайпоқ бир фарсахдан (уч милдан яъни 5760 метрдан) ортиқ йўл юрса бўладиган даражада қалин бўлсагина, уламоларнинг фикрида бироз фарқ учраши мумкин. (“Ал-Баҳрур-Роиқ”).

Жавроб хусусида моликийларнинг мазҳаби Абу Ҳанифанинг аввалги сўзи билан бир хилдир. Яъни, улар ҳам жавробга масҳ тортишлик учун унда энг камида икки шарт топилишлиги лозим, дейдилар.

1- Жавроб мутлақ теридан бўлиши;

2- Ёки энг камида кавуш қисми теридан бўлиши лозим.

Шофеъий ва Ҳанбалийлар ижтиҳодини имом Термизий зикр қилади:

“Агар жавроб қалин ва мустаҳкам матодан бўлса, унинг остига тери қопланмаган бўлса ҳам унга масҳ тортиш жоиздир”.

Бунга кўра Абу Ҳанифанинг кейинги сўзлари, икки шогирдларининг сўзи, имом Шофеъий ва имом Аҳмад ибн Ҳанбалнинг сўзлари бир хилдир. Яъни, агар жавроб қалин ва мустаҳкам матодан бўлса, унинг остига тери қопланмаган бўлса ҳам унга масҳ тортишлик жоиздир.

Имом Шофеъийдан Абу Ҳанифа роҳматуллоҳи алайҳнинг аввалги сўзига ўхшаш сўз ҳам нақл қилинган. Ибн Қудома[26] “Муғний” номли китобида шундай дейди:

“Абу Ҳанифа, Молик, Авзоий, Мужоҳид, Амр ибн Дийнор, Ҳасан ибн Муслим ва Шофеъий роҳматуллоҳи алайҳимлар агар икки жавробнинг остига тери қопланмаган бўлса, уларга масҳ тортиш жоиз эмас. Чунки унда юриш имкони йўқдир. Нафис жавробга масҳ тортиш жоиз бўлмаганидек, остига тери қопланмаган жавробга ҳам масҳ тортиб бўлмайди, дейишади”.

Ибн ал-Арабий “Ориза”да шундай дейди:

“Уламолар жавробга масҳ тортиш хусусида уч хил фикрни олдинга суришади:

1- Агар жавроб тўфиққача теридан қилинган бўлса, унга масҳ тортишлик дуруст бўлади. Имом Шофеъий ва бизнинг баъзи соҳибларимиз ҳам ушбу сўзни айтишган.

2- Агар жавроб қалин бўлиб, мутлақ теридан бўлмасада, лекин остига тери қопланган бўлса, унга масҳ тортишлик жоиздир. Шофеъийларнинг баъзи соҳиблари ўз мазҳабларида ушбу сўзни тасдиқ қилишган. Абу Ҳанифа роҳматуллоҳи алайҳ ҳам мана шу фикрни қувватлаган. Шофеъийнинг асҳоблари буни имом Моликдан ривоят қилиб келтиришган.

3- Агар жавробнинг остига тери қопланмаган ва ёки мутлақ теридан бўлмаса ҳам, унга масҳ тортишлик жоиз бўлади. Бу сўзни Аҳмад ибн Ҳанбал айтганлар.

- Биринчи фикрни қўллаганлар шундай дейишади:

“Жавроб тўғрисидаги ҳадислар заифдир. Агар жавроб теридан бўлса, унинг ҳукми махсига ўхшаб қолади ва шунда у махси тўғрисида келган ҳадислар тахтига дохил бўлади”.

- Иккинчи фикрни қўллаганлар шундай дейишади:

“Албатта, агар жавроб қалин ва мустаҳкам матодан бўлиб, у оёқни тўфиққача беркитса, у билан юришлик имконияти бўлади. Демак унда юриш имконияти бўлгандан кейин у махси кабидир. Махсига эса масҳ тортишлик билиттифоқ жоиздир”.

- Учинчи фикрни қўллаганлар шундай дейишади:

“Ҳадиснинг зоҳирида мутлақ жавроб дейилган. Агар ҳадис саҳиҳ бўлса, жавробга масҳ тортишлик асл бўлади”.[27]

Шофеъийлардан бўлган ибн Рослан[28] Абу Довуднинг “Сунан”ларига ёзган ўзининг шарҳида шундай дейди:

“Имом Шофеъий “Умм”да қуйидаги матнни келтиради:

“Жавробга, унинг қалин ва остига тери қопланганлик шарти билан масҳ тортишлик жоиздир”.

Шофеъийларнинг улкан жамоаси ушбу сўзни қувватлайди.

Қози Абу Тийб шундай дейди:

“Масҳ тортишнинг фарз ўрнидан бошқа жойида юришлик мумкин бўлган жавробга масҳ тортишлик жоиздир”[29].

Шофеъий мазҳабидаги энг тўғри сўз шудир”.

Муборакфурий шундай дейди:

“Агар сиз, жавроб лафзи ҳадисда ҳеч қандай қайдларсиз, мутлақ келган, нима сабабдан унга масҳ тортишлик учун фуқаҳоларнинг барчаси маълум шартларни қўйишмоқда. Яъни баъзилар теридан бўлишлигини, баъзилар эса остига тери қопланган бўлмоқлигини, яна баъзилар қалин ва мустаҳкам матодан бўлишини айтишмоқда, десангиз, унга қуйидаги жавобни берамиз:

“Қуръони Каримдаги оятнинг очиқ-ойдин далолати оёқни ювмоқликдир. Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:

“Эй, иймон келтирганлар! Намозга турмоқчи бўлсангиз, юзларингизни ва қўлларингизни чиғаноқлари ила ювинглар. Бошларингизга масҳ тортинглар. Ва оёқларингизни тўпиқлари ила ювинглар”.[30]

Оятдаги “ювинглар”, деган очиқ-ойдин далолатни, фақатгина саҳиҳлигида муҳаддислар иттифоқ қилган, мутавотир ҳадис бўлсагина тарк қилиш мумкин бўлади. Махсига масҳ тортишлик тўғрисидаги ҳадислар ана шундай мутавотир ҳадислар жумласидандир. Ҳатто бу борада имом Абу Ҳанийфа роҳматуллоҳи алайҳ шундай деганлар:

“Маҳсига масҳ тортиш масаласида келган далиллар менга кундай равшан бўлмагунча рухсат бермаганман”.

Яъни махсига масҳ тортишлик тўғрисидаги ҳадислар мутавотир даражада эканлигини аниқланмагунча, фуқаҳолар махсига масҳ тортишликка ижозат беришмаган.

Имом Абу Юсуф роҳматуллоҳи алайҳи шундай ёзадилар:

“Қуръоннинг буйруғини Суннат билан истисно қилиш мумкин, бироқ бунинг учун суннат махсига масҳ тортишлик мавзусидаги каби тавотур ёки истифода даражасига етиши шарт”.

Шунинг учун оятдаги оёқни ювишлик амалининг ўрнига суннатдаги махсига масҳ тортишлик амалини қилиш борасида ихтилоф йўқ. Лекин жавробга масҳ тортишлик тўғрисида бор йўғи учта ҳадис ворид бўлган ва уларнинг иккитасини санади заифлигига иттифоқ қилишган.

Энди, қандай қилиб оятдаги очиқ-ойдин ювишлик маъносини қўйиб, уламолар саҳиҳлигида ихтилоф қилган ҳадисни далил қилиб олдинга сурамиз!? Мана шунга ишора қилиб имом Муслим шундай деган эди:

“Қуръоннинг очиқ-ойдин ояти Абу Қайс ва Ҳузайл кабиларнинг сўзи билан тарк қилинмайди”.

Шу сабабдан жавробга масҳ тортиш учун фуқаҳолар қўйган юқоридаги қайдларни шарт қилиш лозим бўлади. Ушбу шартлар билан жавроб махсига ўхшаб қолади ва унга масҳ тортиш эса худди махсига масҳ тортиш ҳадисига амал қилиш ҳисобланади. Натижада эҳтимолий далилдан аниқ далилга амал қилган бўлинади. Фуқаҳолар наздида агар жавроб теридан ёки унинг ости теридан бўлса, ёҳуд бу икки шарт топилмай қалин ва мустаҳкам матодан бўлса, у худди махси кабидир. Ундан бошқасига масҳ тортмаслик эҳтиётлироқдир”.[31]

Муборакфурий шундай дейди:

“Агар сиз:

“Нима учун, имом Аҳмад ибн Ҳанбал роҳматуллоҳи алайҳ жавробга масҳ тортиш ҳадисини заиф дейиш билан бирга, ўзлари унга масҳ тортиш учун ҳеч бир қайдларни қўймаганлар? Ибн ал-Арабийнинг сўзларида буни кўриш мумкин-ку?”, деган саволни ўртага ташласангиз унга қуйидагича жавоб берамиз:

“Аслида имом Аҳмад роҳматуллоҳи алайҳ ҳам жавробга масҳ тортиш учун унинг шаффоф бўлмаслигини яъни қалин ва мустаҳкам матодан бўлишини шарт қилиб қўйганлар. Имом Термизий роҳматуллоҳи алайҳ буни очиқ баён қиладилар. Ибн Қудома “Муғний”да шундай дейди:

“Батаҳқиқ Аҳмад ибн Ҳанбал мутлақ жавробга масҳ тортишга ижозат бермаган. Агар жавроб қалин бўлиб, бўшашмасдан оёқда худди махси каби тик турса, унга масҳ тортиш учун ижозат берганлар. Кишилар жавробни махси ўрнида кўрганлари учун унга масҳ тортар эдилар. Улар жавробни кийиб олиб, у билан бемалол кўчаларда юришарди”.

Ибн Қудома бундан олдин ушбуни келтирган эди:

“Аҳмад ибн Ҳанбалдан йиртиқ жавробга масҳ тортишлик тўғрисида сўралди. Бас у киши буни хуш кўрмаслигини билдирди. Ғолибо, имом Аҳмаднинг наздида бу енгил санашдир. Чунки жавробнинг ёлғиз ўзига масҳ тортиш ҳадисида собит бўлмаган. (Балки унинг ёнида кавуш ҳам зикр қилинган). Ушбу ҳадис қуйидагича:

Муғийра ибн Шуъбадан ривоят қилинади:

“Албатта, Набий солаллоҳу алайҳи васаллам икки жавроб ва икки кавушга масҳ тортар эдилар”.[32]

Яна ибн Қудома давом эттириб:

“Агар жавроб кавуш билан собит бўлса, унга масҳ тортади. Қачонки кавушни ечса таҳорат синади. Яъни жавробнинг ўзи ҳадисда собит бўлмаган, балки унга масҳ тортиш учун унинг ёнида кавуш бўлиши ҳам лозим. Шунда унинг устига масҳ тортишлик мубоҳ бўлади ва агар кавушни ечса, таҳорат синади. Чунки жавробнинг собитлиги масҳнинг жоизлиги учун лозим бўлган икки шартдан биридир. Кавушнинг кийилиши билан у комил бўлади. Демак кавушни ечса, битта шарт йўқолиб, худди қадам кўриниб қолганидек таҳорат ботил бўлади”, дейди.

Шунга кўра имом Аҳмад ибн Ҳанбал роҳматуллоҳи алайҳ жавроб ҳадисига суянмай, балки саҳобалардан келган асарларга суянмоқда. Ҳофиз ибн Қаййим[33] шундай дейди:

“Батаҳқиқ имом Аҳмад жавробга масҳ тортишликнинг жоизлигига далил келтириб, унга Абу Қайснинг ривоятини иллат қилади. Бу у кишиниг инсофли ва адолатли эканлигидандир. Ушбу масалада имом Аҳмаднинг эътимоди ана ўша саҳобалар ва очиқ-ойдин қиёсдир. Зеро жавроб билан махсининг орасида айтарли фарқ йўқдир. Шундай экан жавробга махсининг ҳукмини жорий қилиш тўғри бўлади”.[34]

Муборакфурий шундай дейди:

Ибн Қаййимнинг, зеро жавроб билан махсининг орасида айтарли фарқ йўқдир, деган сўзида мулоҳаза бор. Агар жавроб теридан бўлмасада, лекин қалин ва мустаҳкам матодан бўлиб, пухта тўқилганлигидан оёқда боғичсиз ўзи тик турса ва унинг ўзи билан юриш мумкин бўлса, шубҳасиз бундай жавроб билан махси ўртасида айтарли фарқ бўлмайди. Албатта, бу жавробнинг ҳукми махсининг ҳукми кабидир. Аммо жавроб орқаси кўринадиган даражада юпқа бўлиб, боғичсиз оёқда турмаса, унинг ўзи билан ерда юриб бўлмаса, бундай жавробни қандай қилиб махсига тенглаштирамиз?!Демак ҳукмда махсига тенглашадиган жавробнинг фуқаҳолар келтирганидек шартлари бўлиши лозим. Махси билан юпқа жавробни қиёслаш, икки фарқли нарсани қиёслашдир. Бунинг нотўғри эканлигини тушуниш қийин эмас. Гарчи, фаразан махси билан юпқа жавробнинг ўртасида деярли фарқ йўқ, дейилсада, аниқки юпқа жавроб махси тўғрисида келган ҳадислар тахтига дохил бўла олмайди. Чунки жавроб махси туридан эмасдир. Шундай экан махсига ва юпқа жавробга масҳ тортишлик ёлғиз қиёс билан собит булмокда. Қуръоннинг очиқ-ойдин ояти қиёс билан тарк қилинмаслиги барча иттифоқ қилган қоидадир.

Агар сиз Муслимнинг:

“Қуръоннинг очиқ-ойдин далолати Абу Қайс ва Ҳузайлга ўхшаганларнинг сўзи билан тарк қилинмайди”, деган сўзига Ҳофиз ибн Қаййимнинг берган икки хил жавобини келтирсангиз. У жавоб қуйидагича эди:

- “Биринчидан:

Албатта Қуръоннинг очиқ-ойдин далолати жавробга масҳ тортишликни ман қилса, унда ушбу ман қилишлик махсига масҳ тортмоқликка ҳам тегишли бўлиши лозим. Шунда ижмоъ масаласига берилган жавобни, ихтилоф масаласига ҳам бериш тўғри бўлади.

- Иккинчидан:

Саҳобалар Қуръонни Набий солаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзларидан эшитишган, унинг таъвилини билиб, жавробга масҳ тортишган. Ваҳоланки улар Қуръоннинг зоҳирини, Аллоҳнинг бундан кўзлаган мақсадини уммат ичида энг билувчироғи эдилар”.[35]

Бу икки жавобда ҳам мулоҳаза бор, деймиз.

- Биринчи жавобдаги мулоҳаза:

Махсига масҳ тортишлик тўғрисида муҳаддислар саҳиҳлигида иттифоқ қилган бир неча ҳадислар ворид бўлган. Саҳобалар ушбу саҳиҳ ҳадислар сабабидан Қуръоннинг очиқ-ойдин далолатини тарк қилиб, ўша ҳадисларга амал қилишган. Аммо жавробга масҳ тортишлик тўғрисида муҳаддислар саҳиҳлигида иттифоқ қилган ҳадислар ворид бўлмаган. Бу ҳадисларни ўрганиб чиқсангиз, улар тўғрисида турли сўзларни кўрасиз. Қандай қилиб Қуръоннинг очиқ-ойдин далолатини тарк этиб, маълул ҳадисга амал қилинади?!

- Иккинчи жавобдаги мулоҳаза:

Саҳоба розияллоҳу анҳумлар масҳ тортган жавробнинг орқаси кўринадиган даражада юпқа бўлганлиги, боғичсиз оёқда турмайдиган ва у билан юриб бўлмайдиганлиги очиқ-ойдин собит бўлмаган. Лекин улар масҳ тортган жавробнинг қалин ва мустаҳкам матодан бўлганлиги ва у билан юриш мумкинлиги тўғрисидаги маънолар эҳтимоли кучлироқдир. Саҳобалар жавробларини махси сифатида кўришган ва уларга масҳ тортишда махсига масҳ тортишлик маъносидаги ҳадисларга амал қилгандек амал қилишган. Имом Аҳмаднинг ушбу сўзлари бунга далолат қилиб турибди:

“Кишилар жавробни махси ўрнида кўрганлари учун унга масҳ тортар эдилар. Улар жавробни кийиб олиб бемалол кўчаларда юришарди”.[36]

Саҳобалар жавробга масҳ тортишган, дейишлик, мутлақ, қалин ёки юпқа бўлсин ҳар қандай жавробга масҳ тортишган деган маънони билдирмайди. Аллома Абу Тийб Шамсул Ҳақ роҳматулоҳи алайҳ “Ғоятул мақсуд” да мазҳабларнинг жавробга масҳ тортишлик тўғрисидаги фикрларини келтиргандан кейин қуйидагиларни ёзади:

“Сиз биласизки, жавроб теридан, жундан ва яна шунингдек пахтадан ҳам қилинади. Буларнинг барчасини жавроб деб номланади. Ушбу умумий жавроблар ичида фуқаҳолар рухсат бергани Набий солаллоҳу алайҳи васаллам масҳ тортган жундан бўлган жавробдир. У жавробнинг ости теридан ёки ўзи қалин ва мустаҳкам матодан бўлиши қатъий собит бўлмаган. Нима учун фуқаҳолар масҳ учун жавробнинг теридан бўлишлигини тайин қилишмоқда? Чунки жавроб теридан бўлса, у махсига ўхшаб қолади. Зеро махси фақат теридан қилинади. Агар ҳадис Набий солаллоҳу алайҳи васалламнинг қовлий ҳадисларидан бўлиб, унда:

“Жавробларингга масҳ тортинглар”, деган сўзлари бўлганида эди, шу сўздан жавробни ҳеч қандай қайдларсиз умумий тушуниш мумкин бўларди. Зеро бундай қовлий ҳадис йўқми, демак жавробни умумий тушуниш ҳам йўқ”.

Яна сиз:

“Нима учун жавроб айнан жундан бўлишлиги керак. Эҳтимол Набий солаллоҳу алайҳи васаллам масҳ тортган жавроб жундан бўлмай пахтадан ҳам бўлиши мумкин-ку? Ровий буни очиқламаган”, десангиз, унга қуйидагича жавоб берамиз:

“Ҳа тўғри! Бу ерда икки томоннинг эҳтимоли баробар. Жавроб жундан бўлганидек, пахтадан ҳам бўлган бўлиши мумкин. Лекин бу икки эҳтимолнинг ўртасида яна бир кучли эҳтимол бор. Бу – унинг теридан бўлиш эҳтимоли. Агар жавроб теридан бўлса, у махси маъносидаги ҳадисларга мувофиқ келади. Унга масҳ тортишлик ҳеч қандай ихтилофсиз жоиз бўлаверади. Аммо теридан бошқа нарсадан бўлса, бунда киши хотиржам бўладиган даражада аниқлик бўлмай, балки турли хил шубҳали эҳтимоллар юзага чиқади.

“Абу Муҳаммад Ҳасан ибн Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади. У киши шундай деди:

“Мен Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васалламдан:

“Сени шубҳага солган нарсани тарк қилиб, сени шубҳага солмаган нарсага ўтгин. Бас, албатта сидқ хотиржамликдир, кизб шубҳадир”, деганларини ёдлаганман”.[37]

Демак тўғрилиги аниқ бўлган йўл турганда, тўғрилиги эҳтимоллий йўлни танлаш ноўриндир.

Жавробга у қалин ёки юпқа бўлсин, мутлақ масҳ тортиш мумкин дейдиганлар, имом Аҳмаднинг “Муснад”ларида келган ушбу ҳадисни ҳам далил қилиб келтирадилар. У киши шундай дейди:

“Бизга Яҳё ибн Саид Саврдан, у Рошид ибн Саъддан, у эса Савбондан ривоят қилади. Савбон розияллоҳу анҳу шундай деди:

“Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васаллам сария жўнатганларида, уларга совуқ етди. Набий солаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига қайтишгач, уларга етган совуқдан шикоят қилишди. У зот солаллоҳу алайҳи васаллам “асоиб” ва “тасохийн”ларига масҳ тортишни буюрдилар”.[38]

Ибн Асир “Ниҳоя”да:

“Асоиб” саллалардир. Чунки у билан бош боғланади. (Асаба деб араб тилида бошни боғлайдиган нарсага айтилади). “Тасохийн” деб қадамни иситиб турадиган махси, жавроб ва шу каби ҳар қандай нарсага айтилади. Бу луғат кўплик шаклида бўлиб, унинг бирлиги йўқдир. Ушбу ҳадис санадидаги кишиларнинг барчаси ишончли ва рози бўлинганлардир”.

Аслида бу ҳадисни далил учун келтириш тўғри эмас. Чунки ровийлар ўртасида узилиш бор. Рошид ибн Саъд бу ҳадисни Савбондан эшитмаган. Ҳофиз ибн Абу Хотим шундай дейди:

“Абдуллоҳ ибн Аҳмад ибн Ҳанбал менга ёзган нарсасида шундай деди:

“Аҳмад яъни ибн Ҳанбал:

“Рошид ибн Саъд бу ҳадисни Савбондан эшитмаган”, деди.[39]

Ҳофиз ибн Ҳажар шундай деди:

“Абу Хотим:

“Ал-Харбий Савбондан эшитмаган”, деган.

Ал-Холлал Аҳмад (ибн Ҳанбал)дан ривоят қилиб:

“Ундан эшитишлиги мумкин эмас”, деди.[40]

Ҳофиз Абул Аббос ўзининг “Фатаво”сида шундай дейди:

“Агар жавробнинг ўзи билан юрилса, унга масҳ тортишлик жоиздир. Унинг теридан бўлиш бўлмаслигининг фарқи йўқ. Бу уламоларнинг саҳиҳ сўзидир. “Сунан”да Набий с.а.в икки жавроб ва кавушларига масҳ тортар эдилар, деган маълумот келган. Гарчи бу ҳадиснинг саҳиҳлиги собит бўлмаса ҳам, лекин қиёс унга амал қилишликни тақозо этади. Чунки жавроб билан кавушнинг ўртасидаги фарқ, бирининг жундан бошқасининг эса теридан бўлишлигидадир. Маълумки шариатда бу каби фарқнинг таъсири йўқдир. Унинг теридан, пахтадан, канопдан ёки жундан бўлиши, худди эҳромнинг оқ ёки қора бўлиши кабидир. Тери жундан бироз пишиқроқ холос. Шунингдек теридан бўлган махсига масҳ тортишликдаги эҳтиёж, жундан бўлган жавробга масҳ тортишликдаги ҳикмат ва эҳтиёж билан баробардир. Буларнинг ўртасини фарқлаш икки ўхшаш нарсанинг ўртасини фарқлаш кабидир. Бу эса адолатдан эмас. Энг тўғриси Китоб ва Суннатда келган нарсадир. Аллоҳ таоло энг тўғрисини китобларида нозил қилди ва пайғамбарларини ўша билан жўнатди”.

Муборакфурий Абул Аббоснинг ушбу сўзларига “Тухфа ал-Ахфазий” да шундай дейди:

“Ҳофиз ибн Таймиянинг (яъни Абул Аббоснинг) бу сўзи бизнинг “жавроб қалин ва мустаҳкам матодан бўлиб, унинг ўзи билан юриш мумкин бўлсагина, унга масҳ тортишлик жоиз”, деган сўзимизга қарши эмас. Чунки у киши: “Агар жавробнинг ўзи билан юрилса, унга масҳ тортишлик жоиздир”, демоқда. Маълумки, жавроб қалин ва мустаҳкам матодан бўлсагина унинг ўзи билан юришлик мумкин бўлади. Аммо ибн Таймиянинг: “Шунингдек теридан бўлган махсига масҳ тортишликдаги эҳтиёж, жундан бўлган жавробга масҳ тортишликдаги ҳикмат ва эҳтиёж билан баробардир. Буларнинг ўртасини фарқлаш икки ўхшаш нарсанинг ўртасини фарқлаш кабидир”, деган сўзи, агар жавроб қалин бўлиб, унинг ўзи билан юрилса, тўғри бўлади. Лекин жавроб юпқа бўлиб, унинг ўзи билан юриб бўлмаса, ибн Таймиянинг сўзи тўғри бўлмайди. Чунки юпқа жавробни махсига қиёс қилиш икки турли нарсани бир-бирига таққослашдир. Бу эса билганингиздек нотўғри қиёс ҳисобланади”.[41]

Фуқаҳолар ўртасида умумий илмий қарашларни диққат назари билан ўрганиб чиқсак, биз бугунги кунда кийиб юрган шаффоф пайпоқларга масҳ тортишликнинг ёрқин далилини кўрмаймиз. Ўзи умуман олганда киши ибодат масаласида эҳтиётлироқ бўлгани маъқул. Жавробга масҳ тортишлик хусусида барча фуқаҳолар иттифоқ қилишган, лекин жавробнинг сифати тўғрисида турли хил фикр олдинга сурилган. Бу фикрларни ҳам ўрганиб чиқилса, бугунги куннинг шаффоф пайпоқларига масҳ тортиб бўлмаслигига уларнинг иттифоқини кўриш мумкин.

Барчамизни Аллоҳ таоло ҳақ йўлга ҳидоят қилсин. Зеро асл ҳақиқатни ёлғиз Унинг Ўзи билади. У ҳидоят қилса, адаштиргувчи йўқ. Агар адаштирса, ҳидоят қилгувчи йўқ. 1431ҳижрий 23 жумодул аввал Жума. Соат 01:33.

Аброр Мухтор Алий ал-Ҳанафий

Фойдаланилган адабиётлар:

1. Қуръон Карим.
2. “Сунан Абу Довуд”. Имом Абу Довуд ас-Сижистоний.
3. “Сунан Термизий”. Имом Термизий.
4. “Муснад”. Аҳмад ибн Ҳанбал.
5. “Туҳфатул Аҳфазий шархи Сунан Термизий”.Муҳаммад Абдурраҳмон ибн Абдурраҳийм Муборакфурий.
6. “Китабул маросил”. Ҳофиз ибн Абу Хотим.
7. “Таҳзиб ат-таҳзиб”. Ҳофиз ибн Ҳажар.
8. “Ниҳоя”. Ибн Асир.
9. “Ал-Муғний”.Абдуллоҳ ибн Аҳмад ибн Қудома ал-Мақдисий.
10. “Найлул Автор”.Муҳаммад ибн аш-Шавконий.
11. “Ламаъатут Танқиҳ шарҳ Мирқотул Масобиҳ”.Аллома шайх Абдулҳақ ад-Деҳлавий.
12. “Оризатул Аҳвазий шархи Сунани Термизий”. Имом Ҳофиз Қози Абу Бакр ибн ал-Арабий ал-Моликий.
13. “ Фатаво”. Аҳмад ибн Абдулҳалим Абдуссалом Ибн Таймия.
14. “Ғунийятул Мустамло”.Иброҳийм Муҳаммад ибн Иброҳийм ал-Ҳалабий.
15. “Баҳрур Роиқ шарҳи Канзуд Дақоиқ”.Нажмуддин аз-ЗоҳидийИбн Нужайм.
16. “Ғоятул Мақсуд”. Аллома Абу Тийб Шамсул Ҳақ.
17. “Умда ар-Риоя”.Шайх Абулҳасанот Муҳаммад Абдулҳай Лакнавий.
18. “Шарҳи Осор”. Имом Таҳовий.
19. “Бадоеъус саноеъ”. Алоуддин ибн Масъуд ал-Косоний.
20. “Ал-Қомусул Муҳит”. Маждуддин Файруз Ободий.
21. “Тожул Уруз”. Абул Файз Муртазо Зубайдий.
22. Мактаба аш-Шомила.

[1]Абул Файз Муртазо Зубайдий “Тожул Уруз”.
[2]Имом Абу Абдуллоҳ ибн Муҳаммад ибн Абдуллоҳ аз-Заркаший, ҳижрий 794 да вафот топган.
[3]Ҳасан ибн Муҳаммад ат-Тибий, ҳижрий 743 йили вафот топган.
[4]Муҳаммад ибн аш-Шавконий1172-1255 ҳижрийда яшаб ижод қилган.
[5]Муҳаммад ибн аш-Шавконийнинг “Найлул Автор” номли китобидан.
[6]Аллома шайх Абдулҳақ ад-Деҳлавий. Ҳинд муҳаддисларидан, 958-1052 ҳижрийда яшаб ижод қилган.
[7]Аллома шайх Абдулҳақ ад-Деҳлавийнинг “Ламаъатут Танқиҳ шарҳ Мирқотул Масобиҳ” номли китобидан.
[8]Имом Ҳофиз Қози Абу Бакр ибн ал-Арабий ал-Моликий.
[9]Имом Ҳофиз Қози Абу Бакр ибн ал-Арабий ал-Моликийнинг “Сунани Термизий” га ёзган “Оризатул Аҳвазий” номли китобидан.
[10]Аҳмад ибн Абдулҳалим Абдуссалом Ибн Таймия. Ҳижрий 728 да вафот топган.
[11]Бадриддин Айний, ҳижрий 762-855 да яшаб ижод қилган.
[12]Абдурраззоқ ривояти.
[13]Маждуддин Файруз Ободий, луғатшунос, “Ал-Қомусул Муҳит”нинг соҳиби, ҳижрий 852 да вафот топган.
[14]Иброҳийм Муҳаммад ибн Иброҳийм ал-Ҳалабий ҳижрий 956 вафот топган.
[15]“Ғунийятул Мустамло”.Иброҳийм Муҳаммад ибн Иброҳийм ал-Ҳалабий.
[16]Абдулазиз ибн Аҳмад ибн Наср ал-Ҳалвоний. Шамсул Аимма номи билан машҳур.Ҳижрий 448 да вафот топган.
[17]Ибн Нужайм номи билан машҳур аллома Нажмуддин аз-Зоҳидий. Ҳижрий 758 да вафот топган.
[18]Баҳрур Роиқ шарҳи Канзуд Дақоиқ. 2-жуз. 211-саҳифа.
[19]Аллома Абу Тийб Шамсул Ҳақ, ҳижрий 1273-1329да яшаб ижод этган.
[20]“Ғоятул Мақсуд” китоби.
[21]Муҳаммад Абдурраҳмон ибн Абдурраҳийм Муборакфурий , ҳижрий 1353 да вафот топган.
[22]“Туҳфатул Аҳфазий” 1-жуз, 424-саҳифа.
[23]Имом Таҳовий, 229-321 ҳижрийда яшаб ижод қилган. “Шарҳи Осор”, 1жилд, 995 саҳифа.
[24]Шайх Абулҳасанот Муҳаммад Абдулҳай Лакнавий.1264 -1304 ҳижрийда яшаб ўтган.
[25]Алоуддин ибн Масъуд ал-Косоний. Ҳижрий 587 да вафот топган.
[26]Абдуллоҳ ибн Аҳмад ибн Қудома ал-Мақдисий. 541-620 ҳижрийда яшаб ўтган.
[27]Яъни, аслида мутлақни қайд қилмай, уни мутлақлигича жорий қилинади.
[28]Сирожиддин ибн Рослан ал-Балқиний ал-Мисрий аш-Шофеъий. Ҳижрий 805 да вафот топган.
[29]Яъни масҳ тортишнинг фарз ўрни оёқнинг усти тарафидир. Демак жавробнинг ости тарафи юришга ярайдиган даражада бўлишини масҳ тортиш учун Қози Абу Тийб шарт қилиб қўймоқда.
[30]Моида сураси, 6-оят.
[31]“Туҳфатул Аҳфазий”.
[32]Имом Аҳмад, Абу Довуд ва Термизий ривояти.
[33]Ибн Қаййим ал-Жавзия номи билан машҳур Ҳофиз Шамсиддин Муҳаммад ибн Абу Бакр. Ҳижрий 751да вафот топган.
[34]Ибн Қаййим ал-Жавзиянинг “Сунан Абу Довуд”га ёзган хошиясидан. Таҳорат китоби, 1-жуз, 189-саҳифа.
[35]Ибн Қаййим ал-Жавзиянинг “Сунан Абу Довуд”га ёзган хошиясидан. Таҳорат китоби, 1-жуз, 190-саҳифа.
[36]Ибн Қудома. “Ал-Муғний”.
[37]Имом Термизий ривояти. У, бу ҳадис саҳиҳдир, деган.
[38]Абу Довуд ривояти.
[39]“Китабул маросил”нинг 22-саҳифаси.
[40]Ҳофиз ибн Ҳажар “Таҳзиб ат-таҳзиб”
[41]“Туҳфатул Аҳфазий шархи Сунан Термизий”. 1-жуз, 434-саҳифа).


  • 3224