Тизимга кириш


Ёки

Ro'yhatdan o'tish


yoki

Parolni tiklash

Муҳаммад Айюбхон домла Ҳомидов
27 taqibchi
Муҳаммад Айюбхон домла Ҳомидов
Mudarris, olim
Ro'yxatdan o'tilgan sana: 23 Avg 2022
Муҳаммад Айюбхон домла Ҳомидов 1971-йили Наманган вилояти Косонсой туманида таваллуд топган. 1991-1995 йиллар мобайнида Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом Олий маъҳадида таҳсил олган. Араб ва форс тилларини мукаммал эгаллаган. 2001-2003 йиллари Мирзо Улуғбек номидаги Тошкент Давлат университетида магистратура босқичида ўқиган. Меҳнат фаолиятини 1995-йили Тошкент Ислом институтида мударрисликдан бошлаб, 2007-2009 йиллари мазкур институтда ректорлик вазифасида ишлаган. Устоз Муҳаммад Айюбхон Тафсир, Ҳадис, Улумул Қуръон, Фиқҳ, Фароиз, Усулул фиқҳ, Ислом тарихи ва Мазҳаблар тарихи каби фанлардан талабаларга дарс бериб келмоқда. 2002-2015 йиллар давомида шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларидан дарс олиб, бир неча йўналишда ижозалар олган. “Олтин силсила” таржимонлар гуруҳининг фаол аъзоси бўлиб, ҳозиргача мазкур гуруҳга устозлик қилмоқда. Кўплаб китоблар муаллифи Муҳаммад Айюбхон устоз 2018-йилдан Ўзбекистон мусулмонлари идорасида бўлим мутахассиси, бош мутахассис ва котибият муд ири лавозимларида фаолият юритиб, ҳозирда Фатво маркази уламоси сифатида мўмин-мусулмонларга хизмат қилмоқда.
Postlar 0