"mehnat migrantlari"

Россияда миграция қонунларини бузган муҳожирлар "спецприёмник" - "Мигрантлар қамоқхонаси"да сақланади. Ҳаммаси ҳам эмас. Рейдлар чоғида қўлга олиниб, суд орқали депортацияга ҳукм қилинганлари. Муҳожирлар бу ерда Россия ҳукумати томонидан уларни ватанга қайтариб юбориш учун ажратиладиган маблағни кутишади. Россия эса ҳар ойда ўз қонунларини менсимаган минглаб меҳнат муҳожирлари учун катта маблағ ажратишни истамайди. Натижада муҳожирлар норасмий қамоқхоналарда ойлаб қолиб кетишади.