"ХТВ"

Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов “Facebook”даги саҳифасида барча ўзбекистонликларни фарзандлари таҳсил олаётган мактабларни янги ўқув йилига янада яхшироқ тайёрлашга ёрдам беришга чорлаб чиқди.

Ўзбекистон Президентининг 2018 йил 5 сентябрдаги фармонида Қорақалпоғистон Вазирлар кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларига халқ таълими муассасаларини қўллаб-қувватлаш ва уларнинг инфратузилмасини ривожлантириш масаласида ҳар томонлама кўмаклашиш вазифаси юклатилган.

Шерзод Шерматовнинг умид қилишича, ўзгаларнинг меҳри, кўмаги туфайли яхши билим олган бу каби оилалар фарзандлари шу билими орқали ҳаётда ўз ўрнини топганларида, яхши даромадга эга бўлганларида, ўзларига ушбу қийин даврларида кўрсатилган ёрдамни эслаб, бошқаларга ҳам ёрдам қўлини чўзадиган сахий инсон бўлиб етишади.

“O‘qituvchi” имтиёзли тариф режаси икки хил бўлиб, тақдим этиладиган дақиқалар ва мегабайтларга кўра фарқланади. “O‘qituvchi-1” тарифи (16000 ўсм)да 2000 дақиқа ва 100 та смс тақдим этилади. “O‘qituvchi-2” тарифида эса абонентларга 2000 дақиқа, 3000 мб, 100 та смс берилади, тарифнинг ойлик тўлови – 30000 сўм.

Тошкентдаги 81 та талабгир мактабга болани жойлаштиришнинг антикоррупцион чораларининг ижросини таъминлаш йўли топилмагунча, бу мактабларга қабулда ҳозирча пул олинмайди. Бу ҳақда Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов ўз Facebook саҳифасида эълон қилди.

Ижтимоий тармоқларда Тошкентдаги 81 та талабгир мактабда тажриба сифатида жорий этилаётган янги қабул қоидалари конституцияда кўрсатилган бепул таълим кафолатига зидлиги ҳақида фикрлар билдирилмоқда.

Халқ таълим вазирлиги номзодларни умумий ўрта таълим мактаби директори лавозимига тайинлашнинг янги тизимини жорий қилмоқда. Янги тизимга кўра, мактаб директорлари ота-оналар кенгашлари томонидан сайланади.