"Россия-Ўзбекистон алоқалари"

Ўзбекистон раҳбарияти кенг жамоатчилик билан маслаҳатлашмасдан, АЭС қуриш режасини бошлаган. Шунингдек, бу АЭСни Россия қуради. Танқидчиларга кўра, бу каби хатарли қурилишлар учун обдон текширув ҳамда халқаро тендерлар ўтказилиши керак эди.

Би-би-си "Навоий" эркин иқтисодий зонаси директори Ҳабиб Абдуллаев билан инглиз ҳуқуқи, Россия Жиззахда қуришни режалаётган АЭС ва Ўзбекистондаги айрим стратегик иншоотларнинг рус ширкатлари бошқарувига ўтиши билан боғлиқ хавотирлар ҳақида суҳбатлашди.