"меҳнат муҳожири"

Россияда миграция қонунларини бузган муҳожирлар "спецприёмник" - "Мигрантлар қамоқхонаси"да сақланади. Ҳаммаси ҳам эмас. Рейдлар чоғида қўлга олиниб, суд орқали депортацияга ҳукм қилинганлари. Муҳожирлар бу ерда Россия ҳукумати томонидан уларни ватанга қайтариб юбориш учун ажратиладиган маблағни кутишади. Россия эса ҳар ойда ўз қонунларини менсимаган минглаб меҳнат муҳожирлари учун катта маблағ ажратишни истамайди. Натижада муҳожирлар норасмий қамоқхоналарда ойлаб қолиб кетишади.

Владимир Жириновский мигрантларни ҳавфли деб атаб, улардан воз кечишни таклиф қилди. Россия Либерал демократик партияси етакчисига кўра, Москва кўпмиллатли шаҳарга айланиб руслар камайиб бормоқда. Бу хавфли, дейди Жириновский. Ўтган йил ноябрида Ўзбекистонда айнан ушбу сиёсатчи дабдабали тарзда кутиб олинган, унинг шарафига зиёфатлар берилганди.

Уч ойдан ортиқ хорижда бўлган шахслар Ўзбекистонга қайтгач 24 соат ичида ОИВга мажбурий тиббий кўрикдан ўтказилади. Қарор асосан меҳнат муҳожирлари одамнинг иммунитет танқислиги вирусини тарқатишининг олдини олишга қаратилган.

Индонезия шарқида Ўзбекистонда ҳам урф бўлаётгани каби ёш оналарнинг деярли бари хорижга иш излаб кетган ҳудудлар талайгина. Индонезияликлар бундай жойларни «онасиз қишлоқлар» деб атайдилар.