"мактабга қабул"

Ижтимоий тармоқларда Тошкентдаги 81 та талабгир мактабда тажриба сифатида жорий этилаётган янги қабул қоидалари конституцияда кўрсатилган бепул таълим кафолатига зидлиги ҳақида фикрлар билдирилмоқда.

Ҳозирги кунда 28 мингдан ортиқ бола Тошкентдаги 81 та талабгир мактабнинг микроҳудудида яшаса-да, лекин унга кира олмай, бошқа мактабларда ўқишга мажбур бўлиб келмоқда.

Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов нуфузли мактабларга қабул қилиш жараёнларига яна бир марта изоҳ берар экан, бундай мактабларнинг директорларини қамашдан фойда йўқлигини таъкидлаган.