Кўплаб болалар ва айниқса уларнинг ота-оналари учун мактабга қайтиш азоб саналади. Ушбу жараённи қандай қилиб оғриқсиз ва ҳатто ёқимли қилиш борасида болалар ва оила психологи Галия Нигметжанова қуйидагиларни тавсия қилади.

Катта ёки кичик ёшда эканидан қатъи назар бола одатий кун тартибидаги ўзгаришларни қабул қилиши қийин кечади. Унутманг, нафақат яхшидан ёмонга ўтиш, балки мактабда билим олишдан кейин таътил режимига ўтиш ҳам осон эмас. Уч ойлик ёзги таътилдан кейин мактабга қайтиш ҳақида гапирмаса ҳам бўлади.

Афсуски, баъзида ота-оналар бундай қийин вазиятда болани қўллаб-қувватлаш ўрнига уни турли танбеҳлар билан койийди. Бундай танбеҳлар боланинг иштиёқини янада тушириб юборади. Таътилдан мактабга қайтиш жараёнини ёқимли қилишнинг бир неча усули мавжуд.

  1. Ёзги таасуротларни фарзандингиз билан муҳокама қилинг.

Психологиянинг ўзгармас қонуни: аввал «ким», кейин «нима». Биринчи ва энг катта қувонч бу синфдошлар билан учрашув. Танаффусдан сўнг энг ёқимли нарса бу ўша даврдаги кечинмалар билан бўлишиш истагидир. Шунинг учун ота-оналар ўқув йил бошланиши арафасида оилавий бола ёзни қандай ўтганини муҳокама қилишлари мумкин. Шу йўл билан ота-она фарзандига мактабдаги дўстларга қандай қизиқарли нарсаларни айтиб бериш мумкинлигини яна бир бор эслатади.

  1. Унинг янги ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳақида келишиб олинг.

Ёз давомида бола улғайди, кейинги синфга ўтди, яъни янги ижтимоий мақомга эга бўлди. Нима учундир биз одатда жавобгарликни оширишга эътибор қаратамиз-да, аммо янги ҳуқуқларни эслатишни унутамиз. Янги мақом боланинг ҳаётига қандай таъсир қилади? Сиз янги ўқув йилидан чўнтак пули миқдори ўзгариши ёки бола мактабдан мустақил равишда қайтадиган кунларини муҳокама қилишингиз мумкин.

Ушбу мавзуни музокара тарзида муҳокама қилишингиз мумкин: “Қизим (ёки ўғлим), мактабдаги эҳтиёжларинг учун қанча пул берсам бўлади? Бу пул нималар учун керак бўлиши мумкин?”. Агар бола, масалан, у узоқ вақтдан бери янги телефон ёки бошқа бирор нарсани олишни ният қилиб юрганини айтса, унга ўз пулининг бир қисмини ўз орзуси учун ажратишни таклиф этинг. Бу унинг таътилни хушкайфиятда якунлаб, ўқишни иштиёқ билан бошлашига замин яратади.

  1. Боланинг дарс жойини қандай қилиб жиҳозлашни биргаликда ҳал қилинг

Ҳаётдаги ҳар қандай ўзгаришлар маросимлар билан бирга кузатилади. Янги босқич маконни янгилашни талаб қилади. Кўпинча биз болаларга шундай танбеҳ берамиз: «Тартибсизликни қара, уй вазифасини қаерда қиласан?» Боланинг ўзи учун дарс жойи қандай кўринишда бўлишини ўзи ҳал қилишига имкон беринг. Унга қандай қулай бўлади, нималарни олиб ташлаш ёки олиб келиш керак. Бу ҳақда 31 август куни эмас, аввалроқ ўйлаган яхши.

Ўқув қуролларини сотиб олишни ҳам эътиборсиз қолдирманг. Буни биргаликда қилган яхши, чунки ўқув қуроллари бу бир синфдан бошқасига ўтишнинг бир қисми. Уйдан чиқишдан олдин, барча керакли нарсалар рўйхатини тузинг.

  1. Фарзандингиздан мактабда нима ёқмаслигини сўранг

Ўтган ўқув йилида болани нима хафа қилганини, нифалардан афсусланганини эсланг. Бу вазиятни ҳеч кимни айбламасдан тинчгина муҳокама қилинг. Фарзандингиз билан биргаликда ушбу муаммони ҳал қилиш ечимини топинг.

  1. Илк ўқув ҳафтасида кўп нарса талаб қилманг

Мактаб ўқув дастури бежизга ҳафталарга бўлинмаган: физиологларнинг тавсияларига кўра, биринчи ҳафталар - бу ўқиш учун мослашув саналади. Ўқитувчилар ҳам одатда илк ҳафталарда янги материал бермайдилар ва камдан-кам ҳолларда баҳо қўядилар. Ота-оналар ҳам худди шундай йўл тутиши керак, дарҳол сиқувга олманг.

Болалар биринчи ойдаёқ ота-оналар қаттиқўллик қилганлари учун ҳам қийинчилик сезадилар. Ёзда яхши дам олган ва мослашиш даври яхши ўтган ўқувчи албатта ўқишида муваффақиятларга эришади.