Ўзбекистонда “Youth techno art – 2019” халқаро болалар техник ижодкорлиги фестивал-танлови ўтказилади.

Халқ таълими вазирлиги ташаббуси билан ўтаётган бу фестивал:

  • ёшлар ўртасида муҳандислик касблари нуфузини ошириш ва техник ижодиётни оммалаштириш,
  • ёшларда робототехникага қизиқиш уйғотиш, мазкур соҳадаги билим ва кўникмаларини ривожлантириш, уларга шахсий роботларини ва уларнинг системасини ишлатишни ўргатиш,
  • ёшларда инновация ва технологиялар соҳасига қизиқиш уйғотиш,
  • иқтидорли ёшларни аниқлаш, танлаш ва қўллаб-қувватлаш мақсадида ўтказилаяпти.

Танловда 7 ёшдан 17 ёшгача бўлганлардан иборат жамоалар (4 та иштирокчи ҳар бир йўналиш бўйича алоҳида) 1 та жамоа раҳбари кузатувида иштирок этадилар.

Танлов ўзбек, рус ва инглиз тилларида:

  • автомоделлаштириш,
  • авиа-ракетомоделлаштириш,
  • робототехника,
  • радиотехника, электроника ва алоқа йўналишларида бўлади.

Фестивал 24-27 июлда бўлиб ўтади, унда қатнашмоқчи бўлганлар 10 июлгача сайтда рўйхатдан ўтиши керак.

Танловга Россия, Қозоғистон, Қирғизистон ва Иорданиядан ҳам қизиқиш билдирилган.