Японияга давлат ташрифи чоғида Доналд Трамп Япония бош вазири Синдзо Абэ билан сумо бўйича турнирга борди.

Трамп учун сумо майдончаси қаршисида махсус ўриндиқ ўрнатилган ва президент мусобақани шу ердан томоша қилган.

Ўйиндан сўнг Трамп АҚШ ҳукумати томонидан ясатилган 30 килограммлик махсус кубокни ғолибга топширган.

Кечқурун ташкил этилган зиёфатда дастурхонга япон миллий таомлари тортилган ва Трамп “сумо томошасини кўриш узоқ йиллик орзуси эканини” айтиб ўтган.

Доналд Трамп Синдзо Абэ билан мулоқот чоғида Корея яриморолидаги вазият, иккитомонлама савдо алоқаларини муҳокама қилган.

1 май куни Японияда Нарухито император ваколатларига эга бўлганди ва шу санадан бошлаб мамлакатда Рейва эрасининг биринчи йили бошланганди.

Трампнинг Японияга ташрифи 28 май куни ниҳоясига етади.