Янги топ евробюрократларнинг номзодлари аниқ бўлди. Европа кенгаши икки кун тиғиз ўтган саммитда Европа иттифоқининг асосий идораларига янги раҳбарлар номзодларини келишиб олди.

Белгия бош вазири Шарл Мишел Европа кенгаши раҳбари,
Германия мудофаа вазири Урсула фон дер Лейен Еврокомиссия бошлиғи,
Испания ташқи ишлар вазири Жозеп Борелл ЕИ ташқи сиёсий идораси раҳбари,
Халқаро валюта жамғармаси директори Кристин Лагард Европа марказий банки раҳбари бўлиши кутилмоқда.

Бу номзодлар энди Европарламентнинг янги таркиби томонидан тасдиқланиши керак.

  • ЕИ топ амалдорлари Европарламентга ҳар сайловдан кейин алмашади. Навбатдаги сайлов 26 майда ўтган эди.