Қозоғистон сенати раиси Қосимжўмарт Тўқаев мамлакат президенти вазифасини бажаришга киришди. 20 март куни парламентнинг икки палатасининг қўшма йиғилишида у Қозоғистон халқига қасамёд қилди.

  • Қосимжўмарт Тўқаевнинг президент сифатида илк таклифи Қозоғистон пойтахти Остонани Нурсултонга айлантириш бўлди.
  • Шунингдек, янги президент Нурсултон Назарбоев шарафига монумент ўрнатишни, барча шаҳарларнинг марказий кўчаларини Элбоши номи билан аташни ҳам таклиф қилди.

19 март куни Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев Марказий Осиё раҳбарлари орасида илк бор ўз хоҳиши билан истеъфога чиққан эди.

Истеъфодан сўнг Назарбоев ўзининг элбоши ва Хавфсизлик кенгаши раиси мақомини сақлаб қолади. У Хавфсизлик кенгаши раиси лавозимида умрбод қолиши мумкин.