Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев истеъфога чиқди. Бу ҳақда у 19 мартда жонли телемурожаатида эълон қилди.

Қозоқ ва рус тилларидаги мурожаати якунида Назарбоев 20 мартдан бошлаб президентлик ваколатларини топшириши ҳақидаги фармонни ўқиб берди ва унга имзо чекди.

Қозоғистон сенати раиси Қосимжўмарт Тўқаев сайлов ўтказилиб, янги президент сайлангунча мамлакатни бошқариб туради.

Истеъфодан сўнг Назарбоев ўзининг элбоши ва Хавфсизлик кенгаши раиси мақомини сақлаб қолади. У Хавфсизлик кенгаши раиси лавозимида умрбод қолиши мумкин.

Шунингдек, Нурсултон Назарбоев бундан буён Нуротан партияси раиси, Конституциявий суд раиси сифатида ҳам фаолият юритади.

  • Назарбоев 1989 йили – Қозоғистон ҳали СССР таркибида бўлган даврдан бери мамлакатни бошқариб келмоқда. 2015 йили Назарбоев 97,75 фоиз овоз билан бешинчи муддатга президентликка сайланди.
  • Июлда у 79 ёшга тўлади.