2020 йилнинг 1 январидан яна 20 та давлат фуқаролари Ўзбекистонга визасиз келиши мумкин бўлади. Аксарияти Лотин Америкасида жойлашган бу давлатларнинг рўйхати Шавкат Мирзиёевнинг 13 августдаги «Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонида кўрсатиб ўтилган.

Энди Ўзбекистон ўз виза режимининг либераллиги бўйича собиқ СССРда Гуржистондан кейин иккинчи ўринга чиқиб олди. Шу билан фуқаролари Ўзбекистонга визасиз келиши мумкин бўлган давлатлар сони 85 тага етди. Яна 77 давлат фуқаролари электрон виза олиб келиши мумкин. 101 давлат фуқаролари транзит орқали Ўзбекистонда 5 кунгача қолиши мумкин.

Қуйидаги давлатларнинг фуқаролари Ўзбекистонга келиб-кетиши учун 2020 йилнинг 1 мартидан бошлаб 30 кунга визасиз тартиб жорий этилмоқда:

  1. Антигуа ва Барбуда.
  2. Барбадос.
  3. Белиз.
  4. Гренада.
  5. Доминикан республикаси.
  6. Мексика қўшма штатлари.
  7. Гватемала республикаси.
  8. Ҳондурас республикаси.
  9. Коста-Рика республикаси.
  10. Куба республикаси.
  11. Никарагуа республикаси.
  12. Панама республикаси.
  13. Тринидад ва Тобаго республикаси.
  14. Салвадор республикаси.
  15. Сент-Винсент ва Гренадина.
  16. Сент-Люсия.
  17. Багам ороллари иттифоқи.
  18. Доминика иттифоқи.
  19. Сент-Китс ва Невис федерацияси.
  20. Ямайка.