Халқаро бахшичилик санъати фестивалига турли вазифа билан 154 нафар хорижлик келади.

Бу нега муҳим: фестивал халқаро мақомга эга, биринчи марта ўтказилишининг ўзида 80 дан ортиқ мамлакатни қамрамоқда.

Фестивалда 300 га яқин иштирокчи саралаш комиссияси томонидан кўриб чиқилган.

Шунга кўра 20 та давлатдан 57 нафар ижрочи, 12 та давлатдан 25 нафар конференция иштирокчиcи, 41 та давлатдан 43 нафар меҳмон ва 20 давлатдан 29 нафар оммавий ахборот воситалари ходими таклиф этилган.

Фестивалда Ўзбекистон, Қозоғистон, Туркманистон, Қирғизистон, Хитой, Жанубий Корея, Эрон, Сербия, Туркия, Озарбайжон, Болгария, Белгия, Россия ва бошқа давлатлардан бахшилар қатнашади.