Зангиота туманида жойлашган Ўзгариш қишлоғи Тошкент шаҳри Сергели тумани таркибига ўтказилган. Бу ҳақида Қонунчилик палатасининг депутатлари 16 апрелда қарор қилди.

Ўтказилган ҳудудда жами 428 гектарлик 3 та МФЙ (Пастдархон, Юқоридархон, Тошкент) жойлашган.

Шундан

  • қишлоқ хўжалиги ерлари 111,1 гектар;
  • аҳоли ҳовлилари 102,8 гектар;
  • қурилишлар, кўчалар, саройлар ва майдонлар билан банд ерлар 134,8 гектар;
  • бошқа ерлар 78,5 гектарни ташкил этади.

Аҳоли сони 5824 нафар, жами хонадонлар сони 893 та.