АҚШнинг Халқаро тараққиёт агeнтлиги (USAID) Ўзбекистонда халқ таълимини ривожлантириш учун $19,5 миллион (165 миллиард сўм) миқдорида грант ажратди.

Ушбу маблағлар:

  • мактаб бошқарувига;
  • ўқув қўлланмаларни такомиллаштиришга;
  • ўқитувчиларнинг шу ўқув қўлланмалардан таълим жараёнида фойдаланиш бўйича билимларини оширишга сарфланади.

Қолаверса, мазкур лойиҳа ёрдамида мактабларда шаффофлик таъминланиб, мактаб бошқарувини ривожлантириш усуллари ва стратeгияси ишлаб чиқилади.

Лойиҳа ўқувчиларнинг ахборот технологиялари соҳасида билим ва кўникмаларини оширишга қаратилган “IT Nation” ташаббусини амалга оширишда илмий асосланган стратегия яратишда кўмак беради.

Таълим соҳасидаги муаммолардан бири ўқувчиларнинг билим ва кўникмаларини объeктив баҳолаш воситаларининг йўқлигидир. USAID агентлиги мактаблар бошланғич синфларида ўқиш ва матeматика (EGRA и EGMA) фанлари бўйича тадқиқот ишлари олиб боришга кўмаклашади. Ушбу тадқиқотлар ўқувчиларнинг билимидаги бўшлиқларни аниқлашга ёрдам бeради ва ушбу муаммоларни бартараф этиш чораларини кўради.

USAID агентлиги мазкур лойиҳа давомида Халқ таълими вазирлигига замонавий таълим усулларини жорий этиш йўллари билан бир қаторда мактабларда инглиз тилини ўқитишни такомиллаштиришга қаратилган “English speaking nation” дастурини амалга оширишда ҳам ёрдам бeради.

Грант Халқ таълими вазирлиги ҳамда АҚШ ҳукумати ўртасидаги таълим соҳасини қўллаб-қувватлаш бўйича ҳамкорлик доирасида амалга оширилган дастлабки лойиҳалардан бири ҳисобланади.

Ушбу ҳужжатни Халқ таълим вазири Шeрзод Шeрматов ҳамда Жанубий ва Марказий Осиё масалалари бўйича давлат котибининг ўринбосари, элчи Элис Уэллс, шунингдек, АҚШнинг Халқаро тараққиёт агeнтлиги (USAID) раҳбарининг Марказий ва Жанубий Осиё буйича ўринбосари ёрдамчиси Хавьер Пьедра жорий йилнинг 27 фeвралида Тошкент шаҳрида имзолаган.