21 августда эълон қилиниши мўлжалланган 2019-2020 ўқув йилги олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларининг натижалари маълум кунлар орқага сурилди. Бу ҳақда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ўз Telegram каналида билдирди.

Давлат тест маркази бош бошқарма бошлиғи Барно Ражабов иштирокидаги брифингга журналистларни таклиф қилган агентлик хабарида шундай дейилади:

Тадбирда 2019/2020 ўқув йиллари олий таълим муассасалари бакалавриатига қабул тест синовлари танлови бўйича маълумот тақдим этилади.

Шунингдек, 21 августда эълон қилиниши мўлжалланган мандат натижалари маълум кунлар орқага сурилиши юзасидан ҳам ахборот берилади.

Мандат натижаларини эълон қилиш муддатининг орқа сурилганинг сабаблари, айнан қачон эълон қилинишини бугун соат 15:00да айтишади.

Мамлакат бўйича жами 60та олийгоҳ ва уларнинг 30та филиалига кириш учун 1 миллион 66 минг 925 нафар абитуриент рўйхатдан ўтказилган. Ўтган йилга нисбатан 251 минг 973 нафар ёки 30,91 фоиз кўп ҳужжат топширилган. Танлов кўрсаткичи – ўртача бир ўринга 10,28тани ташкил этди (8,3 та).

Энг кўп ҳужжат топширилган олийгоҳлар:

  1. Самарқанд давлат университети – 74 минг 377 нафар;
  2. Андижон давлат университети – 45 минг 977 нафар;
  3. Қарши давлат университети – 44 минг 676 нафар;
  4. Фарғона давлат университети – 42 минг 118 нафар;
  5. Урганч давлат университети – 39 минг 405 нафар;