Халқ таълими вазирлиги муҳокамага қўйган президент қарори лойиҳасида болалар китобхонлиги ривожланиши учун 2019 – 2021-йилларда амалга оширилажак ишлар белгиланди.

Ҳужжатга кўра:

  • болалар кутубхоналарида хорижий давлатлар кутубхоналарига саёҳатлар уюштириш ва онлайн китоблар ўқиш имкониятини берувчи виртуал 3D майдонлар ташкил этиш;
  • ўзбек ва жаҳон адабиётидан болаларга мос бўлган 600 та асарнинг аудио нусхаларини яратиш;
  • ўқувчиларнинг илмий-маърифий, бадиий ва энциклопедик адабиётларга бўлган талабини қондириш мақсадида мавжуд китобларнинг электрон каталогини яратиш ва тизимли равишда янгилаб бориш;
  • болалар кутубхоналарида китоблардан фойдаланиш самарадорлигини ҳисобга олиш учун QR-кодлар ёрдамида электрон китоблар тўғрисидаги маълумотларни жойлаштириш ва уларни мобил қурилмаларга юклаб олиш ҳамда ўқиш имкониятини яратиш;
  • миллий ва жаҳон адабиётининг энг сара намуналарининг электрон ва аудио шаклларидаги ягона электрон базасини яратиш;
  • умумтаълим муассасасаларида китоб савдолари ва ўқувчиларга бадиий адабиётларни ижарага бериш механизмини ишлаб чиқиш;
  • интернет тармоғида китобхонлар порталини ташкил қилиш;
  • болалар кутубхоналарида китоб муаллифлари билан ижодий учрашувларни тизимли равишда ташкил этиш назарда тутилмоқда.