Тошкент ва Туркистон вилоятлари (Қозоғистон) ҳокимиятлари иккала ҳудудга тезюрар поездлар қатновини йўлга қўйиш бўйича келишувни имзолаган.

Ўзбекистон ва Қозоғистонда туризмни ривожлантириш ҳақидаги меморандум 22 июнда ҳукуматлараро комиссиянинг 18-мажлисида имзоланган.

Бош вазир Абдулла Арипов, Сув хўжалиги вазири Шавкат Ҳамроев ва Туркистон вилояти ҳокими Умирзоқ Шукеев қатнашган мажлисда икки минтақа учун ҳам яхлит туризм йўналишларини белгилаш масалалари ҳам кўриб чиқилган.