Тошкент шаҳрида Вестминстер халқаро мактаби ташкил этилди.

Вазирлар маҳкамасининг 25 июнда қабул қилинган қарорида айтилишича, мактабнинг асосий вазифаси этиб:

  • иқтидорли болаларни аниқлаш, танлаш ва ўқитиш,
  • гуманитар, табиий ва аниқ фанларни чуқурлаштирилган ҳолда ўрганишни ташкил этиш,
  • ўқувчиларга чет тиллар ва ахборот-коммуникация технологияларини ўргатиш,
  • уларда ижодий тафаккурни ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш белгиланган.

Мактаб нодавлат таълим муассасаси ҳисобланади.

Таълим жараёни хорижий таълим муассасалари билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган ўқув режалари ва дастурлари бўйича инглиз тилида олиб борилади.

Мактаб битирувчиларига таълим тўғрисидаги давлат намунасидаги ҳужжат (шаҳодатнома, аттестат) билан бир қаторда етакчи хорижий олий таълим муассасаларига кириш имконини берувчи халқаро даражадаги дастурларнинг дипломи (International Baccalaureate, Advanced Placement ёки International Advanced Levels) берилади.

Таълим тўлов-контракт асосида амалга оширилади.