Тошкент шаҳрининг бир туманидан иккинчи туманига доимий пропискани кўчириш учун қаерларга бориш ва қандай ҳужжатлар тақдим қилиш лозим? Қуйида шу саволларга жавоб берамиз.

1Пропискадан чиқиш

Мисол учун, Тошкентнинг А туманидан Б туманига доимий пропискани кўчириш учун энг аввало А туманидан рўйхатдан чиқиш керак бўлади. Бунинг учун:

  • А туман ички ишлар бўлинмасига (халқ тилида ГОМ дейилади) борилади, у ерда 16-форма олинади;
  • 16-форма билан А туман мудофаа ишлари бўлимига (военкомат) бориб, у ердан ҳарбий гувоҳномани рўйхатдан чиқариш керак;
  • сўнг яна А туман ички ишлар бўлинмасига бориб, пропискадан чиқиш учун ариза ёзилади ва 16 минг сўм тўланади;
  • пропискадан чиқариб бериш муддати 5 иш кунини ташкил қилади.

2Талаб қилинадиган ҳужжатлар

  • пропискадан чиқаётган шахснинг паспорти (асл нусха);
  • уй эгасининг паспорти (асл нусха);
  • ҳарбий гувоҳнома (асл нусха);
  • уй ҳужжати (кадастр);
  • 16-форма.

3Пропискага қўйиш

А тумандан пропискадан чиққач, Б туманга пропискани қўйиш учун қуйидаги ҳаракатлар амалга оширилади:

  • мудофаа ишлари бўлимига бориб, ҳарбий гувоҳнома рўйхатга қўйилади;
  • кейин Б туман фуқаролик ва миграцияни расмийлаштириш бўлимига (паспорт столига) борилади;
  • ҳамма ҳужжатлар жойида бўлса, ўша жойнинг ўзида пропискага қўйилади.

4Талаб қилинадиган ҳужжатлар

  • пропискага кираётган шахснинг паспорти (асл нусха);
  • уй эгасининг паспорти (асл нусха);
  • уй эгасининг розилиги;
  • ҳарбий гувоҳнома (асл нусха);
  • уй ҳужжати (кадастр);
  • 16-форма.

Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида ҳам деярли шундай тартиб жорий этилган. Фақат вилоятларда прописка бу даражада долзарб бўлмагани учун унчалик муаммо туғдирмайди.