Ўзбекистондаги илк университетни Акфа очадиган бўлди. Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Тошкент шаҳрида Акфа университети ташкил этилди.

Университетда фундаментал, тиббиёт, аниқ ва гуманитар фанлар соҳасида юқори малакали мутахассислар тайёрланади. Университет масъулияти чекланган жамият шаклидаги нодавлат олий таълим ташкилоти ҳисобланади. Таълим жараёни инглиз тилида етакчи хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда амалга оширилади.

Абитуриентларни қабул қилиш ва битирувчиларни аттестациядан ўтказиш тартиби ва қоидалари хорижий ҳамкорлар билан келишилган ҳолда белгиланади. Бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларига қабул квоталари университет томонидан белгиланади.

Университетда таълим олиш тўлов-контракт асосида кундузги шаклда амалга оширилади. Битирувчиларга Ўзбекистонда олий маълумот сифатида эътироф этиладиган диплом берилади.