Яманда террорчи “Ислом давлати” гуруҳи (ИШИД)га байъат келтиришга уринган, аммо унга сайрашни бошлаган қуш халал берди.

Кембриж университетининг араб тилига ихтисослашган Пемброк-коллежи ходими Элизабет Кендалл мазкур ҳолат акс этган видеони Твиттерга жойлаган.

Видеода жангари (Кендалл уни маҳаллий ҳалқанинг бошлиғи деб атайди) чўнтагидан қандайдир қоғозни —афтидан қасамёд матнини олгани акс этган. Жангари қасамёдни энди кадрга қараб гапиришни бошлаганида қушнинг қаттиқ сайроғи деб чалғиб кетади. Яна чўнтагидан “шпаргалка”ни олади, ёдлаган сўзларини камерага қараб гапира бошлаганида бояги қуш тағин унга халал беради.

Мана ўша видео (овозни ёқишни унутманг):

Элизабет Кендалл видеони бошқа бир террорчилик ташкилоти — сўнгги йилларда ИШИДни ўзининг душмани деб ҳисоблаётган “Ал-Қоида”га тегишли ресурсдан топганини айтган. Шунингдек, у 2017 йилнинг сентябрида “Ислом давлати” айнан ушбу террорчининг қасамёди видеосини муваффақиятсиз чиққан дублларни кесиб ташлаган ҳолда эълон қилганини таъкидлайди.

“Ислом давлати” террорчилик гуруҳи 2000-йилларда Ироқ ва Шом ҳудудида пайдо бўлган. Ташкилот кичик қўпорувчилик гуруҳидан армияси, молия тизимига эга, каттагина ҳудудни назорат қилувчи диндор протодавлатгача бўлган йўлни босиб ўтди. АҚШ бошчиликидаги халқаро коалиция ИШИДга қарши курашни, Россия эса Сурияда ўз операциясини бошлаганидан сўнг “Ислом давлати” қачонлардир ўзи тўлиқ назорат қилган деярли барча ҳудудлардан сиқиб чиқарилди.

“Ислом давлати” террорчилари дунёдаги кўплаб йирик терактлар орқасида туради.