Telegram мессенжерида нафақат суҳбатдошларни, балки яқин атрофдаги тематик гуруҳларни излаш имконияти ҳам пайдо бўлди. Бунинг учун иловани янгилаш керак.

Бу функция геочат деб номланади, бу бир-бирига яқин турган фойдаланувчиларнинг мулоқот қилишига имкон беради.

Суҳбатни бошлаш учун "Контактлар"га киринг ва "Ён-атрофдагиларни излаш"ни (илова геожойлашувга рухсат сўрайди) танланг.

Мулоқот учун контактга қўшиш ёки телефон рақамини сўраш шарт эмас. Фойдаланувчилар бир вақтда худди шу бўлимда бўлсагина, улар бир гуруҳга жойлашишлари мумкин:

Фото: Spot

Шу гуруҳга қўшилишдан олдин ўзингиз янгисини очишингиз мумкин:

Фото: Spot

Бунинг учун тематика ва радиусни кўрсатинг. Белгини исталган жойга қўйинг. Масалан:

Фото: Spot

Энг кичик радиус 100 метр, энг кўпи 12 км. Қатнашчилар сони 200 минггача:

Фото: Spot

Тармоқ чатлари бошқа маҳсулотларда ҳам бор: "Яндекс" иловаси ва браузери, FireChat мессенжери.

«Telegram»нинг бу янги функцияси конференциялар, фестиваллар, стадионлар, ётоқхоналар ва бошқа жамоат жойларида жуда фойдали бўлади.

Масалан, конференция ташкилотчилари худди шундай гуруҳ тузиши ва унга ҳар бир одам қўшилиши мумкин, бунда улар бир-бири билан яқинроқ танишишади ёки янгиликлардан тезроқ хабардор бўлишади. Шунингдек, қўшнилар, ҳамкасблар ва шу кабилар ҳам гуруҳ очиб, умумий масалаларни ҳал қилишлари мумкин.