20 июнгача Хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозимида ишлаб келган Танзила Норбоева Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг раиси этиб сайланди.

Танзила Норбоева 20 июнда Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлисида Ниғматилла Йўлдошевнинг ўрнига сенатор этиб тайинланди. Унинг номзодини президент Шавкат Мирзиёев таклиф этган.

Олий Мажлис Сенатининг ўн олти нафар аъзоси фан, санъат, адабиёт, ишлаб чиқариш соҳасида ҳамда давлат ва жамият фаолиятининг бошқа тармоқларида катта амалий тажрибага эга бўлган ҳамда алоҳида хизмат кўрсатган энг обрўли фуқаролар орасидан Ўзбекистон Республикаси президенти томонидан тайинланади.

Сенатнинг аввалги раиси Ниғматилла Йўлдошев 20 июнда Бош прокурор лавозимига тайинланган эди.

Шу куни Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари сифатида ишлаб келаётган Элмира Боситхонова Танзила Норбоеванинг ўрнига тайинланди.