"Интерфакс" хабарига кўра, толиблар Ўзбекистоннинг Афғонистондаги вазиятни ҳал қилиш бўйича ҳаракатларини эътироф этди ва мамлакатга берилаётган иқтисодий кўмак учун миннатдорчилик билдирди.

  • 3 мартда Абдулазиз Комилов Қатар пойтахти Доҳада "Толибон" ҳаракати делегацияси раҳбари Бародар Охунд билан учрашган. Учрашувда Ўзбекистоннинг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Эргашев ҳам қатнашган.
  • Афғонистонда 17 йилдан бери давом этаётган низони бартараф этишдан ташқари иқтисодий масалалар ҳам муҳокама қилинган. Ўзбекистон ушбу давлатга иқтисодий ёрдам беришда давом этишини айтган.
  • Ўзбекистон томони "Афғонистоннинг ички ишларига аралашишни истамаслигини" айтган.
  • Айни пайтда "Толибон" Доҳада Залмай Халилзод бошчилигидаги АҚШ делегацияси билан ҳам музокара олиб бормоқда.

2019 йил 5 февралда Абдулазиз Комилов Ўзбекистонга амалий ташриф билан келган БМТ бош котибининг махсус вакили, БМТнинг Афғонистонга ёрдам миссияси (UNAMA) раҳбари Тадамичи Ямамото билан учрашган. Учрашувда Комилов Ўзбекистон ҳудудида Афғонистон ҳукумати ва “Толибон” ҳаракати ўртасида тўғридан-тўғри музокараларни ўтказиш учун барча зарур шароитларни яратиб беришга тайёрлигини билдирган.