Олий Мажлис Сенатининг йигирманчи ялпи мажлиси 21 июнда Тошкент шаҳрида чақирилади. Бу ҳақда Сенат кенгаши 18 июнда қарор чиқарган.

Ялпи мажлис кун тартибига:

  • “Туризм тўғрисида” (янги таҳрирда);
  • “Шахсга доир маълумотлар тўғрисида”;
  • “Ўзбекистон Республикасининг Ҳисоб палатаси тўғрисида”;
  • “Қурол тўғрисида”;
  • “Халқаро меҳнат ташкилотининг 1930 йилдаги Мажбурий меҳнат тўғрисидаги 29-конвенциясига баённомани (Женева, 2014 йил 11 июн) ратификация қилиш ҳақида”ги қонунлар киритилган.

Шунингдек, Навоий вилоятининг Навоий шаҳри ва Кармана тумани чегараларини ўзгартириш масаласи ҳам кўриб чиқилади.

Сенаторлар Сирдарё вилояти ҳокимининг ҳисоботини эшитадилар.

Парламент сўровлари:

  • Истиқболли туризм йўналишида Ўзбекистоннинг халқаро имижини ошириш чоралари тўғрисида;
  • Ички ишлар вазирлиги академик лицейларида қонун ҳужжатлари ижроси тўғрисида.

Илгари юборилган парламент сўровлари натижалари кўриб чиқилади.