Олий Мажлис Сенатида янги қўмита – Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари бўйича қўмита тузилиши мумкин.

Сенатнинг 21 июнда бўлиб ўтган йигирманчи ялпи мажлисида Шавкат Мирзиёев шундай қўмитани тузиш таклифи билан чиққан.

Президент шунингдек халқнинг ҳаёт даражаси ва турмуш сифатини яхшилаш, Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги имижи билан боғлиқ вазифаларни бажаришда Сенатнинг роли ва таъсирини ошириш зарурлигини айтган.