Сенат қурилаётган АЭС ва унинг фаолиятига ҳуқуқий асос бўлиб ҳизмат қилиши керак бўлган "тинч атом" тўғрисидаги қонунни қабул қилди.

Бундай қонун нега керак: Ўзбекистонда атом энергиясидан фойдаланишни тартибга солувчи махсус қонун мавжуд эмас. Бу соҳа бир неча норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан тартибга солинади. "Атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш тўғрисида"ги қонун янги институтлар фаолият кўрсатиши ва атом энергиясидан фойдаланишни таъминлаш тизими учун ягона ҳуқуқий асосни ташкил этади.

Қонун моҳияти нимада:

  • биринчидан, атом энергетикаси соҳасида Вазирлар Маҳкамаси, атом энергетикасини ривожлантириш ва ундан фойдаланиш соҳасида ягона давлат сиёсати ва стратегик йўналишларини ишлаб чиқиш бўйича ваколатли органи - Энергетика вазирлиги ва Энергетика вазирлиги ҳузуридаги атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги («Ўзатом» агентлиги) ҳамда бошқа давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг ваколатлари белгиланмоқда;
  • иккинчидан, атом энергетикасидан фойдаланиш соҳасида хавфсизликни давлат томонидан тартибга солиш тизими жорий этилмоқда, махсус ваколатли давлат хавфсизлигини тартибга солувчи орган белгиланади, хавфсизликни тартибга солувчи бошқа давлат органлирининг ваколатлари белгиланади;
  • учинчидан, атом энергетикасидан фойдаланиш соҳасида лицензиялаш, атом энергетикасидан фойдаланиш соҳасида фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи рухсатномалар бериш, атом энергетикасидан фойдаланиш соҳасида давлат назорати, ядро қурилма хавфсизлигини даврий баҳолаш, сақлаш пунктлари бўйича тартиблар белгиланади;
  • тўртинчидан, ядро ускунаси ва сақлаш пунктини қуриш ва жойлаштириш тартиби, атом энергиясидан фойдаланиш бўйича фаолиятни амалга оширишнинг асосий принциплари белгилаб қўйилади;
  • бешинчидан, атом энергиясидан фойдаланиш объектларини эксплуатация қилиш, давлат ҳисобини ва ядровий материалларни назорат қилиш, радиоактив моддалар ва радиоактив чиқиндилар, ядро қурилмаларини, ядровий материаллар ва радиоактив моддаларни ташиш, ядровий материалларни, радиоактив моддаларни ва чиқиндиларни олиб кириш ва олиб чиқиш, уларни сақлаш, қайта ишлаш ва кўмиш, атом энергиясидан фойдаланиш объектлари муҳофазасини таъминлаш, авариявий тайёрлик ва ҳаракат қилиш чораларини ташкил қилиш, ташқи ва ички авариялик режасини ишлаб чиқиш тартиби белгиланади;
  • олтинчидан, атом энергиясидан фодаланиш соҳасидаги қонунчиликни бузилиши оқибатида етказилан зарар учун жавобгарликни белгилайди.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудига фақат илгари Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқиб кетилган радиоактив чиқиндилар ва ишлатиб бўлинган ядровий ёқилғидан олинган қайта ишлаш маҳсулотларини олиб киришга йўл қўйилади

АЭСга эга хорижий мамлакатлар тажрибасини ўрганиш натижасида қонунда:

  • фуқаролар учун атом энергиясидан фойдаланиш соҳаси ҳақида тўлиқ маълумот олиш кафолатлари таъминланди, эксплуатация этувчи ташкилотнинг хавфсизлик бўйича қатъий масъуллиги ўрнатилди;
  • фаолият соҳасини назорат қилиб туриш тушунчаси киритилмоқда, ҳавфсизликни назорат қилиб турувчи махсус ваколатли орган белгиланди;
  • ҳозирданоқ ядровий қурилмани фойдаланишдан чиқариш ва сақлаш пункти фонди ташкил қилинмоқда;
  • радиациявий таъсирлардан келиб чиқувчи йўқотиш ва зарарлар молиявий қўллаб-қувватлаш учун фаолият кўрсатувчи ташкилотнинг фуқаролик жавобгарлиги кўрсатиб ўтилган, атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида жавобгарликка тортилувчи қонунбузарликларнинг кенг рўйхати тузилди.