Твер вилоятида жойлашган АЭСда авария юз берган ва тўрт энергоблокнинг учтаси тармоқдан узилиб қолган.

Илк расмий хабарга кўра бунга трансформаторлардан биридаги қисқа туташув сабаб бўлган.

«Нурланиш фони яхши ҳолатда. Ускуналарга зиён етмаган», – деган АЭС вакилларидан бири.

Ҳозир ишдан чиққан энергоблокларни қайта ишга тушириш ҳаракатлари бошланган.

Калинин АЭС Твер вилояти шимолидаги Удомля шаҳри яқинида жойлашган. Электр станцияси 1984 йил май ойида ишга туширилган. Унинг таркибида 4 та энергоблок бўлиб, умумий қуввати 4000 мегаваттга тенг.

Бу АЭС «Росатом» давлат корпорацияси таркибига кирувчи «Росэнергоатом» оператори томонидан бошқарилади.

«Росатом» Ўзбекистондаги илк АЭСни қуриши кутилмоқда.