Римда режиссёр Франко Дзеффирелли вафот этди. У 96 ёшда эди.

1940-йилларда актёр ва театр рассоми сифатида карьерасини бошлаган Дзеффирелли кейинчалик кинорежиссёрликка ўтиб кетди. Унинг энг таниқли ишлари «Қайсар қизнинг қуйилиши» (1967), «Ромео ва Жульетта» (1968), «Ҳамлет» (1990), «Жейн Эйр» (1996) филмларидир.

Дзеффирелли – икки карра «Эмми» ва BAFTA соҳиби, унинг номзоди шунингдек икки марта «Оскар»га қўйилган.