2019 йил Рамазон ойининг биринчи куни бутун Марказий Осиёда 6 май этиб белгиланди. Бу ҳақида Қозоғистон мусулмонлари идораси хабар берди.

Бу кун Ўзбекистон учун ҳам таалуқли, чунки 11 апрелда Қозоғистоннинг Нурсултон шаҳрида Ўзбекистон, Қозоғистон ҳамда Қирғизистон уламолари Рамазон ойи ва ҳайитининг биринчи кунини биргаликда эълон қилишга келишиб олишган эди.

"Қозоғистон мусулмонлари идораси рамазон ойи ҳилолини аниқлаш бўйича Космик тадқиқотлар миллий марказига мурожаат қилди.

Шариат ҳукмлари ва Марказий Осиё муфтиятлари фатво бўлимлари уламоларининг умумий фатвосига асосланиб, Қозоғистон мусулмонлари идораси Рамазон ойининг биринчи куни этиб 6 майни белгилади", – дейлади ҚМИ хабарида.

Бу йил 30 кун рўза тутилади.

  • Лайлатул қадр кечаси 31 майдан 1 июнга ўтар кечасига,
  • ҳайитнинг биринчи куни 5 июнга тўғри келади.