Рамазон ойининг бошланиши 6 май кунига тўғри келди. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёевнинг рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисидаги қарорида айтилади.

"2019 йил муборак Рамазон ойининг бошланиши 6 май кунига тўғри келиши ҳақидаги Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ахбороти маълумот учун қабул қилинсин", дейилади қарорда

Аввалроқ ёзганимиздек, яқин тарихда илк бор Ўзбекистон, Қозоғистон ҳамда Қирғизистон уламолари Рамазон ойи ва ҳайитининг биринчи кунини биргаликда эълон қилишга келишиб олишган эди. Қолган Марказий Осиё давлатларида ҳам рамазон 6 майдан бошланади.

Бу йил 30 кун рўза тутилади.

  • Лайлатул қадр кечаси 31 майдан 1 июнга ўтар кечасига,
  • ҳайитнинг биринчи куни 5 июнга тўғри келади.