Қозоғистонда президент сайлови куни рухсат берилмаган митинглар уюштиргани учун 957 нафар фуқаро маъмурий жавобгарликка тортилган.

Қозоғистон бош прокуратураси маълумотига кўра, 670 одам қамалган, 115 кишига жарима солинган, 172 киши огоҳлантирилган.

«Бош прокуратура бир неча марта ноқонуний митинглар уюштириш мумкин эмаслигини тушунтирган. Лекин провокацияга учган айрим пойтахтликлар намойиш уюштирган», – деган прокуратуранинг жамоат манфаатлари хизмати бошлиғи Сапарбек Нурпеисов.

Сайлов куни мухолифат вакиллари Нурсултон шаҳри кўчаларига чиқди, сайловни бойкот қилишга чақиришди.

Матбуотда полиция 500 одамни ушлагани ҳақида хабарлар чиққан.