Қозоғистон пойтахти Остона шаҳри полицияси 20 тача кишини шаҳар номи Нурсултон деб ўзгартирилишидан норози бўлиб, 21 март куни Остона ҳокимияти биноси олдида рухсатсиз митинг ўтказаётганда ҳибсга олган.

21 март эрта тонгда бир неча ўн киши пойтахт ҳокимлиги олдидаги майдонга тўпланган. Ҳибсга олиш сабаби сифатида шаҳар номини ўзгартириш ва ўзгартирмаслик тарафдорлари ўртасида чиққан жанжал кўрсатилган.

Пойтахт номини ўзгартиришни Қозоғистоннинг янги президенти Қосимжўмарт Тўқаев таклиф қилган ва парламент бу таклифни тасдиқлаган эди.

Норозиларнинг айтишича, пойтахт номини ўзгартириш конституцияга ўзгартириш киритишни талаб қилади. Конституцияга эса референдум орқали ўзгартиш киритиш мумкин. Парламент халқ билан ҳисоблашмай қарор қилган.

Парламент қароридан норози бўлган қозоғистонликлар интернетда петеция имзолашни бошлашган. Ҳозиргача уни имзолаганлар сони 40 мингдан ошган.