Владимир Путин Хитой раиси Си Цзинпин 66 ёшга киргани муносабати билан унга музқаймоқ совға қилди.

«Си Цзинпин туғилган кунини Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳридаги меҳмонхонада нишонлаган. Бу ерда улар Осиёда ҳамкорлик ва ўзаро ишончни мустаҳкамлаш бўйича конференцияда иштирок этишмоқда», – дейилади Хитой расмий телевидениеси тарқатган хабарда.

Россия президентининг музқаймоғидан миннатдор бўлган Цзинпин Путинни қимматбаҳо хитой чойи билан сийлаган ва Путинга ташаккур билдирган.

Буларга ҳам қаноат қилмаган Хитой раҳбари Путиннинг Хитойда жуда ҳам машҳур эканини айтган.

  • Хитой давлат телевидениесининг сайтида эълон қилинган суратларда Путин ва Цзинпиннинг устига қизғиш ва кўк безак берилган байрамона тортни кўздан кечираётганлари кўрсатилган. Тортнинг устига «Олтмиш олти – яхши бойлик» сўзлари ёзилган.
  • Асосий суратлардан бирида икки президентнинг шампан тўла қадаҳни уриштираётганини кўриш мумкин.

Хитойда давлат раҳбарининг шахсий ҳаёти билан боғлиқ маълумотлар давлат сири ҳисобланади ва сир тутилади. Цзинпиннинг 66 ёшга тўлгани тантанаси эса кутилмаган тарзда оммага ошкор қилинди.

Фото: reuters.com
Фото: reuters.com