Прокуратура органларининг 1 198 та штат бирлиги қисқартирилади, шундан 87 таси Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонига, 470 таси Давлат солиқ қўмитаси бўлинмаларига йўналтирилади.

Бу ҳақда президент 15 мартда махсус фармонни имзолаган. Солиқ қонунчилиги бўйича ўринбосар лавозими тугатилгани ҳақида аввалроқ хабар берилган.

Шунингдек, 2019 йил 1 апрелдан:

  • тадбиркорларни текшириш президент ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил томонидан амалга оширилади.
  • Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакилнинг тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган текширувларга оид қарорлари назорат қилувчи органлар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.
  • Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизими Бош прокуратура тасарруфидан Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил тасарруфига ўтказилган.