Саида Мирзиёева Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (АОКА) директорига ўринбосар этиб тайинланган. Minbar манбалари хабар беришича, бугун агентликда Президент Администрацияси раҳбари Зайнилобиддин Низомиддинов бошчилигида кенгайтирилган ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтган.

Саида Мирзиёева | Фото: АОКА

Президент Шавкат Мирзиёевнинг қизи Саида Мирзиёева агентликда энди Ўзбекистоннинг чет элларда ижобий имижини шакллантиришга масъул бўлади.

PR-марказ куратори сифатида Саида Мирзиёева Ўзбекистоннинг хориждаги имижини яхшилайди. У шунингдек агентликнинг давлат органлари ахборот хизматлари фаолиятини мувофиқлаштиради.