7 мартда Нукусда илк Президент мактабининг тамал тоши қўйилди. Мактаб Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети олдидаги ҳудудда қурилади.

  • Биринчи учта Президент мактаби 2019 йилда Нукус, Тошкeнт ва Хивада очилади. 2020 йилдан бошқа вилоятларда ҳам босқичма-босқич Президент мактаблари ташкил этилади.
  • Ушбу мактабларга қабул қилиш республика таълим муассасаларининг 4-синф битирувчилари орасида мантиқий фикрлаш тестлари, ёзма имтиҳон ва суҳбатлар натижасига кўра амалга оширилади.
  • Ўқув жараёни хорижий таълим муассасалари билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган “STEAM-таълим” (Science – табиий фанлар, Technology – технология, Engineering – техник ижодкорлик, Art – санъат, Mathematics – математика) дастури асосида инглиз тилида олиб борилади.
  • Президент мактаблари битирувчиларига белгиланган тартибда давлат томонидан тасдиқланган шаҳодатнома, аттестат билан бир қаторда халқаро даражадаги тегишли дастур дипломи (International Baccalaureate, Advanced Placement ёки International Advanced Levels) топширилади, бу эса ўз навбатида хорижий олий ўқув юртларига кириш имконини беради.
  • Президент мактабларига қабул адолатли бўлишини Кембриж университетининг мутахассислари назорат қилади.