Президент мактабларига ҳужжат топширганлар сони режалаштирилганидан ошиб кетгани сабабли кириш имтиҳонларини ўтказишга маъсул ташкилот Cambridge assessment саралаш босқичи имтиҳонлари (pre-selection) ўтказилишини маълум қилди. Бу ҳақда Президент мактабларининг «Телеграм»даги расмий саҳифасида маълум қилинди.

Хабарда қайд этилишича, Президент мактабларига саралаш босқич имтиҳонлари 2019 йилнинг 26 июн – 3 июл кунлари бўлиб ўтади.

Ота-оналар ўқувчилар билан биргаликда 2019 йил 26-27-28 июн кунлари Президент мактаблари саралаш имтиҳонларига тайёргарлик кунлари саралаш босқичи имтиҳонлари бўлиб ўтадиган бинога келишади ва имтиҳонга тайёргарлик бўйича керакли маълумотларни олишади.

Ҳужжат топшириш вақтидаги маълумотномада қайд этилган телефон рақамларига ота-оналарнинг қаерга ва қачон келиши ҳақида СМС хабар юборилади. Ота-оналар СМС хабарни олганидан сўнг Президент мактаблари расмий веб-сайти орқали ҚАЕРГА ВА ҚАЧОН боришларини билиб олишлари мумкин.


Президент мактабларига қабул имтиҳонларининг намунавий саволлари эълон қилинди


Ота-оналардан кириш имтиҳонларига тайёргарлик куни фақатгина PM.XTV.UZ веб-сайтида кўрсатилган манзил, вақт ва кунда келиш талаб этилган. Ўша куни улар ўзлари билан Президент мактабида ўқишга талабгорнинг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномасини олиб келиши шарт.

Саралаш босқичи имтиҳонлари 29-30 июн ва 1-2-3 июл кунлари бўлиб ўтади. Ота-оналар ва ўқувчилар имтиҳон ҳақида батафсил маълумот билан 26-28 июн кунлари хабардор қилинади.


Фарзандингизни президент мактабида ўқитмоқчимисиз? Буни ўқинг!


Саралаш босқичи имтиҳонлари қуйидаги манзилларда бўлиб ўтиши режалаштирилган:

Тошкент шаҳрида – «Ўзкўргазмасавдо» масъулияти чекланган жамиятига тегишли бино (Тошкент ш. Беруний кўчаси 41-уй);

Урганч шаҳрида – «Ёшлик» спорт мажмуаси (Урганч ш. Ёшлик кўчаси 1-уй);

Наманган шаҳрида – «Баркамол авлод» спорт мажмуаси (Наманган ш. Истиқлол кўчаси).

Нукус шаҳрида:

– Олимпия ва миллий спорт турлари бўйича Нукус олий спорт маҳорати мактаби (Нукус ш. М.Жуманазаров кўчаси 172-уй);

– Нукус ихтисослаштирилган олимпия резервлари мактаб-интернати (Нукус ш. Чимбой гузари рақамсиз уй).