Англиянинг Cambridge Assessment ташкилоти Президент мактабларига кириш имтиҳонлари саволларининг намуналарини тақдим этди. Имтиҳонларда номзодларга мазмунан шундай саволлар берилади, аммо бу синовларда айнан шу саволлар тушади дегани эмас.

"Ота-оналардан «Имтиҳонларда фарзандларимизга қандай саволлар берилади?», «Улар нималарга тайёрланишсин?» деган кўплаб мурожаатлар бўлаётгани учун намунавий саволларни эълон қилдик. Чунки боланинг танқидий ва мантиқий фикрлаш қобилияти қай тарзда баҳоланиши кўпчиликни қизиқтираётган эди. Мана энди бу ҳақда маълум бир тасаввурга эга бўлашади. Cambridge Assessment ташкилоти эълон қилган намунавий саволлар ҳозирча инглиз тилида. Тез орада бу саволларнинг ўзбек тилидаги намуналари ҳам эълон қилинади", – дейди ХТВ ахборот хизмати.

Cambridge Assessment ташкилоти Президент мактабларига қабулни шаффоф ва адолатли ташкил этишга масъул ташкилот сифатида танланган эди.

Cambridge Assessment экспертлари ўқувчиларнинг ҳужжат топшириш тартиби, имтиҳон кунлари, намунавий тест саволлари тўпламларини тарқатишга оид масалаларни муҳокама қилган.

Имтиҳонларнинг асосий босқичи ахборотни таҳлил қилиш ва солиштириш қобилиятини аниқлаш бўйича (16 та масала), мантиқ элементлари бўлган математика фанидан (24 та масала) ҳамда инглиз тили (55 та тест саволи) фанларидан иборат бўлиши маълум қилинган.


Мавзуга оид:

Янги элита бешиги. Президент мактаблари ташкил этилди

Президент мактабларига танлов холислигини хорижликлар таъминлайди

Прeзидeнт мактабларига қабулни Кeмбриж мутахассислари ўтказади

Президент мактабларининг илк тамал тоши қўйилди

Халқ таълими вазири: "Бойнинг болалари аҳмоқ эмас, советча фикрламайлик"

Президент мактаблари миллатпарвар элитани шакллантиради

Фарзандингизни президент мактабида ўқитмоқчимисиз? Буни ўқинг!

Президент мактаблари раҳбарлигига танлов эълон қилинди

Президент мактабларига имтиҳон ўтказиш учун Cambridge Assessment экспертлари етиб келди

Президент мактабларига қабул санаси маълум бўлди

Президент мактабида ўқиш учун қайси фанларни аъло баҳога билиш керак?

Президент мактабларига имтиҳон топшириш тартиби билан танишинг