1 июн куни Тошкент, Нукус, Хива ва Наманган шаҳарларида 2019/2020-ўқув йилида очиладиган Президент мактабларига ҳужжат қабул қилиш бошланган эди.

1 июн куни Президент мактабларига жами 786 нафар номзод ҳужжат топширган.

  • Шундан 394 нафари Хива, 187 нафари Тошкент, 106 нафари Наманган ва 99 нафари Нукус шаҳрида ўқиш истагини билдирган.
  • Ариза топширганларнинг 690 нафари оффлайн, яъни қабул марказларига бориб, ҳужжат топширган.
  • Қолган 90 та ариза эса онлайн тарзда (мана бу ҳавола орқали) қабул қилинган.
  • Ҳужжат топширган номзодларнинг 397 нафари ўғил бола ва 389 нафари қиз болалардан иборат.
  • 719 нафар нозмоднинг ҳужжатлари қабул қилинган бўлса, 37 та ҳужжат камчиликлари учун рўйхатга олинмаган. Қолган ҳужжатлар ҳозир кўриб чиқилмоқда.

Президент мактабига ҳужжат топширган номзодларнинг умумий сони биринчи қабул куни юзасидан синфлар бўйича қуйидагича:

Фото: Президент мактаблари.

Ҳужжатларни қабул қилиш давом этмоқда.