29 июнда Президент мактаблари саралаш босқич имтиҳонларининг 1-кунида 9035 ўқувчидан икки сменада жами 8888 (98,3%) ўқувчи қатнашган. 145 (1,60%) нафари келмаган ва Хоразмда 2 ўқувчи имтиҳондан четлаштирилган.

Якуний имтиҳонга 27446 талабгордан 11520 (41,9%) талабгор йўлланма олишади. Якуний босқич имтиҳонлари 21-24 июлда ўтказилади.

Президент мактабларига 28446 ўқувчи ҳужжат топширган. Шундан 9260 таси (32,5%) онлайн, 19186 нафари (67,5%) эса офлайн усулда, яъни бевосита қабул марказлари орқали ҳужжат топширган.

Онлайн топширилган, аммо рад этилган ҳужжатлар сони 791 тани, ота-оналарга таҳрирлашга юборилган, аммо таҳрирланмаган аризалар сони 211 тани ташкил этган.

Ҳудудлар бўйича энг кўп – 7724 та ҳужжат Наманган вилоятидаги Президент мактабига келиб тушган. Қорақалпоғистонда 7456 та, Хоразмда 6503 та, Тошкент шаҳрида 5763 та ҳужжат қабул қилинган. Энг кўп – 8727 та ариза 5-синф учун қабул қилинган, энг паст кўрсаткич 10-синфлар орасида – 2350 та.

Имтиҳонларни давлат (ўзбек) тилида топширувчи ўқувчилар сони 22051, қорақалпоқ тилида 4847 нафарни ташкил этган бўлса, инглиз тилида топширувчилар сони 621 нафарни ташкил этди.

Бир ўринга ўртача рақобат 49 нафар ўқувчини ташкил этган бўлса, энг юқори рақобат 5-синфга топширган талабгорлар ўртасида – 1 ўринга 92 нафар ўқувчини (Наманганда 118 ўқувчи) ташкил этади.