Президент мактабларига 29 июн – 2 июлда бўлиб ўтган саралаш имтиҳонлари биринчи босқичининг натижалари маълум бўлди.

27 500 номзоддан кейинги босқичга 11 520 таси ўтди.

Натижаларни онлайн текшириш учун:

1) Cambridge Assessment International Education ташкилоти веб-сайтига кирасиз.

2) Талабгор топширган ҳудуд (Тошкент, Наманган, Хоразм ва Қорақалпоғистон Республикаси)ни танлайсиз!

3) Сўнгра Президент мактабларига топширган синфи (5-, 6-, 7-, 8-, 9-, 10-синф)ни танлайсиз.

4) Сизга тақдим этилган 11 рақамлик махсус идентификация рақами орқали номзоднинг натижасини биласиз. Якуний босқич имтиҳонларига ўтган номзодлар – жадвалнинг юқори қисмида кўк рангда белгиланган бўлади. Якуний босқич имтиҳонларига ўта олмаган номзодлар эса – оқ ранг билан белгиланган бўлади.


Президент мактабларига номзодлар $320лик имтиҳонларни бепул топширмоқда


Биринчи босқичдан ўтолмаганлар аппеляцияга топширолмайди.

Кейинги босқич (асосий) имтиҳонлари 21-24 июль кунлари ўтказилиши режалаштирилган.

Имтиҳонларнинг асосий босқичи ахборотни таҳлил қилиш ва солиштириш қобилиятини аниқлаш бўйича (16 та масала), мантиқ элементлари бўлган математика фанидан (24 та масала) ҳамда инглиз тили (55 та тест саволи) фанларидан иборат бўлиши маълум қилинган. Ушбу топшириқларни бажариш учун жами 150 дақиқа (2 соат 30 дақиқа) вақт берилади.

Ҳар бир тўғри жавоб учун бир бал берилади ва у қуйидагича тақсимланади: