Сайловда иккинчи ўринни "мухолифатнинг" номзоди Амиржон Косанов, учинчи ўринни сайловда қатнашган илк аёл номзод ("Ақ жол" партияси) Дания Еспаева (5,32%) олган.

Президент сайлови тарихда илк маробата мамлакатни чорак аср бошқарган Нурсултон Назарбоевсиз ўтмоқда.

Қозоғистоннинг бир неча шаҳрида президент сайловини бойкот қилишга чақириб ўтказилган норозилик намойишида беш юздан ошиқ одам ҳибсга олинди, улар суд қилинмоқда.

Image result for выборы казахстан 2019 протесты

78 яшар Нурсултон Назарбоев 2019 йилнинг март ойида истеъфога чиқиши ортидан сенатнинг 65 ёшли раиси Қосимжўмарт Тўқаев мамлакатнинг муваққат президентига айланган. Белгиланган қонунга кўра у мамлакатни 2020 йилнинг апрелига қадар бошқариши лозим эди.

  • Бироқ Тўқаев мамлакатда муддатидан аввал президент сайлови ўтказилишини эълон қилган. Президент сайлови 9 июнга белгиланган.
  • Қозоғистоннинг ҳукмрон "Нур-Отан" партияси июнда ўтувчи президент сайловида муваққат президент Қосимжўмарт Тўқаев номзодини илгари сурди.
  • Сайловда Тўқаевдан бошқа яна 6 номзод иштирок этди.