Покистонда Ҳайдарабод Пахтунхва вилояти ҳокимиятининг видеоселекторида «мушукча филтри» ёқилиб кетди. Видеоселектор Facebook Live орқали жонли ўтказилаётган эди.

Ҳокимият филтрни дарҳол ўчириб қўйди, лекин видеоселектордан скриншотлар Facebook фойдаланувчилари орасида тарқалиб кетишга улгурди. Бу расмлар қизғин муҳокамага сабаб бўлди ва мемга айланди.

Вилоят ҳокимияти ўз баёнотида «мушукча филтри»ни ишлайвериб толиққан ходим бехосдан ёқиб юборганини, келгусида бундай ҳолат таркорланмаслигини айтган.