Янги Гвинеянинг ўрмонли тоғларида қурбақанинг янги Litoria Pinocchio (Пиноккио қурбақаси) тури топилди. Ушбу турни дастлаб 2008 йили австралиялик олим Паул Оливер Индонезиянинг Фожа тоғида кашф этган. Оливернинг аниқлашича, Янги Гвинеяда топилган Пиноккио қурбақалари дарахт қурбақалари ҳисобланади.

Янги турнинг ажабтовур томони шундаки, бу турдаги эркак қурбақаларнинг узун бурунлари мавжуд. Уларга Карло Коллодининг «Пиноккио» асарига ишора сифатида шу ном берилган.

Пол Оливер жамоаси айни вақтда қурбақаларнинг узун бурни нима вазифа бажаришини, қандай хусусиятга эга эканини аниқлаш устида изланаяпти.

«Энг эътиборни тортадиган жиҳати уларнинг ўртада жойлашган узунчоқ бурунларидир. Қурбақалар тик турган вақти бурунлари маълум бир шаклда беркилади. Бурунларининг турли тусда ўзгариб туриши маълум бир вазифа бажаради. Билишимизча, бу уларнинг бир-бирини таниб олишига хизмат қилади», – деб тушунтиради Оливер.

  • Янги Гвинеяда қурбақаларнинг 450 дан ортиқ тури топилган ва бу жой қурбақаларга бой ҳудуд ҳисобланади.
Фото: National Geographic

Шу йилнинг апрел ойида Мадагаскарда инсон тирноғидан ҳам кичик қурбақа топилган эди.

Фото: Travel Ask