Ўзбекистонлик мутахассислар АҚШ университетида ўн ой давомида илмий унвонсиз магистратура даражасида таҳсил олиш ва ўз мутахассисликлари бўйича амалий тажриба орттириши мумкин. The Humphrey Fellowship дастурига одам йиғиш бошланди.

Стипендиялар давлат ва жамоат ташкилотлари ёки хусусий секторда ишлаётган, бошқарув қобилиятига эга, фаол жамоатчи мутахассисларга танлов асосида берилади.

1The Humphrey Fellowship Program мақсади

Ҳамфри стипендиатлари қабул қилувчи Америка университетида бир йиллик таҳсиллари давомида ўзларининг касбий қизиқишларига мос келувчи магистратура даражасида бўлган дастур бўйича ўқув курсига таклиф этилади.

Шу билан бирга, Ҳамфри илмий унвон берадиган дастур эмаслигини инобатга олган ҳолда, дастур қатнашчилари ўз вақтларининг кўпгина қисмини касбий ривожланишга бағишланган тадбирларда иштирок этишга бағишлайдилар, буларга АҚШ профессор-ўқитувчилари ва мутахассислари билан маслаҳатлар ва ҳамкорликлар, жойларга ташрифлар, семинарлар, тадқиқот лойиҳалари ҳамда стипендиатларнинг ўз ватанларида қўлланиши мумкин бўлган амалий жиҳатдан фойдали стратегияларни ишлаб чиқиш киради.

2Дастур талаблари

  • Ўзбекистон фуқароси бўлиш
  • ариза топшириш ва саралаш жараёнининг тўлиқ муддати давомида Ўзбекистонда муқим истиқомат қилиш
  • АҚШнинг бакалавр унвонига тенг бўлган, тугалланган олий маълумотга эга бўлиш
  • Ариза топшириш бошланишига қадар камида беш йиллик касбий меҳнат стажига эга бўлишлари.

АҚШдаги аввалги тажриба

АҚШда охирги беш йил ичида олти ойдан узоқроқ муддат давомида истиқомат қилган шахслар ушбу дастур танловида иштирок эта олмайдилар.

3Танловда иштирок этиш тартиби

Танловда иштирок этиш учун

  • топшириладиган ариза
  • иккита тавсиянома
  • ва инглиз тилини билиш даражасини баҳолаш шаклини ўз ичига олади.

Аризаларни қабул қилиш бўйича сўнгги муддат: 16 июнь

4Саралаш жараёни

  1. Ариза топшириш бўйича сўнгги муддат тугагач, қабул қилинган барча аризалар элчихона ходимлари ва собиқ стипендиатлардан иборат ҳайъат томонидан кўриб чиқилади.
  2. Ҳужжатлари маъқул топилган номзодлар АҚШ элчихонасида бўлиб ўтадиган суҳбатга таклиф қилинади.
  3. Суҳбатдан сўнг, энг яхши номзодлар АҚШ элчихонаси томонидан стипендия олишга тавсия этилади. Ушбу номзодларга TOEFL тестини топшириш учун ваучерлар берилади.
  4. Ҳамфри стипендияларини олиш учун тавсия этилган номзодлар Уильям Фулбрайт жамғармасининг хорижий стипендиялар бўйича Кенгаши томонидан тасдиқланиши лозим. Дастур грантини олганлар (танлов йилидан) кейинги йилнинг куз ойларида АҚШдаги университетларига жўнаб кетади.

5Номзодларнинг хусусиятлари

  • етакчилик салоҳияти ва ўз жамоасига манфаат кўрсатиш истаги;
  • юқори қизиқувчанлик ва ташаббус;
  • инглиз тилини яхши билиш;
  • дарсдан ташқари ва жамоат ишларида тажриба орттириш ва уларга қизиқиш;
  • Ҳамфри дастурини тарғиб қилишга иштиёқ ҳамда қайтиб келгандан сўнг Ватанга хизмат қилиш истаги.

6Муҳим жиҳатлар

  • Агар АҚШда илмий унвон олмоқчи бўлсангиз ёки АҚШдаги муаййан университетда таҳсил олмоқчи бўлсангиз, ушбу танловга ариза топширмаслигингиз керак. Университетлар стипендиатларнинг мутахассисликларига мувофиқ равишда танланади.
  • ОТМни яқинда битирган номзодлар (ҳатто юқори лавозимларни эгаллаётган бўлсалар ҳам) топширган ҳужжатлар кўриб чиқилмайди.
  • Бошқарув масъулияти бўлмаган профессор-ўқитувчилар ушбу дастурда қатнаша олмайди.

Тўлиқ бўлмаган ёки белгиланган муддатдан кечиктириб топширилган аризалар кўриб чиқилмайди.

Элчихона дастурга топширилган ҳужжатларда кўрсатилган ҳар қандай маълумотларни текшириш ҳуқуқига эга. Асл вазият билан номувофиқлик аниқланган ҳолатларда аризачининг танловдаги иштироки тўхтатиб қўйилади.

Грант олувчиларнинг барчаси грант даври тугаганидан сўнг «J» тоифасидаги виза талабларига мувофиқ камида икки йил муддатга ўз ватанларига қайтишлари шарт.

7Грантга нималар киради?

Университетларга кириш учун топшириладиган тестлар харажатлари қопланиши;

  • J-1 тоифасидаги визани (Алмашув дастури визаси) олишда ёрдам
  • Эконом-класс тоифасидаги икки тарафга учиш авиачиптаси
  • Тиббий суғурта
  • АҚШда яшаш харажатлари (стипендия стипендиатга ҳамроҳлик қилувчи оила аъзоларининг харажатларини қопламайди)
  • АҚШда ўқиш бошланишидан олдинги таништирув дастури.